190 Минералларнинг физик хоссалари Минералларнинг ташқи белгиларига қараб била шва химиявий


Download 0.8 Mb.
Sana13.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#999317
Bog'liq
190 Минералларнинг физик хоссалари


190 Минералларнинг физик хоссалари
Минералларнинг ташқи белгиларига қараб била шва химиявий
таркибини тахминан аниқлаш учун ҳар-хил минералларни физик
хусусиятларини билиш зарур. Шуни айтиб ўтиш керакки айрим физик
хусусиятлар, масалан: минераллар ранги ёки ҳақиқий зичлиги бир неча
минералларда бир хил бўлиши ёки аксинча, қандайдир бир минералнинг
ўзида ҳар хил бўлиши мумкин(бу аралашмалар бўлишига боғлиқ). Шунинг
учун минералларни аниқлаганда миконият борича кўпроқ физик
хусусиятларини белгилаш керак. Айрим ҳолларда минераллар шундай
характерли хусусиятга(магнитли, нур ўтказувчан) эга бўладики, шу
хусусиятга қараб уларнинг қандай минерал эканлигини аниқлаш мумкин.
Минералларнинг физик хусусиятига чизиғининг ранги, ялтироқлиги,
синими, уланиш луниш текислиги, қаттиқлиги, ҳақиқий зичлиги ва бошқалар
киради. Минералларнинг ранги хилма-хил оқ, сариқ, кулранг, яшил, кўк қора
бўлади. Шу билан бирга ранги жуда о чёки тўқ бўлиши мумкин. Шунингдек
минераллар рангсиз ҳам бўлиши мумкин.
Чизиғининг ранги кўпчилик минераллар майдаланганда ранги бўлак-бўлак бўлиб турган пайтдагидан кўра бошқачароқ бўлиб қолади.
Сирланмаган ғадир-будир оқ чинни устига бир бўлак минерал билан
чизилсабу минерал кукунини олиш мумкин. Чизилганда қолган чизиқ ранги
кукун ҳолдаги минерал рангини кўрсатади.
191 Geoxronologiya (geo... va xronologiya) (geologik yilnoma) — Yer poʻstidagi togʻ jinslarining hosil boʻlish ketma-ketligi va yoshi haqidagi taʼlimot. Nisbiy va mutlaq G.ga boʻlinadi. Nisbiy G. togʻ jinslarining Stensen qonuni deb atalmish ketma-ket qatlamlanish prinsipiga asoslangan. Bu prinsipga koʻra ustida yotgan qatlam (choʻkindi jinslar qatlamlarining dastlabki holati buzilmaganda) pastidagidan yosh boʻladi. Intruziv togʻ jinslarining nisbiy yoshi qatlamli togʻ jinslari bilan oʻzaro munosabatiga qarab aniqlanadi. Geologik kesimdagi qatlamlarning ketma-ketligini aniqlash mazkur r-nning stratigrafiyasini tashkil etadi. Bir-biridan uzokda joylashadi hududlarning stratigrafiyasini solishtirishda paleontologik metod ishlatiladi. Bu metod halok boʻlgan hayvon va oʻsimliklarning jinslardagi toshqotgan qoldiqlarini oʻrganishga asoslangan.Har qaysi davr uchun oʻziga xos hayvon va oʻsimliklarning toshqotgan qoldiqlari mavjud. 19-asr boshlarida togʻ jinslarining nisbiy yoshini aniqlashda paleontologik metodni birinchi marta U. Smit (Angliya), J. Kyuvye (Fransiya) tatbiq etgan. Ch. Layel, Ch. Darvin va V. O. Kovalevskiylarning paleontologiya sohasi boʻyicha i. t.lari paleontologik metodning asosini yaratdi. Geologlar koʻp yillar davomida qilgai mexnati evaziga Yer poʻstida qatlamlar yoʻnalishining umumiy ketma-ketligini aniqlashdi. Keyinchalik bu stratigrafiya shkalasi nomini oldi. Shkalaning yuqori qismi (fanerozoy) paleontologik metod asosida puxta qilib tuzilgan, pastki qismi uchun (tokembriy) toshqotgan qoldiqlarning yaxshi saklanmaganligi sababli paleontologik metod cheklangan boʻlib, natijada unchalik mukammal boʻlimlarga ajratilmagan. Togʻ jinslarining metamorfizmi (oʻzgaruvchanlik) darajasi va b. belgilari boʻyicha tokembriy arxey (yoki arxeozoy) va proterozoyga boʻlingan. Shkalaning fanerozoy qismi 3 guruhga (yoki eratemalarga): paleozoy, mezozoy va kaynozoyga ajratilgan. Guruhlar oʻz navbatida sistemalarga, sistemalar boʻlimlarga, boʻlimlar esa yaruslarga boʻlingan. Shkalaning bir necha guruhlarni birlashtirgan qismi eonotema deb yuritiladi (mas, fanerozoy eonotemasi). Tokembriy uchun shkalada eonotemalarni birlashtirgan akrotema berilgan. Stratigrafik shkala G. shkalasini tuzish uchun asos hisoblanadi. Stratifafik shkalaning har qaysi boʻlimiga G. shkalasining maʼlum boʻlimi mos keladi. Boʻlim (epoxa) yarus (asr)larga boʻlingan. Guruh (eratema) eraga toʻgʻri keladi. Stratigrafik va unga moslashgan G. shkalasi 1881 y.da Italiyaning Bolonya sh.da ikkinchi xalqaro geologlar kongressida tasdiqlangan va oʻsha vaqtdan butun jahonda umumiy hisoblanadi. Keyinchalik paleontologik metodning takomillashishi natijasida olingan yangi maʼlumotlar asosida G. shkalasiga oʻzgartirishlar kiritilmoqda.
192

193Abraziya (maʼnolari).Abraziya (geologiyada) – toʻlqin ta’sirida dengiz, koʻl va yirik suv om-borlari qirgʻogʻining yemirilishi va te-kislanishi. Yemirilishdan paydo boʻlgan jinslar suv bilan yuvilib dengiz tubiga choʻkadi. A. tezligi qirgʻoqning geologik tuzilishi hamda toʻlqin kuchiga bogʻliq. A. natijasida abrazion terrasa paydo boʻladi. Abrazion terra-saning kengayi-shi natijasida A. asta-sekin soʻnadi.
194 Gidroizogips xaritasini tuzish. Gidroizogips kesimi (joylashish ketma -
ketligi) shunday tanlanishi kerakki, nadijada er osti suvlari ko‘zgulari xususiyatlari
xaritada aks ettirilgan bo‘lishi kerak. Gidroizogips kesimini tanlash er osti suvlari
sirtining ogish mikdori, xarita masshtabi va satxlar o‘lchov nuqtalarining
joylashish zichligiga bog‘liqdir.
Xarita masshtabi o‘tkazilayotgan gidrogeologik izlanishlarning umumiy
xarakteriga bog‘lik xolda tanlanadi. Zarur jixozlar
Kurilish maydonining kidiruv kazilmalari joylashish nuqtalari (parmalangan
quduqlar va shurflar) va er osti suvlari ko‘zgusi joylashish chuqurliging sonli
kursatkichlari (suratda) va ko‘zguning nisbiy belgilari (maxrajda) keltirilgan
sxematik xaritaning tushda bajarilgan plakati, laboratoriya ishlari uchun daftar.
Ish bajarish tartibi Talabalardan gidroizogips xaritasini tuzish va er osti suvlari oqim
yo‘nalishini aniqlab berish talab qilinadi.
195 Magmatik togʻ jinslari - otqindi togʻ jinslari. Magmannng Yer pusti va yer yuzasida sovushi va kristallanishi natijasida vujudga keladi. Magma chuqurlikda, Yer pustila, shuningdek, oqib chiqqach, yer ustida ham qotishi mumkin. Shunga qarab Magmatik togʻ jinslarij.ni 2 asosiy sinfga: intruziv togʻ jinslari va effuziv togʻ jinslariga boʻladilar. Tarkibidagi kremnezyom miqdoriga qarab Magmatik togʻ jinslarij.ning nordon, oʻrtacha, asosli va oʻta asosli guruhlari farq qilinadi. Magmatik togʻ jinslarij. barcha burmali oblastlar, platformalar zamini, qalqonlar, hozirgi okeanlarda uchraydi. Magmatik togʻ jinslarij. guruhlari bilan muayyan foydali qazilmalar bogʻliq. Mac, nordon Magmatik togʻ jinslarij. bilan qalay, volfram, oltin rudalari, asoslilari bilan titanomagnetit, mis rudalari, oʻta asoslilari bilan xrom, platina, nikel rudalari, ishqoriy-oʻta asoslilari bilan titan, fosfor, kamyob yer elementlari rudalari va h. k. Magmatik togʻ jinslarij.dan qurilish (tuf, labradorit), abraziv, issiklikni oʻtkazmaydigan material sifatida, shuningdek, ayrim metallar (mas, alyuminiy)ni ajratib olishda foydalanish mumkin.
196Чўкинди тоғ жинсларининг пайдо бўлиши, тузилиши, ётиш шароити ва классификацияси.
Чўкинди тоғ жинслари чўкинди жараёни натижасида ҳосил бўлиши мумкин. Чўкинди жараёни сувда, ҳавода ёки организмлар қолдиқларининг йиғилиши билан юзага келади. Агарда нураш жараёнига учраган тоғ жинси маълум транспорт-шамол, дарё сувлари ва бошқалар воситасида бир жойдан иккинчи жойга олиб бориб ётқизилса, бундан ҳосил бўлган тоғ жинси механик йўл билан ҳосил бўлган тоғ жинси дейилади.
Агарда дарё, кўл, денгиз тубида сув таркибидаги тузлар чўкса, бундай ётқизиқларга химоген ётқизиқлар дейилади. Агарда қадимги ўсимликлар ва ҳайвонларнинг чириши натижасида тоғ жинси ҳосил бўлса, бундай тоғ жинсларига органоген тоғ жинслари дейилади.
Агарда тоғ жинси ҳосил бўлишида органик ва химик жараён биргаликда кузатилса, бу жараёнлар натижасида ҳосил бўлган тоғ жинсларига аралаш тоғ жинслари дейилади. Чўкинди тоғ жинслари қуйидаги асосий хусусиятларни ўзида мужассамлаштиради ва шу хусусиятлари билан бошқа тоғ жинсларидан фарқ қилади:
1.Қатламлик. Чўкинди тоғ жинслари бошқа тоғ жинсларидан фарқли бўлиб, у қатламлилик хусусиятига эга.
Қатлам икки четидан аниқ текислик билан чегараланган бўлади. Қатламлар кетма-кетлиги тоғ жинси қирқимини ҳосил бўлиши даврида бўлиб ўтган жараёнлардан дарак беради.
2. Кўпчилик чўкинди тоғ жинслари ғовакдор бўлади. Тоғ жинсининг ғоваклиги деб, тоғ жинсидаги ғоваклик хажмининг тоғ жинси хажмига бўлган нисбати тушунилади. Жуда кўп ҳолларда тоғ жинсининг ғоваклик коеффициенти деган тушунча ишлатилади ва бу ғоваклик билан боғлиқ бўлиб, қуйидагича аниқланади:
3. Чўкинди тоғ жинсларининг яна бир характерли томони уларнинг таркибида ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари ёки изларнинг бўлишидир. Бу ҳаммаси давр ётқизиқлари учун характерли.
4. Чўкинди тоғ жинслари термодинамик шароитда ҳосил бўлганлиги учун уларнинг таркиби, хусусияти ва ранги ҳосил бўлган географик шароитга боғлиқ. Масалан, чўл сахрода ҳосил бўлган тоғ жинслари сарғиш рангли, совуқ иқлимда шароитда ҳосил бўлаётган тоғ жинсларининг ранги кўк-кулранг бўлади.
Седиментация ва диогенез ҳақида тушунча. Чўкиндининг йиғилиш жараёни седиментация дейилади. Чўкиндига тушган чўкма ўз оғирлик кучи остида ва ҳар хил физикавий-кимёвий жараёнлар натижасида тоғ жинсига айланади.
197 Минераллнинг уланиш текислиги ва синиш юзалари. Минералл кристалларининг, улар синдирилганда маълум йуналиш буйича ажралиб хосил килган текис, ялтирок юзаларига уланиш текислиги деб айтилади. Бу хусусият факат кристаллик минераллар учун хос булиб унинг факат ички тузилиши билан боглик.
Уланиш текислигининг кай даражада намоён булишини курсатиш учун беш даражали шкала кабул килинган.
1.Уланиш текислиги ута мукаммал (слюда, хлорит) кристаллар юпка варакачаларга ажралиш кобилиятига эга. Уланиш текислигидан бошка йуналиш буйича синдириш жуда кийин.
2.Уланиш текислиги мукаммал (кальцит, галенит, галит). Бундай минераллар синдирилганда, улар уланиш текислиги буйича ажралиб, куриниши бирламчи кристаллни эслатувчи булаклар хосил килади. Масалан: галенит синдирилганда майда тугри кубчалар, кальцитни майдалаганда тугри ромбоэдрлар хосил булади.
3.Уланиш текислиги уртача минераллар (дала шпатлари, магнийли-кальцийли силикатлар). Минерал булакларида уланиш текислиги хам тасодифий йуналишлар буйича нотекис юзалар, хам аник куриниб туради.
4.Уланиш текислиги номукаммал (апатит, касситерит, соф тугма олтингугурт, оливин) булган минераллар. Уланиш текислиги яккол куриниб турмайди, уни минерал парчаси юзидан кидириб топишга тугри келади. Синган юзалари одатда нотекис булади. 5.Уланиш даражаси ута мукаммал булмаган (ёки уланиш текислиги йук) минераллар (кварц).
Минералларнинг каттиклиги. Каттиклик деб, минераллнинг ташки механик таъсирга каршилик курсата олиш кобилиятига айтилади. Минералларни амалий урганишда кенг кулланиладиган Ф.Моос (1773-1839й.й.) томонидан ишлаб чикилган ун балли шкаладан кенг фойдаланилади.
Ф.Моос шкаласининг эталонлари сифатида каттиклиги I дан 10 баллгача булган куйидаги минераллар кабул килинган. 1. Тальк - Mg3[Si4O10] [OH]2 2. Гипс - CaSO4*2H2O 3. Кальцит - CaCO3 4. Флюорит - CaF2 5. Апатит - Ca5[PO4]3F 6. Ортоклаз - K[AlSi3O8] 7. Кварц - SiO2 8. Топаз - Al2[SiO4] [FOH]2 9. Корунд - Al2O3 10. Олмос – C
198 Ер қобиғининг энг устки қисмидаги сувлар ер ости сувлари деб аталади ва улар ер ости гидросферасини ташкил этади. Уларнинг пайдо бўлишини, жойлашиш шароитини ҳаракат қонунларини, физик хоссасини ва кимёвий таркибини хамда атмосфера ва юзаки сувлари билан боғлиқлигини Гидрогеология фани ўрганади.
Ер ости сувлари, асосан атмосфера ёғинларининг ва юзаки сувларнинг тоғ жинслари зарралари орасидаги ғоваклар, бўшлиқлар, ёриқлар орқали сингишидан пайдо бўлади. Улар пайдо бўлишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Инфильтрация сувлари.
2. Конденсация сувлари.
3. Седиментация сувлари.
4. Ювинил сувлар.
Халқ хўжалигида ер ости сувлари катта ахамиятга эга. Улар шаҳар ва қишлоқларни, саноат корхоналарини сув билан таъминлашда муҳим манба ҳисобланади. Ер ости сувларидан нодир элементлар-ёд, бром, уран, радий ва хоказолар ажратиб олинади. Шу билан бирга ер ости сувлари қурилишда, қишлоқ хўжалигида (айрим ҳолларда) зарар ҳам келтиради. Айниқса, ер юзасига яқин жойлашган ер ости сувлари катлованларни тўлдиради, ботқоқлик ҳосил қилади, иншоотларнинг ер ости қисмини сув босади, фойдали қазилма конларини ва қурилиш материалларини қазиб олишда, ер остида инженерлик иншоотларини қуришда кўп қийинчиликлар туғдиради.
199 Ekzogen jarayonlar — energiya hisobiga yer yuzasining us qismida birlamchi hosilalarni oʻzlashtirishda ishtirok etuvchi jarayon, majmuasi. Bularga, asosan, denugsh (nurash, defolyatsiya, korroziya, ab] ziya, ekzoratsiya), materiallar koʻchi (eol, suv oqimi, dengiz, muzlik) hak choʻkindilar paydo boʻlishi jarayonla kiradi. Yer yuzasida Ekzogen jarayonlar paydo boʻlish ning asosiy shakllariga — togʻ ji silarining buzilishi va ular tark topgan minerallarning kimyoviy qa ta hosil boʻlishi (fizik, kimyovi organik nurash), muz, shamol va s; yordamida buzilib, maydalangan t< jinslarining bir joydan boshqa jo: ga koʻchishi va bu mahsulotlarnsh quruqlikda va suv havzalari tubvd choʻkib, muntazam ravishda choʻkindi t< jinslariga (sedimentogenez, diagene katagenez) aylanishi kiradi. Ekzogen jarayonlar end< gen jarayonlar bilan birgalikda Yer rel! yefi shakllanishiga, choʻkindi togʻ jin si qatlamlari va ular bilan bogʻli boʻlgan foydali qazilma konlarin; hosil boʻlishiga sababchi boʻladi.
Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling