2 (16)-амалий машғулот. Технология фанидан дарс мавзусигаоид тақдимот тайёрлаш


Download 311.5 Kb.
bet11/26
Sana13.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1001004
TuriКонспект
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
2 17 амалий машғулот Мавзуга оидл тақдимот тайёрлаш

Машғулотни жиҳозлаш:
Умумий ўрта таълимининг давлат таълим стандарти ҳамда умумий ўрта таълимнинг технология фани бўйича малака талаблари, тармоқ вазирлик томонидан тайёрланган наъмунавий дастури ва таянч ўқув режаси, шунингдек шу асосда тайёрланган ўқув дастури (ишчи ўқув дастури ва тақвимий – ўқув мавзули режаси ва мавзунинг дарс ишланмаси-конспектидан наъмуналар.
Машғулот режаси:
1. Меҳнат таълими фани йўналишлари ва уларнинг ўзига хослиги.
2. Ўқувчиларини меҳнат таълимига тайёрлаш(1-4 синфлар).
3. Умумий меҳнат тайёргарлиги (5-7 синфлар).
4. Касбий тайёргарлик мазмуни. (8-9 синфлар).
5. Касб-ҳунар таълимига тайёргарлик (10,11 синфлар).
6.Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига кириш учун тайёргарлик.


Меҳнат таълими фани йўналишлари ва уларнинг ўзига ҳослиги.(Технология фанининг мазмуни).Меҳнат таълими методикаси педагогика фанининг тармоғи сифатида ўз объектлари, вазифалари ва тадқиқот методлари, ўқув материалининг мазмуни, шакли, методлари ва таълим воситаларига эга. Ўқувчиларнинг билиш фаолияти, ўқитиш натижалари ва бошқалар ўрганиш объекти хисобланади.
Меҳнат таълими фанининг мазмуни шартли равишда учга, яъни

  • меҳнат таълими тайёргарлиги,

  • касблар бўйича тайёргарлик ва

  • касб-ҳунар таълимигача махсус тайёргарлик қисмларига бўлинади.

Бу қисмлар ҳар бир дарс ва машғулотларнинг таркибига сингиб кетган бўлиб, уларнинг ўқитувчилар ва услубчилар томонидан илмий услубий нуқтаи назардан ҳисобга олинган ҳолда таҳлил қилиб борилиши меҳнат таълими дарсларининг аниқ мақсадга йўналтирилган бўлишини таъминлайди.
Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режасида технология ўқув фанига 1-4 - синфларда хафтасига 1 соатдан, 5-7 - синфларда хафтасига 2 соатдан ва 8,9 синфларда эса 1 соатдан жаъми 408 соат вақт ажратилган. 10-11 – синфларда эса хафтасига 6 соатдан жаъми 408 соат , хаммаси булиб 816 соат вакт ажратилади.
Ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш жараёнида касб-ҳунарга йуналтиришни янада кучайтириш, уларни бадиий меҳнат йуналишлари, уй-рўзгор буюмларини таъмирлаш, замонавий ишлаб чиқариш асослари, металл ва металмас х,амда газламага ишлов бериш технологияси, пазандачилик, халқҳунармандчилиги асослари, рўзгоршунослик, электротехника ишлар, касб-ҳунарга йуллаш буйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш кўзда тутилган.
5-8 синфларда ўқувчиларнинг ижтимоий-эстетик диди ва дунёкарашини кенгайтирадиган, оилавий ҳаёт ва турмушда керак бўладиган юкорида кўрсатилган бўлимлар ўқувчиларда миллий маданият ва анъаналарга мехр- мухаббат уйготади.
9 синфда ҳалк ҳунармандчилиги технологияси, рўзгоршунослик асослари, электроника асослари, касб-хуиарларга йуналтириш булимлари таълим олувчиларнинг ижтимоий дунёкарашини кенгайтиради, касб-ҳунар таълими йуналишларини онгли равишда танлашларига кўмаклашади.
10 ва 11 синфларда эса, Умумтаълим мактабларида технология фани юкори босқичлардаги таълим муассасаларида касб-ҳунар таълими ва тарбиясини амалга оширишнинг негизи булиб, унинг мазмуни асосан куйидаги йуналишларни ўз ичига олади.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling