2-амалий топширик мавзу: Симметрик ўрин алмаштириш алгоритмлари ёрдамида де-шифрлаш


Download 29.23 Kb.
Sana26.11.2020
Hajmi29.23 Kb.
#153595
Bog'liq
2-amaliy


2-АМАЛИЙ ТОПШИРИК

Мавзу: Симметрик ўрин алмаштириш алгоритмлари ёрдамида де-шифрлаш

Қисқача назарий маълумот:

Криптография - ахборотни қайта акслантиришнинг математик усулларини излайди ва тадқиқ қилади.

Калит- матнни шифрлаш ва шифрини очиш учун керакли ахборот.

Криптоанализ - калитни билмасдан шифрланган матнни очиш имкониятларини ўрганади.

Кодлаштириш - эса ахборотни иккилик саноқ системасидаги “0” ва “1” лардан иборат рақамли кўринишидир.Агар ахборотни шифрлаш ва уни қайта тиклаш учун бир хил калитдан фойдаланилса бундай шифрлаш усули симметрик шифрлаш усули дейилади.

Криптотизимлар симметрик ва очиқ калитли тизимларга бўлинади.



Симметрик криптотизимларда шифрлаш ва шифрни очиш учун битта ва айнан шу калитдан фойдаланилади.

Очиқ калитли криптотизимларда бир-бирига математик усуллар билан боғланган очиқ ва ёпиқ калитлардан фойдаланилади. Ахборот очиқ калит ёрдамида шифрланади, очиқ калит барчага ошкор қилинган бўлади, шифрни очиш эса фақат ёпиқ калит ёрдамида амалга оширилади, ёпиқ калит фақат қабул қилувчигагина маълум.

Ўрин алмаштириш шифри.
Ўрин алмаштиришга мисол тариқасида дастлабки ахборот блокини матрицага қатор бўйича ёзишни, ўқишни эса устун бўйича амалга оширишни кўрсатиш мумкин. Матрица қаторларини тўлдириш ва шифрланган ахборотни устун бўйича ўқиш кетма-кетлиги калит ёрдамида берилиши мумкин. Усулнинг криптотурғунлиги блок узунлигига (матрица ўлчамига) боғлиқ. Масалан узунлиги 64 символга тенг бўлган блок (матрица ўлчами 8x8) учун калитнинг 1,6109 комбинацияси бўлиши мумкин. Узунлиги 256 символга тенг бўлган блок (матрица ўлчами 16x16) калитнинг мумкин бўлган комбинацияси 1,41026 га етиши мумкин. Бу ҳолда калитни саралаш масаласи замонавий ЭҲМлар учун ҳам мураккаб ҳисобланади.

Ўрин алмаштириш шифри оддий шифрлаш ҳисобланиб, бу усулда қатор ва устундан фойдаланилади. Чунки шифрлаш жадвал асосида амалга оширилади. Бу ерда калит (К) сифатида жадвалнинг устун ва қатори хизмат қилади. Матн (Т0) символларининг ўлчамига қараб NxM жадвали тузилади ва очиқ матнни (Т0) устун бўйича жойлаштирилиб чиқилади, қатор бўйича ўқилиб шифрланган матнга (Т1) эга бўлинади ва блокларга бўлинади.

Масалан, «Ахборот хавфсизлиги жадвали» матни шифрлансин.

Т0=Ахборот хавфсизлиги жадвали;

К = 5х5; В=5;


А

О

Ф

И

Д

Х

Т

С

Г

В

Б

Х

И

И

А

О

А

З

Ж

Л

Р

В

Л

А

И

Т1=АОФИД_ХТСГВ_БХИИА_ОАЗЖЛ_РВЛАИ

Биринчи бўлиб, шифрлаш жадвалидан (XIV асрнинг охирларида) дипломатик муносабатларда, харбий соҳаларда ахборотни муҳофазалашда фойдаланилган.

Оддий ўрин алмаштириш усулидан ташқари калит ёрдамида ўрин алмаштириш усули ҳам мавжуд. ДЕ-Шифрлаш жадвалидан калит орқали фойдаланилади.

Икки томонлама ўрин алмаштириш усули.

МИСОЛ-20
Т1= НК_ФТ_АУНЛАЙ*ИУЧИ_ГХИЛҚЛИАМИИҚБВ

К1= 3142


К2= 76813425 Т0= ?




1

2

3

4

5

6

7

8

1

Н

К

_

Ф

Т

_

А

У

2

Н

Л

А

Й

*

И

У

Ч

3

И

_

Г

Х

И

Л

К,

Л

4

И

А

М

И

И

К,

Б

В









7

6

8




1

3

4

2

5

1

А

_

У

Н

_

Ф

К

Т

2

У

И

Ч

Н

А

Й

Л

*

3

К,

Л

Л

И

Г

Х

_

И

4

Б

К,

В

И

М

И

А

И


К1












1

6

2

4

3

5

6

7

8

3

К,

Л

Л

И

Г

Х

_

И

К,

1

А

_

У

Н

_

Ф

К

Т

А

4

Б

К,

В

И

М

И

А

И

Б

2

У

И

Ч

Н

А

Й

Л

*

У


ЖАВОБ-

Т0 = К,АБУЛ_К,ИЛУВЧИНИНГ_МАХФИЙ_КАЛИТИ*К,АБУ
Download 29.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling