1–маъруза асосий тушунчалар ва бирликлар


Download 0.66 Mb.
bet15/24
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1525749
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТН ЁРИТИШ узбекча 2022 24 05 ФарПИ Бахорги СЕМЕСТР учун

С1–лампа занжирида қувват коэффициенти (s) ни оширади. Чунки, занжирда дросселнинг мавжудлиги cоs қийматини 0,50,6 га тушиб кетишига олиб келади. Шунинг учун лампанинг ҳар бир занжирига шундай конденсаторлар уланади. Бу эса ўз навбатида занжирдаги қувват коэффициенти–cоs ни 0,90,95 га ошириш имконини беради.
С2эса радиога ҳалақит (радиопомех) беришни камайтиради. Чунки, лампа уланиши билан у шу тармоққа уланган радио эшиттириш каналларига ўз импульсини бериш билан ҳалақит қилади.
Лампани ёқиш жараёни қуйидагича бўлади: Лампа ва стартёр электродлари тармоқ кучланишига уланади. Лекин, бу кучланиш лампани ёқиш учун етарли эмас, чунки, у электродларни қиздира олмайди, ундан ташқари занжир очиқ ҳолатда бўлади. Аммо, бу кучланиш стартёрда электродлари орасида разряд пайдо қилишга етарли. Бундай ҳолатда стартёрнинг электродлари орқали ток ўта бошлайди. Қўшметалли электрод бу ўтаётган ток таъсирида қизиб эгила бошлайди ва иккинчи электродга тегиб, стартёр занжирини ёпади ҳамда шу электродлар орасида қисқа муддатли разряд ҳосил бўлади (бу разряд тармоқ кучланишини 3÷4 баробар ортириб юборади). Пайдо бўлган разряднинг оширилган кучланиши эса дроссель чўлғамлари орқали ўтиб, лампа электродларига камида 1.5÷2 марта камайган, аммо, номинал кучланишга нисбатан оширилган ҳолда етиб келади. Бу эса лампа электродларини қизишига ёки унинг атрофида (лампанинг турига қараб) магнит майдони ҳосил қила бошлайди (ЛТБ лампаларида эса 800ºС). Электродлар қизиши натижасида термоэлектрон эмиссия ҳодиса учун қулайлик яратилади ва лампа ёниши учун имконият пайдо бўлади. Бу пайтда стартёрда разряд тўхтайди ва биметалли электрод ажраб, совий бошлайди ва тўғриланиб, электр занжирини очади (узади).
Занжирдаги дроссель борлиги (катта индуктив қаршилик) стартёрни очилиши вақтида кучланишни оширадиган импульсни пайдо қилади, бу кучли ёй таъсирида разрядланади ва лампани ёқади. Бу пайтда лампада кучланиши занжир кучланишидан кичик бўлади, чунки, дросселда тескари йўналишли Э.Ю.К. пайдо бўлади. Стартёр ҳам шу пастлашган кучланиш остида бўлади, янги разряд ҳосил қилиш учун етарли эмас. Шунинг учун стартёр лампа нормал ишлаётган пайтда ишламайди. Қандайдир сабабга кўра лампа ёнмай қолса, стартёрда занжирнинг тўлиқ кучланишида бўлиб, ёқиш жараёни такрорланади.
Бу схема ўзининг арзон ва соддалигига қарамай, айрим камчиликларга эга:

  1. Бирданига ёқишга эришиб бўлмайди.

  2. Ёқиш вақтида лампа липиллайди (милт–милт этиш).

  3. Стартёрни тезда ишдан чиқиши.

  4. Ёнғинга ва портлашга хавфли муҳитларда ишлатиш маақсадга мувофиқ эканлиги.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling