1942 йилларда ўзбек хотин қизларининг жанггоҳлардаги жасорати – душманни оловдек қўрқитган Зебо
Download 22.87 Kb.
|
1 2
Bog'liqZeboxon
i Зебо қисқа муддат ичида 21 та гитлеритни ўлдирди. Яна бир рассом Тоир Салахов хотираларида, Зебо билан суҳбати чоғида шундай дейди: " Тоир, мен 129 фашистни ўлдирдим". 1941- йил 7- ноябрда 3- Москва Коммунистик дивизяси таркибида Қизил майдон парадда қатнашади. Шундан сўнг дарҳол Ватанни ҳимоя қилиш учун жон – жаҳди билан тиришади. iiЖурнал саҳифаларидан бирида " душманни оловдек қўрқитувчи Зебо Ғаниева " – деб ёзиб қўйилади. Душман бизнинг улуғвор ерларимизга ҳужум қилди. Ишчи ва меҳнаткашлар сиз душманни енгасиз. Озодлик ва қадр – қиммат шараф , биз душманга уйларимизни болаларимизни бермаймиз. Душманга ўлим! Бизнинг ўткир , қотиб қолган қуролларимиз яқинлашиб келаётган ўлим! – дея даъват қилганди. 1943 -йил 23 - майда Лелинграт вилояти , Молвотитския тумани , Болшой Врагово қишлоғи учун бўлган жангда Зебо Ғаниева ўзига хос жасорат кўрсатди.Сафдошлари орасида Нина Соловея, Федор Кириллов ва Яков Коляк каби кичик лейтинатлар бор эди. Болшой Врагово қишлоғида немис гарнизонида снайперлар отиш топшириғини олган Зебо шарқ томонга қараб йўл олади. Бу пайтда кичик лейтенант Марченко қўмондонлигидаги гуруҳ жанг олиб бораётган эди. Зебо Ғаниева 130- пиёда дивизиясининг 528- пиёда полкининг командири генерал майор Павловдан 6 кишили аскарни қабул қилиб олади. Ўн беш кишилик гуруҳ билан Марченконинг отрядига ёрдамга келади. Зебо жангчилардан бири билан қишлоқдаги харобадан айланиб ўтиб , автоматдан ўққа тутади. Бу пайтда кучли отишма бошланди. Натижада Зебо Ғаниева бу жангда оғир яраланади. Бу жангда атоқли адиб Ойбек, Зебога қарата ўз кундаликларида, шундаймулоҳазаларни билдиради. “Санъатни севган, саҳнада донг чиқаришга интилган бу қизчадаги жасорат чиндан ҳам ҳар қандай кишини ҳайратлантиради”. шеъридан парча iii
Ўзбек қизи жанглар яловбардори Сенгадир, ҳурматлар , сенгадир шонлар Меҳринг – ла лим тўлди ўзбек диёри Изингдан боражак минглаб арслонлар. Бутун жанг давомида 33 мартда операция жараённи бошдан ўтказди. iv "Москва коммунистик бўлимида Театр санъат институтининг биринчи курс талабаси Зебо Ғаниева билан учрашдим. Олд томондан у мерганлик маҳоратини эгаллади. Шимолий- Ғарбий фронтнинг энг яхши мерганларидан бирига айланди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Зебо икки йил касалхонада ётди. Ҳаёт , соғлиқ учун кураш. Кейин билим учун тенг даражадаги қайсарлик – кураш" . Урушдан кейин у институтни, кейин аспирантурани битириб, илмий даража олди. Тарих билан шуғулланган , шарқшунослик доктори, профессор филология фанлар номзоди бўлди. 1955- 1956 – йилларда Боку Олий партия мактабининг тил ва адабиёт кафедра мудири , 1956 – йилдан бошлаб у ССР фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида илмий ходим бўлиб фаолият кўрсатди. Ғалабадан сўнг Зебо 1945 – йил Наби Ғаниев режиссёрлигидаги " Тоҳир ва Зуҳра" фильмида Хоразм маликаси ролни ўйнайди. Унинг урушдан кейинги тақдири Озарбайжон дипломанти Тофиқ Қодиров билан боғланди. Ўғли Марат Қодиров , турмуш ўртоғи билан Москвага қайтиб келди.2010 - йил Москвада вафот этди. Инсонни ўйлашга, мушоҳада юритишга , чорловчи бу ҳаётий воқелар уруш аёлларини маълум чизгида ифодалашига аминман. Урушдан сўнг ҳам улар тун ярмида уйғониб кетишар, ўзлари танимаган, аммо душман деб билган фашистлар уларга тинчлик бермасди. Уруш келтирган жароҳат қалбда ўчмас из бўлиб қолди. Яна бир ҳаётий воқеа 1943- йил сентябрда Украинанинг Вербовое қишлоғи остида ярадорларни қутқариб , Валерий Гнаровская бир граната билан душман танкининг тагига ўзини ташлади ва ўнлаб аскарларни яқинлашиб келаётган ўлимдан қутқарди. Улар бу Жанггоҳларда бир қанча сониялар ичида одамлар орасини тарк этдилар.Тинчлик - сиз-у бизга аждодларимизда улуғ мерос эканлигини англаш, уни асраб -авайлаш – улуғ бурч. Бугунги кунда айниқса, аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар , улар учун яратилаётган имкониятларнинг чегараси йўқ.v"Аёлларни қанчалик улуғласак ҳаётимиз чироғи, гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни шундай улуғлаган, эъзозлаган бўламиз" – деб , эътироф этади, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов. Инсоннинг ҳаётидаги энг буюк жасорат маънавий жасорат эканлигига яна бир бор аминман. Уруш учун қанчалик ожиза бўлмасин, ўзида кучли жасорат топа олган Зебо Ғаниева сингари аёллар маънавий жасорат тимсоли бўла олади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 – йил 23 – октябрда " Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 - йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида " ги 4495 – сонли қарор билан Тошкент шаҳри Олмазор туманида Ғалаба боғи ҳамда унинг ҳудудида " Шон – шараф музейи " бунёд этиш ташаббуси билан чиқдилар. 2020 – йил 9 – майда бу музей фаолият бошлади. Қаранки, қисқа муддат ичида мингдан ортиқ жангчилар ҳаётига оид изланишлар олиб борилди. Шундай мард жангчилар орасида Зебо Ғаниеванинг ҳам фотоальбоми, у ишлатган мерганлик милтиғи музейга жойлаштирилди. Музей майдонида кўплаб жангчилар орасида унинг ҳам ҳайкали қад ростлади. i V.С . Мурмантсеванинг "Советские женщины в Великой Отечественной войне" ( Улуғ Ватан уруши даврида Совет аёллари) китобида ii 1942 – йилда "Работица" ( ишчи ) журналида № 19-20 сонида унинг мурожаати эълон қилинади iii , Ойбекнинг мукаммал асарлар тўплами 20 жилдлик. 12 жилд Ҳикоя ва очерклари, кундаликлари Тошкент – 1978. 157 -бет iv 518- милтиқ полкининг собиқ комсомоли лейтенанти Г.D. Киэвскаянинг "Менинг азиз мусковларим" мақоласида (унинг ғарб томондан берилган " Ҳарбий нашриёти" 1968); v I. А Каримов "Юксак маънавият – енгилмас куч" – Тошкент . 2009.б 6-173 Download 22.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling