2-Amaliy mashg’ulot. Oziq-ovqat mahsulotlarining ozuqaviy va energetik qiymatini hisoblash


Download 44.71 Kb.
bet1/5
Sana21.08.2023
Hajmi44.71 Kb.
#1668996
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-amaliy mashg\'ulot


2-Amaliy mashg’ulot.
Oziq-ovqat mahsulotlarining ozuqaviy va energetik qiymatini hisoblash

Бир кунда истеъмол қилинадиган таомлар ҳисобидан олиниши мумкин бўлган иссиқлик энергиясининг миқдори организмнинг бир кунда сарфлаган энергияга мос келиши оқилона овқатланиш назариясининг энг асосий ва биринчи тамойили ҳисобланади.


Маълумки, инсон учун иссиқлик олиш манбаи у истеъмол қиладиган таомлар ҳисобланади. Шу сабабли ҳам одам ҳар куни, ҳатто кунига бир неча марта овқатланиши керак. Лекин унинг бир кунда истеъмол қиладиган таомлари берадиган энергия миқдори организмнинг бир кунда сарфлаган энергиясини қоплаши зарур, яъни таомнинг берадиган энергияси сарфланган энергиядан кўп ҳам, кам ҳам бўлмаслиги керак.
Юқорида таъкидланганидек, таомлар тайёрлаш учун ишлатиладиган маҳсулотларнинг кимёвий таркиби турли хил моддаларга бой. Маҳсулотлар турлари эса ундан ҳам бой. Бугунги кунда дунёда таомлар сифатида 1000 дан ортиқ ўсимлик, ҳайвонот маҳсулотлари ва турли жониворлар истеъмол қилинади. Лекин истеъмол қилинган таомлар таркибий қисмларининг барчаси ҳам организм томонидан энергия манбаи сифатида ишлатилавермайди. Биринчи навбатда ҳазм бўладиган углеводлар, кейин ёғлар, агар улар ҳам етишмаса, оқсиллар ишлатилади.
Углеводлар энергия олиш учун асосий манба бўлганлиги сабабли организмнинг уларга бўлган талаби ёғлар ва оқсилларга нисбатан деярли 3,5- 4,5 марта кўп бўлади.
Таомлар таркибида организмга тушган углеводлар, ёғлар ва оқсилларнинг ҳаммаси ҳам ўзлаштирилмайди. Адабиётлардаги маълумотларга қараганда углеводлар фақат 95,6 %, ёғлар 94,0 %, оқсиллар эса ўртача 94,5 % гача ўзлаштирилади. Уларнинг қолган қисмлари ахлат, тер ва бошқа йўллар орқали организмдан чиқиб кетади. Шунинг учун ҳам углеводлар, ёғлар ва оқсиллар бир граммининг махсус бомбаларда ёқилганда берадиган иссиқлик (углеводлар ўртача 4,3 ккал, ёғлар 9,45, оқсиллар 5,45) уларнинг таомлар таркибида организмга тушган бир граммининг берадиган иссиқлигидан (углевод ва оқсилларнинг 1 г.ми 4 ккал, ёғларнинг 1г.ми 9 ккал) анча паст.
Организмга тушган углеводлар, ёғлар ва оқсиллар 1 г.нинг энергия бериш коэффициентларига қараб, ҳар бир таомнинг энергия бериш имкониятини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Унинг учун таом таркибидаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар миқдори аниқ бўлиши лозим. Уларнинг миқдори таомни тайёрлаш учун ишлатиладиган маҳсулотлардаги миқдори бўйича ҳисобланади. Маълумки, энергия бериш имкониятини ҳисоблаш ва
бошқа моддалар учун «Озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби. Озиқ-овқат маҳсулотлари асосий озиқа моддаларининг миқдори ва энергетик қийматининг маълумотномалари жадваллари»дан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, таомни тайёрлаш учун 200 г. картошка, 30 г. ўсимлик мойи ва 54 г. I категорияли мол гўшти ишлатилган бўлсин. Ушбу маҳсулотлардан иборат ёки таркибига бошқа маҳсулотлар (ҳамда бошқа миқдорларда) кирадиган таомнинг энергетик қийматини аниқлаш учун қуйидагича жадвал тузилади ва қуйидаги формуладан фойдаланилади.

  1. жадвал

Download 44.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling