1мавзу-дастлабки хужжатлаштириш ўҚув амалиётининг мақсад вазифалари. Корхона ҳужжатларини тайёрлашдаги асосий талаблар. ҲУжжатларнинг турлари


Download 33.78 Kb.
bet3/8
Sana16.06.2023
Hajmi33.78 Kb.
#1506312
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1МАВЗУ КОРХОНА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДАГИ АСОСИЙ ТАЛАБЛАР ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

Маълумотсимон ахборот ҳужжатлари анча катта гуруҳни ташкил қилади, бундай ҳужжатларнинг иш юритиш жараёнидаги иштироки ҳам жуда фаол. Бу гуруҳ далолатнома, маълумотнома, ариза, тушунтириш хати, ҳисобот, ишончнома, тавсифнома каби ҳужжатларни ўз ичига олади.
А Р И 3 А
Ариза ижтимоий ҳаётимизда энг кўп қўлланадиган расмий ҳужжатлардан биридир. Одатда ариза бир нусҳада тузилади ва қўлда ёзилади. Шунинг учун аризанинг шакли ва ёзилиш тартибига риоя қилиниши керак.
Аризада қуйидагилар қайд этилади:
Ариза тақдим этиладиган ташкилотнинг номи ва раҳбарнинг исми, фамилияси.
Ариза берувчининг исми, фамилияси, лавозими ва тўлиқманзили. Ҳужжатнинг номи.
Асосий мақсади: илтимос, таклиф ёки шикоят.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар номи.
Ариза ёзилган вақт (сана, кун, ой, йил) қоғознинг чап томонида ёзилади.
Имзо эса ўнг томонда - исми, фамилияси олдидан қўйилади.
Ариза ёзиш қоғознинг юқори қисмидан, чап томондан бир оз жой қолдириб бошланади. Кейин бир-икки сатр ташланиб, ариза ёзувчининг исми, фамилияси кўрсатилади. Шундан кейин пастроқдан бир йўл қолдирилиб, ўрта жойдан катта ҳарф билан АРИЗА деб ёзилади ва нуқта қўйилади.


(намуна)




Сурхондарё вилоят, Вумқўрғон туман “Баҳодир” фермер хўжалиги раҳбари Э.Ё.Тўраевга
Жалойир қишлоғида яшовчи А.А.Жабборов номидан



А Р И 3 А
Мени, фермер хўжалигига бош ҳисобчи лавозимига ишга қабул қилишингизни сўрайман.
Илова:
1. Меҳнат дафтарчаси;
2. 4/3 ҳажмда фотосурат;
3. Диплом нусҳаси.
4. Тиббиёт маълумотномаси.

01.01.2008 й. (имзо) (А.А.Жабборов)


_________________


Ҳисоб-китоб аризаси – бажарилган ишларга ҳақ тўлаш ҳақидаги ёзма ёки оғзаки меҳнат шартномалари асосида муайян ишларни бажарган айрим ишчилар томонидан корхона раҳбари номига ёзилади. Ҳисоб-китоб аризалари эркин усулда ёзилиб, қуйидаги зарурий қисмлардан иборат:

  1. Корхона ҳамда ариза йўллаётган мансобдор шахснинг номи;

  2. Аризачи ҳақида маълумотлар;

  3. Ҳужжат номи (ҳисоб-китоб аризаси);

  4. Ариза матни;

  5. Ариза берилган сана;

  6. Аризачининг шаҳсий имзоси.


Download 33.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling