1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet7/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Инноватсия – инглизча сўз бўлиб, янгилик киритиш, янгилик маьноларини билдиради. Инноватсион техналогиялар педагогик жараён хамда ўқувчи ва педагог фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар - бу жамоа бўлиб фикрлашга асосланади ва педагогик таьсир этиш усуллари бўлиб, таьлим мазмунининг таркибий қисми хисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва ўқувчининг биргаликдаги қаолияти орқали амалга оширилади.
Чизмачилик ўқитувчисидан хам замонавий техналогияларни билиш ва улардан ўзининг касбий фаолиятида ўринли фодалана олиш малакаларига эга бўлишлик талаб этилади. Замонавий педагогик техналогиялари махсус фан сифатида ўқитилиши учун биз бу хақида батафсил тўхталмаймиз.
Умумтаьлим мактабларидаги чизмачилик дарслари ўзининг хусусиятларига кўра бошқа фанлардан бирмунча фарқланади. Ўрганилган маьлумотларнинг асосий қисмлари бўйича ўқувчилар индивидуал график ишларини бажарадилар ва уларни текшириш жараёнида ўқитувчи хар бир ўқувчи билан индивидуал ишлашга тўғри келади. Амалда ўқувчи чизмачилик фанини ўқитувчи рахбарлиги ва назорати остида махсус жихозланган чизмачилик кабинетида ўрганади. Дарсда ўқитувчининг назарий маьлумотлани тушунтирганидан кейин шу мавзу бўйича ўқувчилар иш дафтарларида график иш бажарадилар. Ўқитувчи хар ўқувчининг қобиляти ва имкониятларини яхши билади ва уни ўқув жараёнида хисобга олиши яхши самара беради. Лекин ўқувчилар билан индивидуал шуғулланиш вақти чегараланган. Ўқитувчи хар бир ўқувчининг ишини кузатиш ва уларга чизма бажаришнинг ратсионал йўлларини кўрсатиш, мавзунинг қийин жойларини тушинтириш хамда бажарилган ишларни текшириш имкониятига эга. Шунинг учун ўқитувчининг дарсини ташкил қилишига кўп нарса боғлиқ. Чизмачилик дарслари махсус жиҳозланган чизмачилик кабинетларда ўтилади.
Ўқитувчининг диққат марказида ҳамиша ўқувчиларда амалий график иш бажариш малакаларини шакллантириш асосий вазифа эканлиги туриши керак. Дарс тури ҳам шундан келиб чиқиб танланиши зарур. Таълим методларини танлашда албатта чизмачилик фанининг хусусиятларини эътиборга олиш керак. Янги мавзуни ўрганишда ўқувчиларга “Ҳаммаси тушунарлими?” ёки “Ҳамма тушундими?” каби саволлар билан мурожаат қилиш ярамайди. Чунки, камдан-кам одам ўзининг тушунмаганини тан олади. Шунинг учун “Ушбу кесимни ҳосил қилувчи текислик қандай вазиятда жойлашган?” каби аниқ саволлар билан мурожаат қилиш керак. Айниқса ўқитувчи доскада чизма бажариш жараёнида, тўхтаб, ўқувчиларга “Кейинги вазифаларни қандай бажарамиз?”, ёки “Ушбу детал чизмасини бажаришда нечта кўриниш зарур бўлади?” каби саволларни ташлаш яхши самара беради. Саволнинг бундай қўйилиши ўқувчиларни бажараётган иш ечимини топишнинг фаол иштирокчисига айлантиради ва уларни ўйлаб, тахминлари ичидан энг тўғрироғини танлашга ўргатади. Саволларни бутун бир синфга, ёки алоҳида ўқувчининг ўзига ҳам бериш мумкин. Масалан, “Тошматов, ушбу кўринишда қайси қирранинг узунлиги қисқариб тасвирланган ва нима учун?”. Бу шуни кўрсатиши мумкин-ки, Тошматов дарсдан чалғигани учун ўқитувчи уни мавзуни тинглашга жалб қилди.
Ўқитувчи мулоқат давомида синфдаги ўқувчиларнинг дарсга муносабатларини доимий назорат қилиши, ўқувчилар диққатини жалб қилиш қобилиятини эгаллаган бўлиши керак.
Энг содда квалификация бўйича дарс машғулотлари оғзаки, кўргазмали ва амалий методларга бўлинади. Чизмачилик дарсларининг оғзаки кўринишига ўқитувчининг маъруза – суҳбат шаклидаги материални баён қилиши, синф доскасида мавзуга тегишли чизмаларни бажариши ҳамда ўқувчиларнинг ўқув қўлланмалари ва маълумотномалардан фойдаланиб мустақил ишларни кўрсатиш мумкин.
Дарс давомида плакат, ўқув жадваллари, моделлар, натурал объектлар, электрон версиялар каби ўқув кўргазмали қўлланмалардан фойдаланиш кўргазмали методларга киради. Ўқувчиларнинг эскиз тва чизмаларни, олинган билим ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган турли график машқларни мустақил ўқишлари ва бажаришлари амалий методларга киради. Бу методларнинг ҳаммасида икки томонлама жараён: ўитувчи-ўқувчи мулоқати етакчи ўринда туриши керак. Ўқитувчи таълимнинг асосий ташкилотчиси сифатида асосий ўринда туради.
Ўқитувчи чизмачилик ўқитиш жараёнида кўпинча ўқувчиларга нотаниш бўлган тушунча ва атамаларни ишлатишга тўғри келади. Ўқувчилар чизмачиликни ўрганишлари учун бу тушунчаларни пухта ўзлаштириб олишлари зарур бўлади. Иккинчи томондан эслаб қолиш керак бўлган нотаниш атамаларнинг кўплиги, назарий тушунчаларни амалий график фаолият давомида мағзини чақишга зарурат пайдо бўлиши ўқувчиларнинг фанни ўзлаштиришга бўлган ишончларини пасайтириши мумкин. Лекин ўқувчилар бу тушунчаларни пухта ўзлаштирмасдан чизмачиликни ўрганолмайдилар
Чизма терминлари етарлича кўп бўлиб. Улар мавзулар бўйича тенг тақсимланмаган ва бунинг иложи ҳам йўқ. Чизмачиликдаги термин ва тушунчаларни шартли равишда учта: геометрик, проекцион ва техник груҳларга бўлиш мумкин. Геометрик тушунчаларга горизонтал, вертикал, параллел, қирра, ёқ, уч, кесма, нур, текисликлар орасидаги бурчак., геометрик жисмларнинг номлари ва б, киради. Асосий проекцион тушунчаларга проекциялаш жараёнини назарий таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган барча тушунчалар, ёрдамчи проекцион тушунчаларга чизма бажариш ва уни тахт қилиш билан боғлиқ бўлган терминлар (чизма анжомлари. ДСT элементлари, чизиқ турлари. Ўлчамлар, шартли белгилашлар киради.) Чизмачиликдаги техник терминлар (детал ва йиғиш бирликларининг номлари билан боғлиқ бўлган атамалар) техник тушунчалар ҳисобланади.
Chizmachilikdagi tushunchalarni murakkabligi, aniqlik darajasi yoki mavhumligi va boshqa sifatlari bo'yicha klassifikatsiyalab chiqilsa bu ayniqsa yosh o'qituvchilar uchun katta metodik yordam bo'lar edi. Chizmachilikdagi tushunchalarning ko'pchiligi buning ustiga proyeksiyalash jarayonida yoki chizmani o'qishda ishlatilishiga qarab ma’nosi birmuncha o'zgarib ishlatiladi. Ayrim tushunchalar ma’nosi °‘zgarmasdan qo'llaniladi (masalan, kompleks chizmaning bog'lash chiziqlari). Boshqa tushunchalar tasvirdagi vazifasiga qarab ko'p ma’noda ishlatilishi mumkin (proyeksiyalar tekisligi, simmetriya tekisligi, kesuvchi tekislik, proyeksiyalovchi tekislik va h.).
Geometrik tushunchalarni sifat xarakteristikalari bo'yicha taxminan quyidagicha guruhlash mumkin:

  • asosiy geometrik figuralar, jismlar va ulaming elementlari haqidagi tushunchalar: parallelogramm, silindr, qirra, asos, uch va h. Ulami o'quvchilar chuqur tushuntirishlarsiz, tasvirlari bo'yicha ham oson o'zlashtirib va esda saqlab qoladilar.

  • chizma bajarish vositalariga taalluqli bo'lgan grafik tushunchalar: o'q chiziq, shtrix chiziq, diametr va radiusning shartli belgilanishi va h.

  • metrik tushunchalar: masshtab, uzunlik, balandlik, gradus, kesma va yoyni qismlarga bo'lish va h.

  • o'zaro fazoviy joylashish haqidagi tushunchalar: parallellik, perpendikulyarlik, kesmalaming kesishishi va ayqash vaziyati va h.

  • harakatlanish tushunchalari: jipslashtirish, yoyish, kesishish va h.

  • yasash tushunchalari: perpendikulyar tushurish va chiqarish, burchak yasash, o'lcham qo'yish, shtrixlash va h.

Yuqorida chizmachilikda qo'llaniladigan geometrik tushunchalar haqida to'xtalib o'tildi. Proeksion tushunchalarni ham shu shaklda guruhlarga ajratib, tahlil qilib chiqish mumkin. Chizmachilik tushunchalarining ushbu ko'rinishdagi tahlil qilinishi o'quvchilaming ularni dars jarayonida ongli ravishda o'zlashtirishlariga ko'maklashadi.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling