1,Oddiy va kengaytirilgan takror ishlab chiqarishning farqi nimada?
Оддий такрор ишлаб чиқариш – бу ишлаб чиқариш миқёсларининг ўзгармаган ҳолда такрорланишини ифодалайди. Одатда бундай ишлаб чиқариш кўпроқ фақат ўз ички эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган анъанавий иқтисодиёт шароитидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун хос бўлган.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш – бу ишлаб чиқариш миқёсларини мунтазам равишда ошириб боришга асосланган ҳолдаги такрорланишидир. Бу турдаги ишлаб чиқариш барча ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг асосини ташкил этади.
2, Oddiy va kengaytirilgan takror ishlab chiqarish iqtisodiyotning qanday ko’rinishlari uchun xos ekanliklarini izoxlang?
3, Milliy iqtisodiyot tushunchasi nimani ifodalaydi?
Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Миллий иқтисодиёт, барча тармоқлар ва соҳаларни, микро- ва макродаражадаги иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир.
4, Milliy iqtisodiyotning qanday tarkibiy qismlari mavjud?
Миллий иқтисодиёт - барча тармоқлар ва соҳаларни, микро- ва макродаражадаги иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир. Миллий хўжаликнинг таркиб топган тузилиши ижтимоий меҳнат тақсимоти ривожининг натижаси ҳисобланади.
5, Makroiqtisodiy ko’rsatkichlar nimalar?
6, Makroiqtisodiy ko’rsatkichlar milliy iqtisodiyotda qanday rol o’ynaydi?
7, YAIM va SMM bir-biridan nima bilan farqlanadi?
Ялпи ички маҳсулот умумлаштирувчи иқтисодий кўрсаткич бўлиб, у фақат мазкур мамлакат ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланган ҳолда мамлакат ичида яратилган товар ва хизматлар жами қийматининг бозор нархларидаги ифодасини намоён этади. У барча ишлаб чиқарувчилар томонидан қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) – йил давомида мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархларидаги қиймати.
Соф миллий маҳсулот (СММ) – амортизация ажратмалари суммасига камайтирилган ЯИМ сифатида чиқиб, таркибан миллий даромад ва эгри солиқлардан иборат бўлади.
8, SMM va milliy daromad nimasi bilan farqlanadi?
Миллий даромад – янгидан вужудга келтирилган қиймат бўлиб, СММдан эгри солиқларни чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади.
9. YAIM qanday usullarda hisoblanadi?
ЯИМ уч хил усул билан ҳисобланиши мумкин:
1.Ўзбекистонда 2000-2004 йилларда ЯИМнинг ўсиши ва ишлаб чиқариш таркиби.
2.ЯИМни ҳисоблашга сарф-харажатлар бўйича ёндошув.
Бунда мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот (хизмат)лар ҳажмини сотиб олишга қилинган бутун сарфлар қўшиб чиқилади. Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулотларни мамлакат ичида хўжаликнинг учта субъекти – уй хўжаликлари, давлат, тадбиркорлар ҳамда ташқаридан чет эллик истеъмолчилар сотиб олиши мумкин.
3. ЯИМни ҳисоблашга даромадлар бўйича ёндошув.
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ҳажмидан олинган барча даромадлар уй хўжаликлари ихтиёрига иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва фойда шаклида келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯИМ пировард маҳсулот ҳисобидан олинган ана шу барча даромадларни қўшиб чиқиш орқали аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |