2. Ахборони муҳофаза этиш қандай мақсадларда амалга оширилади?


Download 26.43 Kb.
bet1/8
Sana15.06.2023
Hajmi26.43 Kb.
#1486394
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жами тест вазирлик


1. Ахборот технологиялари - бу?
**Объeкт жараён ёки ҳодисанинг ҳолати ҳақида сифат ахбороти олиш учун маълумотлар йиғиш,қайта ишлаш ва узатиш восита ва услублари жамланмасидан фойдаланадиган жараён;
2. Ахборони муҳофаза этиш қандай мақсадларда амалга оширилади?
**Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

  • шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

  • ахборот ресурсларининг тарқалиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, бузиб талқин этилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши ва улардан бошқача тарзда рухсатсиз эркин фойдаланилишининг олдини олиш;

  • ахборотни йўқ қилиш, тўсиб қўйиш, ундан нусха олиш, уни бузиб талқин этишга доир рухсатсиз ҳаракатларнинг ҳамда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бошқа шаклдаги аралашишларнинг олдини олиш;

  • ахборот ресурсларидаги мавжуд давлат сирлари ва махфий ахборотни сақлаш.

3. Ахборот тизимлари ёки ахборот ресурсларига ким эгалик қилиши мумкин?
***Юридик ёки жисмоний шахслар
4. Жамиятни ахборотлаштириш жараенини нечта асосий йўналишга ажратиш мумкин?
*** Жамиятни ахборотлаштириш жараёнини 5 асосий йўналишга
ажратиш мумкин:
1. Меҳнат, технологик ва ишлаб чиқариш жараёни воситаларини
комплекс автоматлаштириш.
2. Илмий тадқиқотлар, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини
ахборотлаштириш.
3. Ташкилий – иқтисодий бошқаришни автоматлаштириш.
4. Ахолига хизмат кўрсатиш сохасини ахборотлаштириш.
5. Таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ахборотлаштириш


5. Электрон ҳужжатнинг асосий реквизитлари қайсилар?

6. Ахборотлаштириш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ким томонидан амалга оширилади?
***Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган томонидан

Download 26.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling