1.Қишга тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишларни ва қолган муаммоларни


Download 23.24 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi23.24 Kb.
#1819170
Bog'liq
саволнома бўйича Хўжалик


1.Қишга тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишларни ва қолган муаммоларни (кўмир ва мазут заҳираси яратилганлиги);
Ўзбекистон Республикаси олий таълим Фан ва иноватциялар вазирлигининг 2023 йил 25-август кунги 385-сонли Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда тизим ташкилортларида 2023/2024-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғининг,ҳамда институтнинг 2023 йил14 сентябрдаги 466 к/б сонли буйриғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида қуйдаги ишлар амалга оширилди. .
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти 2023-2024 янги ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, барча ишлар режа бўйича амалга оширилиб келинмоқда. Институтда газ ва кўмирга мослаштирилган иккита қозонхона, АКС-150 маркали 4 дона, АКС-200 маркали 2 дона қозонлар мавжуд, қозонхоналар босим остида синовдан ўтказилиб барчаси куз-қиш мавсуми учун шай ҳолатга келтирилган. Ҳозирда кўмир ёқилғиси учун сентябр ойига 20,0 миллион ва октябр ойига 20.0 миллион сўм пул ажратилган бўлиб хозирда 80 тонна импорт кўмирга шартнома имзоланган.2023 йил хисобидан 20 тонна кўмир заҳира қилинган.
Институтнинг барча бино ва иншоотлари ҳамда муҳандислик-коммуникатсия тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёргарлиги тўғрисидаги тегишли далолатномалар расмийлаштирилган. барча бинолар томлари (шифер,профнастил) билан қоплаган, чердак ва ертўлалар тозалиги талаб даражасида ҳамда дераза ойналар тўлиқ ойналаштирилган. барча бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги қоида ва меёрларига тўлиқ жавоб бериши учун керакли ёнғин хавфсизлиги жихозлари билан жихозланган. Институт балансида бўлган электр ускуналарини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ҳудудда жойлашган трансформатор, электр ускуналари, узатиш тармоқлари, изоляторлар ва бошқа электр тармоқлари инвентаризациядан ўтказилиб, тегишли ташкилотлар томонидан далолатномалар расмийлаштирилган
2.Қуёшли хонадон даситурида олийгоҳ ходимларни ташаббуси ҳисоботини, вертикал бўйича!!!
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида ”Қуёшли хонадон” дастури доирасида институт Ректори Н.С.Тўйчибоев ва кафедра ўқитувчиси Бахриддинова Шахноза ўз ташаббусларига кўра хонадонига 3 Квт қуёш панелларини ўрнатиб, Андижон туман Электр тармоқлари тизими билан шартнома имзолаганлигини маълум қиламиз (Фотолавха илова қилинади).

3. Яшил макон бўйича ҳар бир муассасада ташкил қилинган боғлар (вазирлик боғини ташкил этилганлиги билан) ва экилган кўчатлар ҳамда ўзига хос ташаббуслар ҳисоботи ва альбомлари;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 694-Ф-сон фармойиши ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда 2021 йил 8 ноябрда ““Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлари тўғрисида”ги 73-қ/қ-сонли қўшма қарорига асосан таълим муассасалари ҳудудларини янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида 2023йил бахор ва куз мавсумларида манзарали, мевали дарахт, бута кўчатлари ва қаламчаларини экиш ҳамда парваришлаш ишларини амалга ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Ҳозирда 700 дона терак қаламчалари ва 15 дона мевали дарахтлар экилди. 2023 йил 1 декабр кунига қадар режадаги кўчатларни экиш ишлари нихоясига етказилади.
Download 23.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling