1.“Ўзбеккўмир”аж ““Автомобил технологик транспорти” филиали тарихи
Download 25.15 Kb.
|
hcjglhhn‘p
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхона бўйича умумий мaълумот
1.“Ўзбеккўмир”АЖ ““Автомобил технологик транспорти” филиали тарихи Корхона 1948 йилда “Ангрен кўмир кони”да механизациялаштирилган бўлим сифатида ташкил етилиб, 2002 йилда “Кўмир” акциядорлик бирлашмаси механизациялаштирилган бошқарма, 2004 йилда “Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамияти “Автомобил технологик транспорти бошқармаси” филиали, 2009 йилдан “Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамияти “Автомобил тоғ-технологик транспорти” унитар корхонаси, 2012 йилда “Белазкўмир” филиалига, 2017 йил “Автомобил ва технологик транспорт бошқармаси”филиалига, 2019 йилда “Автомобил ва технологик транспорти” филиали сифатида қайта номланди. “Автомобил ва технологик транспорти” филиали (АТТ филиали) “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тизимидаги транспорт хизматини бажарувчи корхона ҳисобланади. Мазкур корхона асосан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига қарашли “Ангрен кўмир кони” филиали билан ҳамкорликда ишлайди ва юртимизда кўмир таъминотига бўлган еҳтиёжни қондиришда салмоқли ишларни амалга оширади. "АТТ" филиалининг асосий фаолият тури тоғ устки қатлами, тоғ жинслари ва кўмир ташиш, "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятига қарашли филиалларга механизм ва йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан иборат. Иш тажрибаси, енг янги технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш корхоналари билан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар ва корхонамизнинг техник имкониятлари аҳолини сифатли кўмир махсулотлари билан таъминлаш имконини бермоқда. 2019-2021 йилларда филиалга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4234-сонли "Ўзбеккўмир" АЖнинг “Бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, кўмир қазиб олиш тизимини такомиллаштириш ва "Ўзбеккўмир" AЖ аҳолисига юқори сифатли маҳсулотларни етказиб бериш мақсодида 5 та “LIEBHERR PR 754” булдозери ва "БелAЗ-75131" русумли 15 та оғир техника ҳамда 2021 йил КАМАЗ-43118 (вахта) русумли 2 та автобуси келтирилган. LIEBHERR PR 754 булдозерининг қуввати 250 кВт ва ҳажми 11,7 кубометр бўлган LIEBHERR Д 946 Л A6 асосий двигатели мавжуд. Ўлчовлар ва ҳаракатларнинг ажойиб комбинацияси унинг тезкор ва бошқариладиган хусусиятига хосдир. Моделларни ишлаб чиқишда кўп йиллик тажриба ва компаниянинг кўплаб ишланмалари ҳисобга олинган бўлиб, бу еҳтиёт қисмлар ва умуман машинанинг сифатига таъсир кўрсатди. LIEBHERR PR 754 булдозери юқори қувватни бирлаштиради. Корхона бўйича умумий мaълумот Ташкилотнинг тўлиқ номи: "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти "Автомобил ва технологик транспорт" филиали Корхонанинг ташкил етилиши: 1948 йил Корхонанинг мулкчилик шакли: 90,08% “Central Asia Energy” очиқ акциядорлик жамияти улуши, 9,92 % акциядорлар улуши. Қисқартирилган номи: “Ўзбеккўмир” АЖ “АТТ” филиали Фаолиятнинг сохаси ва мақсади: -кўмир, руда ва норудавий фойдали йўлдош қазилмаларни қидириш, қазиб чиқариш, бойитиш ва қайта ишлаш. -аҳоли учун сифатли кўмир ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бунинг учун ишлаб чиқариш қувватларини қисман модернизация қилиш. - аҳолини кўмирга ехтиёжманд қатламини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиш, ишчиларнинг малакасини ошириш йўлга қўйилди. Юридик манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Истиқлол кўчаси, 1-уй. Почта манзили: 102500 Електрон почта манзили: info@coal.uz Расмий веб сайти: www.uzbekcoal.uz 2 Download 25.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling