1Reklama xususiуatlari
Download 19.46 Kb.
|
Янги маълумот реклама буйича
1Reklama xususiуatlari. Маълумки рекламадан хусусий корхона ва фирмалар,ер ости бойликларини қазиб олибқайта ишловчи корхоналар,музей,университетлар ва ҳатто реклама агентлигининг ўзи хам фойдаланиши мумкин.Рекламанинг асосий хусусиятларидан бири,у бир истеъмолчигагина эмас,балки маълум бир гуруҳ истеъмолчиларига қаратидган бўлади .Маркетингнинг комуникатсия тизимис сифатида рекламанинг асосий коммуникатсиявий қирраларини,Юхусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин.Бундай хусусиятлардан энг муҳимлари қўйидагилар. Шахсан булмашан хусусият.Коммуникатсиявий хабар потенсиал харидорга реклама қилинаётган товарнинг сотувчидан махсанм эмас,балки турли воситачилар (оммавий ахборот воситалари,ҳар хил реклама манбалари)орқали етиб келади. Реклама самараси нуктаи назаридан мавҳумлик. Бу сифат оддий кўрсатилган хусусиятнинг мантиқий давомидир.Комуникатсиядаги жавоб алоқаси (сотувчи эса, табийки, харидордан сотиб олиш ҳақидаги қарорни кутади) эҳтимолий ва номаълум хусусиятга эга. Иштимоийлик хусусияти.Реклама қилинаётган товар қонуний ва умум қабул қилган деб тахмин қилинади.Шунинг учун хам биз гиёҳвандлик модалари ва қонунда тақиқланган бошқа товарлар рекламасини учратмаймиз. Реклама хабарида хомий, кимнинг ҳисобидан ва номидан реклама амалга ошириладиган субъект ,реклама берувчи аник кўрсатилган. Аввал-бошиданоқ рекламага пул тулайдиган шахс реклама коммуникатсиясининг манбаи эканлигини назарда тутилади. Реклама холисликка даъво қилмайди. Шу нарса умум эътироф этилганки, реклама мурожаатида асосий эътибор реклама қилинаётган товар ёки фирманинг устунликларига қаратилади.Улар анча ошшириб кўрсатилиши ,айни пайтда реклама предметининг камчиликлари эслатилмаслиги мумкин. Рекламани қабул қилувчилар аллақачон бунга кўникиб кетишган. Рекламага шубҳа ва ишончсизлик билан қараш кучайиб бормоқда. Кўзга ташланиш ва ўқтиришга мойиллик.Реклама мурожжатларинг кўп марта қайтарилиши исътемолчига маълум руҳий таъсир ўтказади ва уни сотиб олишга ундайди. Провардида маркетинг мухитининг бошқа элементлари каби рекламанинг барча функсиялари маркетинг комуникатсияси тизимининг мақсадлари, яъни талабни шакллантириш ва рағбатлантиришга эришишга хизмат қилади. Рекламаннинг яна бир муҳим хусусиятлардан бири, уни талабга қараб ўзгариб бориши, мослашувчанлиги ва унга таъсир эта олишидир. Агар маркетинг дастури талабни аввалги ҳолида ушлаб туришини, унинг тушиб кетмаслигини истаса, у ҳолда қўллаб-қўвватловчи рекламадан фойдаланилади. Унинг мақсади харидорларни маҳсулот ҳақида эслатиб туришга қаратишдир. Рекламада асосан аниқ бир товар, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда воқеалар реклама қилинади. Аниқ бир товарни реклама қилишда истеъмолчиларга товарнинг хусусятлари, сифати, нархларинг пастлиги ҳақида маълумот берилади. Юридик ва жисмоний шахсларнинг реклама қилишда, агар у фирма бўлса, кунинг шу фаолияти, маҳсулотларнинг сифатли ишлаб чиқарилиши ,шерикчилик учун ишончли ҳамкорлиги ҳақида маълумот берилади. Жисмоний шахсларни реклама қилишда уларнинг оммавий ишларда қатнашиши, қобилятлари, жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш учун шахс ҳақида атрофлича маълумот берилади. Бу рекламалар асосан сайловларда қўлланилади. Айрим мутахасисларнинг фикрига кўра жисмоний шахсларни реклама қилиш рекламага кирмайди деб тарифлашади. Воқеани реклама қилишда асосан тақдимот, кўргазмалари, товарларнинг пасайтрилган нархларда сотилиши, бошқа йирик фирмалар билан қилинаётган алоқалари намойиш қилиш мумкин. 2.Рекламага қўйилган талаблар Реклама одатда жуда қиммат туради. Шунинг учун ҳам фирма унинг асосий вазифаси нимадан иборат эканлигини унутмаган ҳолда, қилинажак реклама ҳақидаги ўзининг чуқур ўйлаланган маркетинг ечимини қабул қилиши керак. Маблағ ҳақида масала равшанлашиб борганда ,реклама бўйича шуғулланувчиларга катта масъулият тушади, яъни реклама бўйича мутахассис қобиляти бўлмаса ва мавжуд имкониятлардан фойдаланиб иш юритмаса, аввало ўз иши, шуннгдек обрусини ҳам тушириб қўйиши мумкин. Рекламага ҳам бир қатор талаблар қўйилади. Рекламага асосий қўйиладиган талаблар ,яъни қонунийлиги ,аниқлиги, қўлланладиган восита ва шаклларинг харидорга маънавий таъсир этмаслигидир. 3.Рекламага қўйидагилар тақиқланади. -ишлаб чиқариш ва сотиш қонун билан тақиқланган маҳсулотлар ҳақида ахборот тарқатиш; -авторлиқ ҳуқуқига эга бўлмаган тасвирлар, мусиқали ва товушли эффектлардан фойдаланиш; -қонун бузилишига олиб келадиган, аҳолини ҳаёти ёки саломатлиги ва атроф муҳитга салбий таъсир этувчи ҳаракатларни кўрсатиш ёки маҳсулотларни реклама қилиш; -жисмоний шахснинг розилигисиз, унинг исми ва кўринишидан фойдаланиш; -сертификатга ёки махсус рухсатнома (литсензия)га эга бўлмаган маҳсулот ва хизматлар рекламасини амалга ошириш; Реклама маълумотларинг янгилиги кутилмаганлиги хиссий таъсири билан ажралиб туриши керак. Бундан ташқари реклама маҳсулотнинг харидор эътибор қилмаган хусусиятларини кўрсата олиш керек. Айниқса маҳсулотнинг бозорга кириб келиши ва уни зарур шартларидан бири унинг маконинг аниқлиги, яъни бозорнинг маълум сегментига йўналтирилганлиги, ҳар хил харидорлар учун эсда сақланиб қолишидир. Реклама бозорда харидорларни маълум ҳаракатга чақиради, хизматлар ва маҳсулотлардан фойдаланиш ва харид қилиш шароитида уларнинг сифати ва мақсади ҳақида атрофлича ахборот беради. 3.Маркетингда рекламанинг тутган ўрни ва аҳамияти . Маълумки, реклама берувчилар булар ишлаб чиқарувчилар, чакана савдогарлар, улгуржи сотувчилар, корхона ва фирмалар, касаба уюшмалари, турли жамиятлар, давлат идоралари, сиёсий арбоблар, алоҳида шахслар ҳисобланади. Реклама тадбирларини эса реклама агентликлари амалга оширади. Тайёрланган рекламанинг самарали чиқиши, аниқ тузилган корхона таркибидаги маркетинг бўлимининг фаолиятига ва уни бошқарувчи -менежерининг қобилятига ҳам боғлиқ. Рекламадан янги маҳсулотларни бозорга чиқаришда ҳам фойдаланилади.Бозорни янги маҳсулотлар билан таъминлаш ҳали муҳим бўлмаган ,сотув, захира, исътемол ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаган пайтда хам бу муҳим. Бундай пайтда мутахассислар йўналишлар танлаш учун.реклама орқали янги таклиф тайёрлайдилар. Унда маҳсулотларнинг тавсия этиладиган хусусиятлари ва ишлаб чиқаришнинг келажаги ҳамда аҳоли талабига кўра билиш ,синовга чиқарилган маҳсулотлар ўрин олади. Реклама агентлиги -бу реклама берувчилар ихтисослаштирилган хизмат турларини таклиф этувчи воситачидир. Бошқача қилиб айтганда ,реклама агентлиги бу ижодий ходимлар ва тижоратчилардан иборат, мустақил корхонадир. у ўз товари учун.харидор қидираётган буюртмачиларга реклама тайёрлайди ва уни реклама воситаларида жойлаштиради. Реклама йўналишини танлаш -савдо ва саноатнинг ўзаро ҳаракати ва маҳсулот айланишига маҳаллий манбалардан олинган маҳсулот захираларинг қатнашишига ҳам боғлиқ. Реклама фаолияти маркетинг хизматининг таркибий қисмларидан биридир. Бевосита ва билвосита реклама ёрдамида корхонанинг бозордаги ўрни мустаҳкамланади, таклиф этаётган маҳсулотлар сотиш жадаллашади. Маркетинг фаолиятида реклама билан бир қаторда қўйидагилардан ҳам фойдаланилади: -савдонинг бевосита ҳаракати (сотувга ёрдам)-хизмат тури ёки маҳсулот сотилишиннг қисқа муддатда эришиладиган суръатда ушлаб туришга қаратилган ҳаракатлар.Масалан,бонуслар,намуналар,мукофотлар,совғалар,баҳони пасайтириш,имтиёзлар,бепул хизмат қилиш,пасайтирилган нархда сотиш; -агентлар ёрдамида индивидуал сотиш; -диллерлар бевосита ўзлари ларнинг хусусияти ва қўлланишини тушунтириш; -Ярмаркалар,кўргазма савдолар ва маҳсулотни реализатсия қилишнинг бошқа жадал турлари. Реклама бир хил хабарни ҳар хил ахборот турлари ва бадий шаклларда шаклларда қайта-қайта такрорланиши орқали ҳамма учун шу маҳсулотн сотиб олишга нима ундаганлигини тушунтириб беради. Реклама таъсири асосида ,юқорида айтилгандек,икки элемент-ахборот бериш ва ишонтириш ётади.Ишонтириш “кўндириш” элементи рекламанинг сабабий вазифасини акс этирса, ахборот бериш-билиб олишни акс этиради.Улар бир вактнинг ўзида таъсир этар экан,рекламанинг ютуғини татаъминлайди.Тўғри,реклама хридорга ҳар хил таъсир этади.Баъзи ҳолда одам дарров сотиб олса,бошқа бир одам аксинча, маҳсулот ҳақида етарлича маълумат тўплагач,харид қилишга тайёр бўлади. Ривожланган мамлакатларда реклама фаолияти билан махсус реклама агентликлари шуғулланади.Улар корхона ва ташкилотлар буютмаси бўйича реклама соҳасида ишлашади,унинг самарадорлоикгини оширади,маълум реклама буюртмаларини бажаришади. Реклама маркетингнинг асосий таркибий қисми ,энг муҳим элементларидан ҳисобланади.Шу боис маркетинг самарадорлигини оширишда реклама жуда катта аҳамиятга эга.Маркетинг тадбирлари реклама билан биргаликда ўзининг ижобий самарасини беради. Умумий хулоса килиб шуни айтиш мумкинки Реклама компания хаётида жуда катта аҳамиятга эга экан. Ўтказилган урганиш натижаси шуни кўрсатадики хар бир маҳсулотнинг савдоси юришига рекламанинг роли беқиёс. Download 19.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling