2 амалий машғулот Параметрик стабилизаторни ҳисоблаш
Download 68.61 Kb.
|
2-Amaliyh mashq.
№2 амалий машғулот Параметрик стабилизаторни ҳисоблаш Назарий маълумот Ўзгармас кучланиш параметрик стабилизаторларида ночизиқли элементлари сифатида стабилитронлар, стабисторлар ва майдоний транзисторлар қўлланилади. VD стабилитронда йиғилган параметрик стабилизаторнинг принципиал схемаси 2.1-расмда келтирилган бўлиб, Rб балласт резисторнинг қаршилиги шундай танланадики, ундаги кучланишнинг пасайиши (0.5...3) UЮ ни ташкил қилиши керак. Кириш кучланиши ортганда UЧИҚ кучланиш ортади. Лекин VD стабилитрондаги унча катта бўлмаган UСТ кучланишнинг ўзгариши ундаги токнинг кескин ортишига олиб келади. Бунда Rб резистордаги кучланишнинг пасайиши ортади, RЮ юкламадаги кучланиш эса сезиларсиз ўзгаради. Стабилизатор киришидаги UКИР кучланишнинг ўзгариши Rб балласт резистордаги кучланишнинг ва стабилитрондаги кучланишнинг ўзгариши йиғиндисига тенг: UКИР URбUСТ Балласт резисторининг қаршилиги стабилизатор қаршилигидан анча катта (RбRСТ) эканлигини эътиборга олсак, у ҳолда кириш кучланишининг ҳар қандай ўзгариши стабилитроннинг RСТ қаршилигида ажралади ва юкламадаги кучланиш ўзгаришсиз қолади. Ҳисоблаш учун топшириқ Параметрик стабилизаторни ҳисоблашга берилганлар қуйидагилар ҳисобланади: UЧИҚ =UСТ чиқиш кучланиши. IЧИҚ =IСТ чиқиш токи UКИР кириш кучланишининг ностабиллиги. rЮ= UСТ/ IСТ юклама қаршилиги. Аниқлаш талаб қилинади: Стабилитрон тури; Чеклаш резистори ва терморезисторнинг номиналлари. КСТ стабилизациялаш коэффициенти. UКИР чиқиш кучланишининг ностабиллиги. стабилизаторнинг фойдали иш коэффициенти. Топшириқ вариантлари 2.1жадвалда келтирилган. 2.1жадвал
3. Ҳисоблаш услуби Стабилизациялаш кучланиши бўйича маълумотномадан rСТ қаршиликка эга бўлган стабилитрон қуйидаги шартдан келиб чиқиб танланади: UЧИҚ = UСТ Стабилизаторнинг мақбул қийматини ҳисобга олиб, R0 чеклаш резисторининг тахминий қийматини танланади ва унинг қиймати стандартга мувофиқ олинади. Кириш токи ва зарур кириш кучланиши қуйидагича аниқланади: IКИР = IСТ + IЧИҚ UКИР = UЧИҚ + IКИР R0 Стабилизациялаш коэффициенти қуйидагича аниқланади: Чиқиш кучланишининг ностабиллиги қуйидагича аниқланади: Стабилизаторнинг фойдали иш коэффициенти қуйидагича аниқланади: RТ терморезистор қаршилиги ҳисобланади ва унинг қиймати стандартга мувофиқ танланади. RТ = RЮ – R0 – rСТ Download 68.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling