2- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Захиралар Мақсад


(ё)  34 бандга мувофиқ захиралар қиймати камайишини қайта тикланишига олиб келган


Download 270.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/9
Sana17.02.2023
Hajmi270.18 Kb.
#1208155
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
IAS 2 Uzb

(ё) 
34 бандга мувофиқ захиралар қиймати камайишини қайта тикланишига олиб келган 
шарт-шароитлар ва ҳодисалар; ва 
(ж) 
мажбуриятлар таъминоти сифатида гаровга қўйилган захираларнинг баланс 
қиймати. 


2-сон БҲХС

© МҲХС Фонди 
37 
Захиралар гуруҳларининг баланс қийматлари ва ушбу активлардаги ўзгаришлар кўлами тўғрисидаги 
маълумотлар молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун фойдалидир. Одатда, захиралар товарлар, 
хом ашё, материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотлар каби синфларга 
бўлинади. 
38 
Кўпинча сотиш таннархи деб номланадиган, ҳисобот даври давомида харажат сифатида тан олинган 
захиралар суммаси, ҳозирги пайтда сотилган захиранинг баҳоланишига олдин киритилган 
сарфлардан, тақсимланмаган ишлаб чиқариш устама сарфларидан ва захираларнинг ишлаб чиқариш 
сарфларининг меъёридан ортиқ суммаси каби сарфлардан ташкил топади. Сотиш таннархи ташкилот 
фаолиятининг ўзига ҳос хусусиятига қараб, маҳсулотни тарқатиш бўйича сарфлар каби бошқа 
суммаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. 
39 
Баъзи ташкилотлар ҳисобот даври давомида харажат сифатида тан олинадиган захиралар таннархи 
ўрнига бошқа суммалар билан ёритиб бериладиган фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот форматидан 
фойдаланадилар. Бундай формат бўйича, ташкилот харажатларнинг характерига асосланган 
таснифдан фойдаланиб, харажатлар таҳлилини тақдим этади. Бундай ҳолларда, ташкилот харажат 
сифатида тан олинган хом ашё ва материаллар учун амалга оширилган сарфларни, меҳнат ҳақи ва 
бошқа сарфларни ҳисобот даври мобайнида захираларнинг соф ўзгариши суммаси билан биргаликда 
ёритиб беради.
Кучга кириш санаси 
40 
Мазкур стандарт ташкилотлар томонидан 2005 йил 1 январдан бошлаб қўлланиши лозим. Бундан 
олдинроқ санадан бошлаб қўллаш маъқулланади. Агар ташкилот ушбу Стандартни 2005 йил 1 
январдан олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим. 
40A 
[чиқариб ташланган] 
40Б 
[чиқариб ташланган] 
40В 
2011 йил май ойида чоп этилган 13-сон МҲХС бўйича 6-банддаги ҳаққоний қиймат таърифи ва 7 
бандга ўзгартиришлар киритилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 13-сон МҲХС билан 
биргаликда қўллаши лозим. 
40Г 
[чиқариб ташланган] 
40Д 
2014 йил май ойида чоп этилган 15-сон МҲХС IFRS 15 “Ҳаридорлар билан тузилган шартномалар 
бўйича тушум” бўйича 2, 8, 29 ва 37 бандларга ўзгартиришлар киритилди ва 19 банд чиқариб 
ташланди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 15-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим. 
40Е 
2014 йил июл ойида чоп этилган 9-сон МҲХС бўйича 2 бандга ўзгартириш киритилди ва 40A, 40B ва 
40D бандлар чиқариб ташланди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда 
қўллаши лозим. 
40Ё 
2016 йил январ ойида чоп этилган 16-сон МҲХС “Ижара” бўйича 12 бандга ўзгартириш киритилди. 
Ташкилот ушбу ўзгартиришни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим. 
Бошқа ҳужжатлар ўз кучини йўқотиши 
41 
Мазкур стандарт 1993 йил таҳриридаги 2-сон БҲХС “Захиралар”нинг ўрнини эгаллайди.
42 
Мазкур стандарт 1-сон ШДҚ “Изчиллик—захиралар таннархини аниқлашнинг турли хил 
формулалари”нинг ўрнини эгаллайди. 
 

Download 270.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling