2 – Мавзу: Гандбол ўйини техникаси Режа


Download 36.5 Kb.
bet3/7
Sana04.02.2023
Hajmi36.5 Kb.
#1158912
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 mavzu

Тўпни олиб қўйиш.Бу муҳим усул ёрдамида жомоанинг қарши ҳужумга ўтишини таъминланди. Ҳимоядаги ўйинчи тўп узатилган вақтда уни олиб қўйиш мақсадида ўзи тўсиб турган ҳужумчининг олдидан тўпга қарши чиқиш учун жойидан кескин қўзғалиши лозим.
Тўпни уриб чиқариш. Бу ҳаракат тўп олиб юрган ҳужумчи билан курашда бажарилади. Ҳимоячи қулай пайт пойлаб ҳужумчига яқинлашади, тўпни уриб чиқаради ва уни эгаллашга ҳаракат қилади. Тўпни уриб чиқариш уни отиш учун қўлни орқага узатиб, силташ ҳаракатини бажаришда ҳам қўлланилади. Ҳимоячи бундай холатда ҳужумчининг тўпни отмоқчи бўлган қўлини орқага узатишини кутади ва шу пайт қўл кафти билан тўпни туширади.
Тўпни тўсиш.Дарвозага йўналтирилган тўпга қаршилик кўрсатишда қўлланиладиган асосий восита ҳисобланади. Юқоридан , ўрта ва пастдан келаётган тўпни бир ва икки қўл билан тўсиш мумкин. Тўсишни бажараётган ҳимоячи қанчалик ҳужумчига яқин бўлса, тўп йўналишини аниқлаш шунчалик осон бўлади. Шунинг учун ҳимоячи тўпни ушлашга тайёрланишда диққат билан ҳужумчини, шунингдек, тўпни кузатиши ва ўз вақтида тўп отаётган ўйинчини тўхтатиш учун чиқиши лозим. Ҳужумчи тўп отишидан олдин ҳимоячи бевосита қўлларини юқорига кўтариб, кқфтларини олдинга қаратиб бир-бирига яқинлаштиради ва тўпни тўсишда қўл бармоқларини жарохатдан сақлаш учун мушакларини таранглаштиради.
Ердан сакратиб отилган тўпни тўсиш сакраб амалга оширилади. Шунинг учун ҳимоячи олдиндан оёқларини буккан ҳолатда тайёрланиб туриши керак.
Қўшилиш. Бу усул ўйинчиларни назорат қилишни йўқотиш хавфи туғилганда қўлланилади. Ҳимоячилар қўшилиб жой алмаштирса, бу ҳолда улар кузатувчига ўйинчилари ўзгарадию тўсиқ қўйилган ҳужумчи орқага ҳаракат қилса, шу захоти унинг рақиби олдинга чиқиб, ҳужумчи кетган томонга ўтади. Одатда, бундай усул тўсиқ қўйишда ва ҳужумчиларнинг қарама-қарши ўрин алмаштиришида қўлланилади. Ҳужумчи ҳимоя ҳаракатларига қўшилганда уни таъқиб қилувчи ёки дарвозага яқин турган ҳимоячи жавобгар бўлмоғи керак. Ҳужумчининг ҳужум ҳаракатларини қийинлаштириш учун ҳимоя қилишга ўтган ўйинчи ҳужумчининг кириш йўлини ва фаол ҳаракатини тўхтатишга ҳаракат қилиши керак. Буни амалга ошириш учун ҳимоячи қарама-қарши ҳаракат қилиб, таъқибчидан озод бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Download 36.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling