2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари


Ер ишларини механизациялаш учун скреперлар танлаш ва


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/98
Sana18.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1784689
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   98
Bog'liq
2.боб 10-26пр

18.2. Ер ишларини механизациялаш учун скреперлар танлаш ва 
уларнинг ћаракат схемалари. 
Ер ишларини бажаришни скреперларни ќўллаб механизациялашда 
ќуйидагиларга эътибор ќаратиш лозим: 

грунт шароитларига- среперлар ќуруќ, сочилувчан, бирикмайдиган 
грунтларда ва оѓир гилларда ёмон ишлайди; йирик тош аралашган 
грунтларни ќазишда, дарахт кундалари ва йирик томирлари бўлган 
грунтларда ќўллаб бўлмайди; 

грунт намлигига- нам ва ёпишќоунтларни ќазишда скрепер 
чўмичининг тўлдирилиш коэффициенти 0,3-0,5 гача камайиб кетади; 
ер ости сувлари сатћи яќин бўлган жойларда скреперларни ќўллаш 
мумкин эмас;

грунт ташиш масофасига-тиркама скреперлар учун 400-800 м, 
автосреперлар учун 3000 метргача (18.2.1-жадвал). 
18.2.1-жадвал 
Скреперлар билан грунтни ташиш масофалари 
Скрепер 
чўмичи 
сиѓими, м

Грунтни ташиш энг катта чеггарара масофалари, 
м 
автосамосваллар 
чўмичи катта сиѓимли 
скреперлар 
Тиркама 
q=
q=
q=10 
q=15 
Автоскреперлар 
q=9-10 
q=15 
250 
350 
550 
800 
2000 
3000 
30-120 
100-250 
120-350 
180-500 



йўллар нишаблигига - ќазилмадан (резервдан, карьердан) ва 
тўкмадан чиќиш ва тушиш жойларининг ќиялиги. 


134 

ќазилма ва тўкмалар ўлчамларига-скрепер пичоѓи ўлчами 
ќазилманинг ости бўйича энидан катта бўлмаслиги ва тўкма устида 
скрепернинг ћар тарафидан камида 0,5 м дан заћира масофа ќолиб 
жойлашиши керак. 

ќазилма ва тўкма ўлчамлари доирасига-скрепер ќайрилиб олиш 
радиуси реал ўлчамларини ћисобга олганда маневр учун етарли жой 
брак. 

ќараб чиќилаётган объект шароитидаги ишлар умумий ћажмлари 
ва битта скреперга тўѓри келадиган иш ћажмига ќараб. 
Нисбатан кичик ћажмдаги ва тор жойлардаги ер ишларини 
механизациялашган усулда бажариш учун эркинроќ манёвр ќилиш 
имкониятидан келиб чиќиб, чўмич сиѓими энг кичик бўлган скреперлардан 
фойдаланиш маќсадга мувофиќдир. 
Бир объектдан катта ћажмлардаги ер ишларини бажаришни 
механизациялаш учун чўмич сиѓими катта бўлган скреперлардан 
фойдаланган самарали саналади. 
Грунтни 
ташиш 
масофалари 
катта 
бўлганда 
тезюрар
автоскреперлардан фойдаланиш яхши самара беради. 
Скреперлар билан грунт ташиш самарадорлиги кўп жићатдан уларнинг 
ћаракатланиш шароитига, яъни йўллар ћолатига боѓлиќ. Йўл 
шароитларининг ёмонлашуви, яъни ћаракатланишга ќаршилик ошиши билан 
автоскреперларни ќўллаш самарадорлиги камаяди, шунинг учун йўл 
шароитларига кам талабчан бўлган тиркама скреперларни ќўллаш 
афзалликларга эга (18.2.1-расм). 


135 
Ћ
ар
акатла
ни
шга ќа
рши 
ни
сб
ий
ќар
ш
ил
ик
Грунт ташиш масофаси, м
18.2.1-расм. Йўллар шароитига ва ташиш масофасига боѓлиќ равишда 
скреперлар ќўлланиш соћалари: 
1-гусеницали тракторларга тиркаладиган; 2-ўзиюрар; 3-элеваторли ўзиюрар. 
Скрепернинг ћаракат схемалари ќуйидаги асосий талабларни ћисобга 
олиб танланади: 1) забойнинг узунлиги скрепер чўмичи тўладиган даражада 
бўлиши керак; 2) бўшатилиш фронтининг узунлиги чўмич тўла бўшайдиган 
даражада бўлиши лозим; 3) скрепер юкли ћолда бурилишлар, кўтарилиш ва 
пастга тушишлар мумкин ќадар кам бўлиши шарт. 
Грунт ишланадиган ва тўкиладиган жойнинг ћамда дамба ёки ќазилманинг 
жойланишига ќараб скреперлар ёпиќ эгри чизиќ (ћалќа, эллипс ва ћоказо), 
«саккиз», икки томонлама сиртмоќ «илон изи», спираль бўйича ва бўйлама 
ћамда кўндалангига ишлов беришдаги ћаракат схемаси бўйича юрадилар. 
Яќин ёнбошда жойлашган резервлардан дамба тикланаётганда, ќазилмадан 
кавальерга грунт олинаётганда, майдон текисланаётганда ва грунтни 
кўндалангига ташиш билан боѓлиќ бўлган бошќа ишларни бажаришда 
скрепер ёпиќ эгри чизиќ бўйича ћаракат ќилади (18.2.2,а-расм). Резервдан 
дамбага эгри чизиќ бўйлаб ћаракатланганда скрепер ћар доим бир томонга 
бурилади. Бир томонга бурилиб ћаракатланганда ва ишлар ћажми катта 
бўлганда тортиш трактори юриш ќисмлари кўп ейилади. Шунинг учун ваќти-
ваќти билан скрепернинг ћаракат йўналишини ўзгартириб туриш лозим. 


136 
Одатда баландлиги 1-1,5 м, узунлиги 50-100 м бўлган кўтарма 
участкаларини тиклаётганда скрепер ёпиќ эгри чизиќ бўйлаб участка 
охирларида бурилиб ћаракат ќилади. Бу схема бўйича грунт аввал тўѓри 
чизиќли йўлдан, кейин эгри чизиќли йўлдан ташилади. Скрепер чўмичи 
тўѓри чизиќли йўлда бўшатилади. 
Ёнбошдаги резервдан дамба тикланаётганда, ќазилмадан олинган грунт 
тўкмага ётќизилганда скрепернинг саккизсимон эгри чизиќ бўйлаб ћаракат 
ќилиш схемаси ќўлланилади (18.2.2,в-расм). Бу схема эллипс бўйича ћаракат 
ќилиш схемасига нисбатан афзалликка эга. 
Бунда «саккизсимон» ћаракатланганда икки марта грунт тўкиш учун, икки 
марта 180°га бурилиш лозим, эллипс бўйича ћаракатланганда ћар тўкиш учун 
икки марта бурилиш керак бўлади. «Саккизсимон» схемада ишлаганда 
скрепернинг иш унумдорлиги ошади.
18.2.2-расм. Скрепернинг ћаракатланиш схемаси 
а- эллипссимон, б-эллипссимон бўйлама, в-саккизсимон, г-илон изисимон, 
д-иккита тўкмани бир ќазилмадан грунт олиб, е-битта тўкмани иккита ќазилмадан грунт 
олиб ишлаш схемаси 
Агар грунтни 200 м дан ошиќроќ жойга ташиш лозим бўлса, скрепер ва 
трактор юриш ќисмларининг бир томонлама ейилишига йўл ќўймаслик учун 


137 
скрепернинг ћаракати икки томонлама сиртмоќ кўринишидаги эгри чизиќ 
бўйича бўлиши мумкин. 
Узунлиги 300 м дан ошиќ бўлган ёнбош резервларни ишлашда скрепер 
айланма бурилишлар ќилмасдан илон изи схемаси бўйича ћаракат ќилади 
(18.2.2,г-расм) . 
Тўкма эни скреперни бўшатиш йўлига тенг ёки ундан катта, баландлиги эса 
3 м дан ортиќ бўлмаса, скрепернинг спираль бўйича ћаракатланиш схемаси 
ќўлланилади . Бу усул грунтни ташиш масофаслни ќисќартиради. 
Ярим ќазилма, ярим тўкмаларни тиклашда, тўкмаларни ёнбошдаги 
резервлардан кўтарищда ва катта бўлмаган ўйилмаларни ишлашда 
скрепернинг бўйлама (18.2.2,б- расм), кўндаланг (18.2.2,в- расм) ћаракат 
схемалари ќўлланилади. Бундай схемада скрепер бир циклда икки марта 
бурилади.

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling