2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари


 Портлатиш ишиларини ташкил ќилиш


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/98
Sana18.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1784689
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   98
Bog'liq
2.боб 10-26пр

24.2. Портлатиш ишиларини ташкил ќилиш. 
Портловчи моддалар портлаганда химиявий реакциялар таъсирида, ќисќа 
ваќт ичида, кучли газ босими ћосил бўлади ва грунтлар парчаланади ёки 
ирѓитилиб ташланади. Портловчи моддалар асосан ќуйидаги талабларга 
жавоб бериши зарур: 
- унча катта бўлмаган маблаѓ билан иш бажариш мумкинлиги
- яхши саќланиши, ташиб келиш ваќтида бехавотирлиги; 
- узоќ ваќт саќлаш мумкинлиги ва етарли даражада ќувватга эгалиги. 
Портловчи моддаларнинг асосан уч гурухи ер ишларини бажаришда 
ќўлланилади: 
1. Аммиакли – селитрали (NH
4
NO 
3
); 
2.Тротил ( нитратли бирикмалар) С
6
Н 
2
(NO
2
)
3
CH
3

3.Улар аралаштирган ва портлаш кучини оширадиган ќўшимчалар билан. 
Портловчи моддалар портлаганда ћосил бўладиган кимёвий реакцияга 
ќараб, ћосил бўлган газлар тезлиги ќуйидагича бўлади: 

юќори детонация тезликли (5 000 - 7 000 м/ сек) бризант портловчи 
моддалар -каттик жинсларни ва ќоятошларни парчалашда 
ќўлланилади; 
- грунтни ирѓитиш йўли билан ќазилма хосил ќилишда иргитувчи 
портловчи моддалар ќўлланилади, улар ћосил ќиладиган детонация тезлиги 
3000-3500 м/сек. 
Портловчи моддалар оловли ёки электр усули билан портлатилади. 


222 
Оловли усулида капсула – детонаторлар, оловлантиргич шнурлар (ёниш 
тезлиги 5…10 мм/сек) ва детонацияловчи шнурлар (детонация тезлиги 7000 
м/сек) портлатгич вазифасини бажаради (24.2.1-расм). 
24.2.1-расм. Портлатиш мосламалари: 
а - консула - детонатор; б-электродетонатор; в-ёкувчи трубка; г-динамит ёкувчи шнури 
билан; д,е, ж-электр усулида портлатишда зарядларни улаш схемалари ( кетма - кет; 
параллел; аралаш) 
Заряд портлатилганда фойдали иш бажариши учун у парчалинаётган ёки 
ирѓитиш лозим бўлган грунт ичига жойлаштирилиши лозим (24.2.2 –расм) 


223 
24.2.2-расм. Портлаган заряднинг грунтга таъсир этиш схемаси: 
а- заряд катта чуќурликка жойлаштирилганда портлаш камераси; б-грунтни ирѓитмасдан 
парчалашда бўртик печсимон камера; в – портлаганда грунт ирѓитилгач ћосил бўладиган 
чукурлик ( воронка); г; д; е - заряд портлатилгач кетма-кет юз берадиган камера 
кенгайиши,газлар ёриб чиќиши ва грунт ирѓитилиши жараёнлари схемаси; ж - грунтни 
иргитишдан сўнг хосил буладиган воронканинг параметрлари: 1- заряд; 2 - сиќилиш 
камераси; 3- иргитиш майдонининг чегараси; 4- парчалаш майдонининг чегараси; 5 -
таъсирланадиган майдон; 6 - чуќурликка (воронкага) ќайтиб тушувчи грунт. 
Заряд ер остигаа чуќур жойлаштирилиб портлатилганда у ер юзасини 
парчаламайди (24.2.2,а - расм). Ер остида портлатилган заряднинг таъсирини 
шартли равишда тўртга (сиќилиш; ирѓитиш; парчалаш ва тебраниш) 
майдонга бўлиш мумкин (24.2.2,а - расм). Заряд ер юзасига яќинроќ 
жойлашганда (24.2.2,б - расм) портлаш натижасида ћосил бўлган газлар ер 
юзасига грунт ќатламини ёриб чиќади. Маълум миќдордаги заряд ер 
юзасига яќин жойлаштирилиб портлатилганда грунтни ирѓитиш холати юз 
бериб, портлашдан сўнг чуќурлик ћосил бўлади (24.2.2,ж - расм). Ћосил 
бўладиган чуќурлик шакли ирѓитиш кўрсатгичи билан характерланади: 
n=r/W 
бу ерда, r- хосил бўлган чуќурлик (воронка) радиуси; W – портловчи заряд 
кўмилиш чуќурлиги;
р - воронкага грунт тўкилиб, ќайтиб тушгандан кейинги чукурлиги; L
грунтнинг сочилиб кетиш масофаси; h-воронка олдида уюлиб ќоладиган 
грунт баландлиги.
Ирѓитиш кўрсатгичи (n) бўйича ќуйидаги заряд турлари мавжуд: 
камуфлет-ер юзасини бузмайдиган; бўртик печсимон (п ≤ 0,75); 
камайтирилган (п = 0,75 - 1,0); нормал (п =1,0); кучайтирилган (п > 1,0).

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling