1.Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг


Download 13.48 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi13.48 Kb.
#1290078
Bog'liq
Топшириқ-5

Топшириқ


Вариантлар:
1.Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг:
a) Е параметрга бўш бўлмаган Т дарахтнинг энг чапда жойлашган баргининг ёзуви ўзлаштирилсин;
b) Е ёзувни Т дарахтга киритилиш сонини аниқлаш.

2. Дарахт тугунлари ҳақиқий сонлар бўлсин. Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг:


a) дарахт барча тугунларини ўрта арифметигини ҳисоблаш;
b) қиймати юқоридаги процедура(функция)да ҳосил бўлган сонга тенг элементни дарахтга қўшиш.

3. Дарахт тугунлари ёзуви – ҳақиқий сонлар бўлсин. Ёзуви манфий бўлган дарахт тугунларини ўчирувчи процедура тузинг.


4. Дарахт тугунлари ёзуви – ҳақиқий сонлар бўлсин. Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг:


a) бўш бўлмаган дархтда ёзув қиймати максимал ёки минимал бўлган тугунларни топиш;
b) дарахтнинг барча барглари ёзувини чоп этувчи.

5. Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг:


a) дарахт тугуни ёзуви Е бўлган элемент Т дарахтга тегишли ёки тегишли эмаслигини аниқлаш;
b) агар бундай ёзув топилмаса, уни дарахтга қўшиш.

6. Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг:


a) Т дарахтда Е ёзувли тугунга борувчи йўл узунлигини (тармоқлар сони) топиш, агар Е элемент дарахтга тегишли бўлмаса, натижа -1 бўлсин.
b) бўш бўлмаган Т дарахтда энг узун йўл аниқлансин (илдиздан барггача).

7. Т дарахт нусхасини қурувчи Т1 дарахт СОРY(Т,Т1) процедурасини тузинг.


8. Т1 ва Т2 дарахтлар тенглигини текширувчи ЕQUAL(T1,T2) процедурани яратинг (дарахтлар тенг дейилади, агар иккала дарахт мос учлари ёзув ва калитлари ўзаро тенг бўлса).


9. Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг:


a) бўш бўлмаган дарахтни чапдан ўнга кўрикдан ўтказиб унинг тугунларини чоп этиш;
b) бошланғич дарахтнинг барча баргларини ўчириш;
c) ҳосил қилинган қилинган дарахтни ёзиш.

10. Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг:


a) char туридаги b ўзгарувчига қуйидаги қийматлар ўзлаштирилсин:
К – агар тугун - илдиз,
П – агар тугун оралиқ тугун,
Л - агар тугун барг;
b) дарахтнинг барча учлари атрибутлари чоп этилсин.

11. Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг:


а) агар дарахтда Е ёзувли тугун бўлмаса, у ҳолда у дарахтга қўйилсин;
b) агар мавжуд бўлса, у ҳолда у ўчирилсин.

12. Қуйидаги ишларни бажарувчи процедура ёки функцияни ёзинг:


а) дарахтда бир марта қатнашувчи дарахтни ёзиш;
b) дарахтда энг кўп ўчрайдиган ёзувни ёзиш.
Download 13.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling