2- mavzu. Elektron sxema simulyatorlari
NI Multisimдастурининг интерфейси
Download 1.11 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Power sources
NI Multisimдастурининг интерфейси Фойдаланувчининг интерфейси меню, асбоблар панели ва ишчи соҳадан иборат (2.1-расм). Меню қуйидаги компонентларга эга: файллар билан ишлаш менюси (филе), таҳрирлаш менюси (едит), занжирлар билан ишлаш менюси (Cирcут), схемаларни таҳлил қилиш менюси (аналйсис), ойналар билан ишлаш менюси (Wиндоw), ёрдам файллари билан ишлаш менюси (ҳелп). Асбоблар панелида радиоелектрон схемалар элементларининг тасвирлари бўлган кнопкалар мавжуд (2.1-расм). Кнопкалар босилганда уларга мос бўлимлар очилади, масалан, диоднинг тасвири босилса диодлар бўлими очилади. 2.1-расм. NI Multisim комплексининг интерфейси Дастурнинг бош ойнаси 1-расмда келтирилган. Кўриниб турганидек, дастур стандарт интерфейсга эга. Командалар менюси ойнаси дастур ойнасининг юқори қисмида жойлашган. Схема ойнаси дастур ойнасининг марказий қисмини эгаллайди. Ушбу ойнада электр занжирлар ҳосил қилинади ва уларга керакли ўгартиришлар киритилади.
2.2-расм. Компоненталар менюси Бир қанча бўлимлардан иборат бўлиб, улар дастурий таъминотда турли хилдаги мураккаб схемаларни йиғишда фойдаланилади. Ушбу меню қуйидаги асосий бўлимлардан иборат.
Манбалар бўлими; Пассив компоненталар болими; Диодлар бўлими; Транзисторлар; Аналог компоненталар бўлими (Оператсион кучайтиргичлар); ТТЛ технологияси асосида қурилган рақамли микросхемалар бўлими; CМОС технологияси асосида қурилган рақамли микросхемалар бўлими; Рақамли компоненталар бўлими; Аналог ва рақамли компоненталар бўлими; Индикаторлар бўлими; Юқорида келтирилган бўлимлардан ташқари компоненталар менюси юқори частотали компоненталар, микроконтроллер, электро механик компоненталар болимларидан ташкил топган. Компоненталар менюсидаги бўлимлардаги элементлардан фойдаланиш учун керакли бўлим устига сичқончанинг чап тугмаси билан босилади ва керакли элементни танлаймиз ва ОК тугмасини босамиз. Мисол тариқасида манбалар бўлимга кирамиз ва натижада ишчи столда қуйидаги ойна пайдо бўлади (2.3-расм). У ерда турли хилдаги манбалар гуруҳлари мавжуд бўлиб биз Power sources гуруҳга кирамиз ва у ердан кучланиш манбаи элементи яъни DC-Power (2.4-расм) танлаймиз ва ОК тугмасини босамиз. Натижада ишчи столида керакли элимент пайдо бўлади ва уни иш столга қўйиш учун компютер сичқончасининг чап тугмаси босилади.(1.5-расм). 1.3-расм. Манбалар бўлими. 1.4-расм. Power sources гуруҳи Иккинчи мисол тариқасида сода бир занжир йиғамиз. Ушбу занжиримиз кучланиш манбаи, юк қаршилиги, амперметор ва волтметордан иборат бўлади. Бунинг учун юқорида келтирилган амаллар яна такрорланади фақатгина схемани йиғиш учун керак бўладиган баъзи элементлар бошқа бўлимлардан танлаб олинади. Пассив компоненталар бўлимидан резисторлар гуруҳига кириб 1 кОм резисторни оламиз(2.5-расм). 1.5-расм.Резисторлар гуруҳи Резисторнинг номиналини ўзгартириш 2 хил йўли мавжуд бўлиб бири резисторлар гуруҳини танлаб керакли номинални ойнанинг юқори қисмида жойлашган дарчага ёзилади. Иккинчи йўли эса ишчи столидаги резисторнинг устига сичқончанинг чап тугмаси билан 2 марта босилади ва натижада қуйидаги меню хосил бўлади(2.6-расм) 1.6-расм. Резисторнинг номиналини ўзгартириш менюси. Волтметр ва амперметр ўлчўв асбобларини олиш учун компоненталар менюсининг индекаторлар бўлимига кирамиз(2.7-расм) ва у ерда волтметр ва амперметр гуруҳлари мавжуд бўлиб у ердан амперметр ва волтметрни танлаймиз ва ишчи столига қўямиз(2.7-расм). Мисолдаги элементларини бир бирига улаб занжирни хосил қиламиз. Йиғилган занжирни симулятсия қилишимиз учун занжирга ер( Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling