1."Корпоратив маданият" тушунчасининг ривожланиш тарихи. "Корпоратив маданият" тушунчасининг мазмуни ва моҳияти


"Корпоратив маданият" тушунчасининг мазмуни ва моҳияти


Download 69.94 Kb.
bet2/5
Sana22.11.2023
Hajmi69.94 Kb.
#1794227
1   2   3   4   5
Bog'liq
1. Корпоратив маданият тушунчасининг ривожланиш тарихи. Корпор-fayllar.org

2."Корпоратив маданият" тушунчасининг мазмуни ва моҳияти
"Корпоратив маданият" номи билан аталаётган ҳодиса таркибига кирувчи ташкилот ёки жамоа анъаналари, умумий қадрият ва меъёрлар кўп асрлар аввал ҳам мавжуд эди. Бироқ уларнинг ўзаро боғлиқ тарзда ташкилот маданиятини шакллантириши ва ишлаб чиқариш самарадорлигига кучли таъсир ўтказиши XX асрдагина атрофлича ҳамда тўлиқ англана бошланди.
"Корпоратив маданият" тушунчаси шаклланиб, кўпчилик томонидан эътироф этилгунига қадар, унинг таркибига кирувчи ҳодисалар бошқача номлар билан аталган. Масалан, XX асрнинг 40-йилларидан бошлаб "жамоадаги иқлим", "ташкилотдаги муҳит", "ижтимоий меъёрлар", "микроиқлим", "руҳий-маънавий муҳит" сингари атамалар ишлатиб келинган. Кўриниб турибдики, "корпоратив маданият" тушунчаси бўшлиқда пайдо бўлмаган.
Корпоратив маданият таркибидаги муҳим элементлардан бири анъаналардир. Анъаналар ташкилот вужудга келиб, ривожланиши жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Ташкилот анъаналар бойиб, мустаҳкамланишига мутаносиб тарзда ривожланиб боради ёки, аксинча, ташкилотнинг ривожланиши билан мос тарзда анъаналар ҳам бойиб, мустаҳкамланади.
Корпоратив маданиятнинг муҳим таркибий қисмини анъаналар ташкил этади. Кенг маънода қаралса, анъаналар тарихан ташкил топган, авлоддан-авлодга ўтаётган одатлар, расм-русумлар, ҳулқ-атвор меъёрлари ва қадриятлардир. Анъаналар ташкилотнинг ривожини таъминлашда, унинг турли босқичлардаги ҳолатини жараёнга бириктиришда занжир вазифасини бажаради.
"Корпоратив маданият" тушунчаси мутлақ бўшлиқда пайдо бўлмагани сингари, унинг таркибига кирувчи урф-одатлар, расм-русумлар, анъана ва қадриятлар ҳам бўшлиқдан вужудга келмайди. Улар мана шу корпоратив маданият шаклланган маконда истиқомат қилувчи халқлар маданияти ва уларнинг ўзаро таъсири жараёнида шаклланади.
Миллий маданият ва у асосида шаклланаётган кор­поратив маданият ўртасида умумий хусусиятлар билан бир қаторда тафовутлар ҳам мавжуд. Умумийликнинг илдизи корпоратив маданият ташувчилари бўлган ишчи ва хизматчилар шу маконда яшаётган халқ маданияти вакиллари эканликлари билан изоҳланади. Тафовут эса корпоратив маданиятда халқ маданияти тўлалигича эмас, балки унинг муайян қисмлари, асосан, меҳнат жараёнига йўналтирилган қисми акс эттирилганидир. Бундан ташқари, халқ маданиятининг корпоратив маданиятга ўтган қисмлари айнан, ўзгаришсиз ўтказилмайди, балки шу ташкилот хусусиятлари, мақсадига мослаштириб қабул қилинади. Шу билан бирга, халқ маданиятидаги баъзи элементлар корпоратив маданият томонидан инкор этилиши мумкин. Бундай ҳолат халқ анъаналарининг ишлаб чиқаришдаги муайян жиҳатларига махсус йўналтирилган тарзда эмас, балки халқнинг умумий турмуш тарзи билан боғлиқ равишда юзага келиши сабабли вужудга келади. Халқ анъаналари шу халқнинг тур­муш тарзи билан боғлиқ бўлса, корпоратив анъаналар ишлаб чиқариш жараёни ва унинг олдига қуйилган мақсад билан боғлиқ бўлади. Иккинчи томондан эса, корпоратив анъаналар вақт ўтиши билан халқ анъаналарига айланиб кетиши мумкин.
Ҳалқ анъаналари ва корпоратив анъаналар ўртасидаги тафовут уларнинг алоҳида индивидлар томо­нидан ўзлаштирилиш жараёнида ҳам намоён бўлади. Муайян маданият вакили ўзи мансуб бўлган халқ маданиятини болаликдан, танқидий ёндашувсиз ўзлаштириб боради. Улғайгани сари у мазкур анъаналарга амал қилади. Корпоратив анъаналарни эса вояга етган, дунёқараши шаклланган индивидлар ўзлаштира бошлайди. Халқ анъаналарини ўзлаштираётган индивид ёш, тажрибасиз бўлгани сабабли, уни қандай бўлса шундайлигича қабул қилади. Корпоратив анъаналарни ўзлаштираётган индивид эса, унга ўз дунёқараши, қадриятларидан келиб чиқиб ёндашади. Корпоратив анъаналар ва шахсий қадриятлар ўрта­сида тафовут ёки зиддият мавжуд бўлса, бу анъаналарга танқидий ёндашув бошланади. Мабодо, корпо­ратив анъаналар ва индивидуал қадриятлар ўртасидаги тафовут катта бўлса, корпоратив анъанани қабул қилиш учун индивид шахсий қадриятларидан воз кечиши ёки бўлмаса корпоратив анъанани рад этиши лозим бўлади.
Миллий ва корпоратив анъаналар ўртасидаги тафовутлардан яна бири шундаки, миллий анъаналарнинг ижодкори халқдир. Миллий анъаналар узоқ йиллар ва асрлар давомида шаклланади, халқ уларга сайқал бериб боради. Дарёлар ирмоқлардан ташкил топгани сингари, миллий анъаналарнинг ибтидосида ҳам алоҳида шахслар турган бўлиши мумкин. Лекин вақт ўтиб бориши билан, улар халқ томонидан ўзгартирилиб, ривожлантирилиб, мустаҳкамланиб борган. Шунинг учун ҳам уларнинг яратувчиси алоҳида шахс эмас, халқ ҳисобланади.
Ҳаттоки, анъанани алоҳида шахс яратгани тақдирда ҳам, халқ қабул қилмаса, у анъанага айланмайди. "Халк, анъаналари", "Миллий анъаналар" деган номнинг ўзидан ҳам кўриниб турганидек, улар халқ, миллат яратувчанлиги маҳсулидир.
Корпоратив анъаналарнинг шаклланиши бироз бошқачароқ кечади. Корпоратив маданият шаклланишининг энг муҳим манбаи мазкур ташкилот асосчиси ва у амал қиладиган фалсафа ҳисобланади. Чунки, ташкилотчи ташкилотга асос солар экан, унинг қандай ишлаши, мақсад ва тамойилларини олдиндан режалаштиради. Мана шу ғоя, мақсад ва тамойиллар негизида дастлабки корпоратив анъаналар ва маданият шаклланади. Шу маданият асосидаги ғоялар қанчалик жозибадор бўлса, у жамоа аъзоларини шунчалик ўзига тортади ва жипслаштиради. Шундан сўнг корпоратив маданият ривожининг иккинчи босқичи бошланади. Бу босқичда асосчи томонидан яратилган ғоя, мақсад ва тамойиллар жамоа томонидан мустаҳкамланади. Мана шу босқичда корпоратив маданиятнинг шаклланиши асосан якунланади.

Download 69.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling