2- мавзу. Корхона – мустақил хўжалик юритувчи бозор субъекти


Корхона тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар


Download 33.24 Kb.
bet4/5
Sana22.06.2023
Hajmi33.24 Kb.
#1646366
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу

2.4. Корхона тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар

Ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш бўлинмалари, бошқарув органлари ва корхона ходимларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан иборат бўлади. Тузилма (структура) тушунчасини корхонанинг таркиби, тузилиши сифатида кўриб чиқиш мумкин. Корхона қанчалик йирик бўлса, унинг ишлаб чиқариш тузилмаси шунчалик мураккаб бўлади.


Саноат корхоналарининг умумий ва ишлаб чиқариш тузилмалари мавжуд.
Ишлаб чиқариш бўғинлари, корхона бошқаруви ҳамда ходимларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, уларнинг миқдори, катталиги ва эгаллаб турган майдони, ходимларининг сони ва ишлаб чиқариш имкониятлари корхонанинг умумий тузилмасини ифодалайди.
Ишлаб чиқариш тузилмасига асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш жараёнлари амалга оширилувчи цех ва участкалар киритилади.
Ишлаб чиқариш тузилмаси корхона умумий тузилмасининг бир қисмидир. У цех, участка ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар шаклидаги ишлаб чиқариш бўлинмаларидан иборат бўлади ҳамда уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзаро муносабатларини, меҳнат билан банд бўлган ходимлари сони, асбоб-ускуналари қиймати, эгаллаб турган майдони ва ҳудудий жойлашувини акс эттиради.
Асосий цехларда ва ишлаб чиқариш участкаларида ишлаб чиқариш жараёнининг асосий – хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни тайёр маҳсулотга айлантириш босқичи ёки маҳсулот, ё унинг бир қисмини тайёрлашнинг бир қатор босқичлари амалга оширилади (музлаткичлар цехи).
Ёрдамчи цехлар асосий ишлаб чиқаришни асбоб-ускуналар ва энергия билан таъминлайди ҳамда ускуналарни таъмирлаш (таъмирлаш, ускуналар, модел цехлари ва бошқалар) вазифаларини бажаради.
Хизмат кўрсатувчи цех ва хўжаликлар таркибига корхонанинг инфратузилмасини (омбор ва транспорт бўлинмалари, уй-жой-коммунал хўжалиги, ошхона, санатория ва ҳоказо) ташкил қилувчи бўлинмалар киради.
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш тузилмасининг уч хил тури мажуд: технологик, предметли ва аралаш.
Технологик тузилмали корхоналарда цехлар ва ишлаб чиқариш участкалари технологик жиҳатдан бир хиллик тамойили асосида ташкил қилинади (масалан, тўқимачилик комбинатларида йигирув ва тўқув цехлари).
Предметли тузилмага асосланган корхоналарда ҳар бир цех маълум бир маҳсулот ёки унинг бир қисмини ишлаб чиқаради Аралаш (предметли-технологик) тузилма тайёрлов цехларини технологик тамойил, ишлов бериш ва маҳсулот чиқариш цехларини эса предметли тамойил асосида ташкил этишни кўзда тутади.
Саноат корхонасининг тузилмаси қуйидаги омиллар таъсири остида шаклланади:

  • техника ва технологиянинг хусусиятлари;

  • ишлаб чиқариш ҳажми;

  • ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакллари (ихтисослаштириш, кооперация, комбинация, координация);

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг мураккаблиги ва номенклатураси;

  • ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, механизациялаштириш ва роботлаштириш даражаси;

  • мулк шакли;

  • рақобат олиб бориш усуллари ҳамда шакллари ва ҳоказо.

Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Миллий иқтисодиёт тушунчаси ва корхоналарнинг мамлакат халқ хўжалиги мажмуасидаги роли.


2. Саноат корхоналарига хос бўлган белгилар.
3. Саноат корхоналарининг вазифалари ва бажарадиган ишлари.
4. Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар тўғрисида”ги қонуни ва унинг мазмуни.
5. Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
6. Саноат корхоналарининг таснифи.
7. Корхоналарни тавсифлашда ишлатилувчи мезонлар.
8. Корхоналарнинг умумий ва ишлаб чиқариш тузилмаси тушунчалари.
9. Корхона тузилмасини белгилаб берувчи омиллар.
10. Корхона тузилмасини мукаммаллаштириш йўллари.



Download 33.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling