Ижтимлий ва персонал ахборотлар деганда нима тушинилади? Ёки улар қандай
фарқланади? Давлат конституциявий тузумига, давлат хавфсизлиги, аҳоли хавфсизлиги ва
саломатлигини асраш, жамиятнинг бошқа ижтимоий муассасаларига тааллуқли бўлган масъулиятлар
ижтимоий ахборотга киради. Шундан келиб чиқиб журналист ҳам ижтимоий вазифани бажаради. Шу
нуқтаи назардан у шахсий ҳаётга ёндашишда ижтимоий манфаатлардан келиб чиқиб назар солиб
туришга мажбурдир. Ноқонуний йўллар билан ахборот йиғиш ва сақлаш мумкин эмас. Бунинг учун
фуқороларнинг ҳуқуқлари ва улар ҳақида маълумот олишда уларнинг розилигини олиши керак.
Персонал (шахсга тегишли бўлган) маълумотлар - фуқаронинг шахсини айнанлаштириш
имконини берадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли бўлган ҳодисалар ва ҳолатлар тўғрисидаги
маълумотлардир. Ўзбекистон Конституциясининг 25-моддасига кўра, ҳар ким эркинлик ва шахсий
дахлсиз ҳуқуққа эга, дейилган.
Персонал (шахсга тегишли бўлган) маълумотларга доир қонунчилик журналистдан ўта
эҳтиёткорликни талаб этади. Чунки у фаолият олиб борадиган оммавий ахборот воситасининг маълум
нашри жамиятдаги ижтимоий вазифани бажарар экан, ҳар қадамда шахсий маълумотлар билан
ишлашга тўғри келади. Журналист инсоннинг дахлсиз ҳуқуқларини ва жамият олдидаги бурчларини
яхши билиши керак.
Журналист ноқонуний йўллар билан ахборот йиғиши ва уни сақлаши мумкин эмас. Бу қонунда
таъқиқланади (Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 141-144-моддалари). Шу боис журналист
фуқаронинг шахсий ҳаётига доир маълумотларга эга бўлишда ва йиғишда унинг розилигини олиши
керак. Худди шунингдек ундан фойдаланишда ҳам ахборот манбасининг ёки ахборот берувчининг
розилиги билан бу ахборотлар қўлланилади ва тарқатилади. Ахборот эгаси атайин нотўғри, чала, ёки
муддатини бузиб ахборот берганлиги учун фойдаланувчи олдида жавобгар бўлади, шу туфайли
фойдаланувчига етказилган зарар қонунга мувофиқ
тўланади. Ўз ваколатларига мувофиқ
ахборотга эгалик қилиш, уни қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш амалдаги
қонунларга зид келмайдиган тартиби ва қоидаларини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |