37. Диндорлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинми?
Мумкин, агар:
а) исломнинг 5 та асосий амалий ва маросимий талабларини бажармаса;
б) хеч ерда ишламаса, фақат ибодат билан куч кечирса;
в) Ўзбекистон давлати фуқаролар учун белгилаб қўйган қонун-қоидадан четга чиқса;
г) чет элларда қавм-қариндошлари бўлса.
38. Собиқ СССРда мусулмонларнинг диний марказлари қаерларда мавжуд?
а) Ўрта Осиё республикаларида;
б) Мовароуннахр, Шимолий Кавказ, Кавказ орти ва Русияда;
в) Татаристон, Бошқирдистон ва Бурятияда;
г) Украина, Волга бўйи ва Озарбайжонда.
39. Ўзбекистон ахолиси кўпроқ қайси жахон динларига эътиқод қилади?
а) фақат ислом динига;
б) ислом, христианлик, буддизм ва иудаизмга;
в) ислом ва христианликка;
г) ислом, иудаизм, синтоизм ва католицизмга.
40. Ислом динининг назарий ва ғоявий манбалари нима?
а) шариат қонун-қоидалари;
б) мухаддислар ёзган хадиси шарифлар;
в) Қуръони карим, хадиси шариф ва фатволар;
г) Олло-таоло каломи бўлган Қуръон.
41. Қуръони карим сура ва оятларига ўзгартириш киритиш мумкинми?
а) мумкин, агар уламолар қарор қилса;
б) агар жамият ҳаётига зид келиб қолса;
в) йўқ, чунки Қуръон - илохий ҳисобланади ва уни ўзгартириш ман этилади;
г) Мовароуннахр Диний бошқармаси ўзгартиши мумкин.
42. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши мусулмонларга нималар берди?
а) мусулмонларга кенг кўламда Маккага хажга боришни;
б) имконияти ва зарурияти бўлган жойларда масчитлар қуриш ва таъмирлашни;
в) фуқароларнинг виждон эркинлигини чин маънода таъминлади;
г) араб ёзувини кенг ўрганиш имконини берди.
43. Динларнинг бир-биридан фарқи нимада?
а) турли тилларда ибодат қилишида;
б) минтақаларида турли ахолининг жойланишида;
в) диний урф-одат ва маросимлар амалга оширилишида;
г) жахонда тинчлик учун курашишда.
Do'stlaringiz bilan baham: |