2. Кэттелл методикаси 16 омилли саволномаси
Шахсни ўрганишнинг кўп омилли саволномаси Р.Б.Кэттелл томонидан 1949 йили нашр қилинган. Бу методика ҳозирга қадар ишлатилмоқда. Бу тест универсал ва амалийдир, у индивидуаллик ҳақида кўп қиррали маълумотларни беради. Саволлар ҳаётий ходисаларни акс эттиради.
Ҳозирги кунда 16 омилли саволноманинг турли шакллари мавжуд, уларнинг ичида энг машҳури шахснинг экспресс – диагностикаси ҳисобланади. Улар ҳар қандай вазиятларда ишлатилади. Саволнома шахс хусусиятларини диагностика қилади. Буни Кэттелл конституцион таҳлил деб ҳисоблайди. Динамик омилларни таҳлил қилиш, яъни мотивлари, эҳтиёжлари, қизиқишлари, қадриятлари бошқа усулларни қўллашни талаб қилади. Буни методикани таҳлил қилиш вақтида ҳисобга олиш зарурдир. Бунда эҳтиёжлар ва вазиятларнинг тавсифига эътибор қаратилади.
Бу вариантда С саволномаси тавсия қилинади. Бу қисқартирилган вариант ҳисобланиб, у вақтни тежашда ёрдам беради. У 105 та саволдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |