ЛЛ ўзгарувчан ток тармоғига уланганда, у тарқатаётган ёруғлик оқими токнинг ўзгариши билан синхрон равишда ўзгаради. 50 Гц частотада лампада ёруғлик оқими 100 марта ёниб–ўчади. Шу ўзгариш пайтида разряднинг инертсизлиги оқибатида нуль нуқтадан ўтаётганда, бизга маълум бўлган люминофорлар ўзидан нур чиқариш (0,1–0,01 секунд) озгинадан кечикиши оқибатида ёруғлик оқими нулга етмасдан, озгина кам қийматга эришади. Бунинг оқибатида стробоскопик эффект содир бўлади ва ҳаракатдаги бирор предмет бир нечта ҳаракатдаги предметларни йиғиндиси сифатида кўриниши мумкин. Бу зарарли эффектдан қутилиш учун махсус улаш схемалари қўллаш ёки лампалар линияларини бошқа фазаларга улаш каби чоралар кўрилиши мумкин.
3.3. ЁЙ–СИМОБЛИ–ЛЮМИНЕСЦЕНТ ЛАМПАЛАРИ
“ЁСЛ”–“ёй–симобли–люминесцент”(ДРЛ–дуго–ртутная–люминесцентная) сўзларининг бош ҳарфларидан олинган бўлиб, улар юқори босимлидир. Лампа тузилишига кўра ташқи баллондан ва кварцли газоразрядли лампадан ташкил топган. Шунинг учун бундай лампаларни айрим адабиётларда “Лампа ичидаги лампача“ (“Лампа в лампе“) деб ҳам атаган. Ташқи баллон қийин эрийдиган шишадан, ички лампа эса миқдори оширилган симоб ва аргон газ билан тўлдирилган. Ташқи шишанинг ички томонига люминафор қатлами пуркалган бўлиб, у лампа ёруғлиги сифатини оширишга хизмат қилади. Ундан ташқари бу баллон “ички” лампани ташқи муҳит ҳарорати таъcиридан сақлайди. Ички лампа билан ташқи лампа орасида ҳам люминофор қатламидан ташқари лампа ишини яхшилаш учун индий гази билан тўлдирилган бўлиши мумкин.
ДРЛ лампалари–90, 125, 250, 500, 750, 1000 Вт ва ундан ортиқ қувватларда ишлаб чиқарилади. Ички симоб–кварцли лампа нур таратаётганда қизил нур йўқ бўлади. Бу эса бирор предмет рангини ўзгариб қолган ҳолатда кўрсатади. Буни оддий инсон кўзи ҳам сезиши мумкин. Бундай ҳолатдан қутилиш учун люминофор қатламини таркибига эътибор бериш билан, айрим ҳолларда эса ДРЛ лампаларини ЧЛ билан биргаликда қўллаш орқали бартараф этишга ҳаракат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |