1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди


Шаҳарлар – илм-фан, маданият ва маʼнавият маскани. Тошкент – “Ислом маданияти пойтахти”


Download 40.12 Kb.
bet3/13
Sana18.06.2023
Hajmi40.12 Kb.
#1581152
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4 мавзу кирил

1.3. Шаҳарлар – илм-фан, маданият ва маʼнавият маскани. Тошкент – “Ислом маданияти пойтахти”.
Иттифоқ даврида қадимий шаҳарларга қўйилган сунʼий номлар истиқлолнинг илк кунларидаёқ олиб ташланди. Натижада республикадаги 30 га яқин кўҳна шаҳарлар ўзининг ҳақиқий номи билан юритиладиган бўлди. Бугунги кунда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Ҳамза – Тинчликка (2011), Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани маркази Охунбобоев – Жалақудуққа (2015), Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Тўйтепа шаҳри Нурафшон (2017-йил) деб аталадиган бўлди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Ўзбекистон Республикасининг шаҳарсозлик кодекси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорининг қабул қилиниши (2002-й.) айни муддао бўлди. Мазкур қарорда Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тартибга солиниб, аҳоли пунктлари турларга бўлинди. Қонуннинг 9-моддасида аҳоли пунктларининг турларга бўлиниши белгилаб қўйилди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида шаҳарлар миқдорида катта ўзгариш юз бермади. Фақат Хоразм вилоятидаги Гурлан, Хонқа, Шовот, Қўшкўпир ва Ҳазорасп шаҳарлари шаҳарчаларга (1992-й.), Самарқанд вилоятидаги Паяриқ (1994-й.), Бухоро вилоятидаги Шофиркон (1995-й.) ва Навоий вилоятидаги Янгиработ (1998-й.) шаҳарчалари шаҳар аҳоли пунктига, Жиззах вилоятидаги Маржонбулоқ шаҳри эса шаҳарчага айлантирилди, Навоий вилоятида, асосан, қурилиш материаллари (мармар) етказиб берадиган Газгон шаҳри қўшилди (2020-й.).

Жаҳон сивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган, ҳақли равишда “Шарқ дарвозаси” деб ном олган, халқимизнинг ғурур-ифтихори бўлмиш азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг миллий давлатчилигимиз тарихида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Қадимдан илм-фан ва маданиятнинг йирик маркази, тинчлик ва дўстлик рамзи бўлиб келаётган Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 2-апрелда қарори чиқди, 2009-йилнинг апрел ойида ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган юбилей тантаналари бўлиб ўтди. Шу йил 26-27-майда “Тошкентнинг жаҳон сивилизацияси тараққиётидаги тутган ўрни” мавзуида халқаро илмий-амалий конференсия ҳам ўтказилди. Мамлакатимизда ислом маданияти ҳамда маʼнавий қадриятларни тиклаш ва сақлаб қолиш бўйича амалга оширилаётган эзгу ишларнинг халқаро кўламдаги эʼтирофларидан бири сифатида Тошкент шаҳри “Ислом маданияти пойтахти” деб эʼлон қилинишида яна бир бор намоён бўлди. 2007-йил январда Ислом конференсияси ташкилоти таркибидаги муассасалардан бири – Таʼлим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ИСЕСCО) томонидан бир қатор шаҳарлар Фес (Марокаш), Триполи (Ливия), Дакар (Сенегал) шаҳарлари, шунингдек, Тошкент ислом маданиятининг пойтахти, деб эʼлон қилинди ҳамда ЮНЕСКОнинг “Бутунжаҳон аҳамиятига молик ёдгорликлар рўйхати”га киритилди. Тадбир муносабати билан шаҳарда бунёдкорлик ишлари янада авж олдирилди. Жумладан, қисқа муддатларда Ҳазрати Имом мажмуаси тубдан қайта таʼмирланди, янги минора, масжид, хиёбонлар бунёд этилиб, унда кўплаб шаҳарликлар ўз беминнат меҳнатлари билан ҳисса қўшдилар. Кўкалдош мадрасаси (ХВИ аср), Шайх Зайниддинбобо (ХИИИ-ХИХ асрлар), Зангиота (ХИВ-ХХ аср), Хўжа Аламбардор (ХИХ аср), Шайх Хованди Тоҳур (ХВ аср), Юнусхон (ХВ аср) мақбаралари, Абулқосим мадрасаси (ХИХ аср) ва бошқалар таʼмирланди. Тошкент қадимдан минтақамиз тарихида муҳим ўрин тутган қадимий шаҳардир. У турли даврларда жаҳон динлари туташган марказ бўлиб келган ва ислом тамаддуни тарихидаги ўрни беқиёсдир.


Кейинги йилларда шаҳарсозликнинг янги консепсияси яратилди. Яʼни бунёдкорлик жараёнлари минтақанинг иқлими, аҳолининг тарихан шаклланган урф-одатлари, маданий-маиший эҳтиёжлари инобатга олиниб, кўркам манзилларда, замонавий кўринишларда намоён бўлмоқда. Бош режани ишлаб чиқишда ва қурилишда кичик бизнес обʼуектларининг имкониятлари алоҳида эʼтиборга олиниб, қулай муҳандислик инфратузилмалари яратиляпти. Бугунги кунда Ўзбекистонда “Ақлли шаҳар” инновацион технологияларини жорий этишнинг бошланғич босқичи давом этмоқда. “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш бўйича Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар”, “Ақлли ҳисоблагичлар”, “Ақлли транспорт”, “Ақлли тиббиёт” йўналишлари бўйича дастлабки синов лойиҳаларини режалаштириш ва амалга ошириш йўлга қўйилмоқда. Нурафшон шаҳрида замонавий шаҳар инфратузилмасини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар билан бирга “Ташкент Cитй” ва “Делта Cитй” лойиҳалари доирасида замонавий шаҳарсозлик инфратузилмасини жорий этиш бўйича комплекс ишлар амалга оширилмоқда.
2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш мақсадида 2019-йил 18-январ “Ўзбекистон Республикасида “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 48-сонли қарори асосида Консепсия ишлаб чиқилиши муҳим қадамлардан бири бўлди. Қадимий шаҳарларимиздан бири Бухоро шаҳрида “Букҳара Cитй” мажмуасини қуриш учун 2019-йил 8-июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро шаҳрида “Букҳара Cитй” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий тадбирлар тўғрисида”ги ВМ-565-сонли қарори чиқди. Унга асосан Бухоро шаҳрининг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган обʼектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдон “Букҳара Cитй” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга ажратилди.

Download 40.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling