2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Тадбиркорлик шакллари ва рақобатнинг кучайиши


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

4.3.Тадбиркорлик шакллари ва рақобатнинг кучайиши. 
Тадбиркорлик шакллари «Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг 5-
моддасига биноан қуйидагилардан иборат: 
-якка мехнат фаолияти
-хусусий тадбиркорлик-айрим фуқаро томонидан елланма мехнатни жалб
этиш асосида амалга оширилади; 
-жамоа 
тадбиркорлиги-бир гуруҳ фуқаролар томонидан амалга 
оширилади; 
-ҳамкорликдаги тадбиркорлик- юридик шахслар ва фуқароларнинг уз 
мулклари ва мулкий ҳуқуқларини бирлаштириш асосида амалга 
оширилади. 
Бу Низомда курсатилишича, хусусий тадбиркор фаолияти турини 
амалга оширишда хўжалик юритувчи бошқа субъектлар ва мижозлар 
билан уз муносабатини шартнома асосида олиб боради. 
Ўз фаолиятини ёлланма мехнатни жалб қилиб амалга оширадиган 
хусусий тадбиркор юридик шахс сифатида номоён бўлади ва у Бизнес 
фаолиятини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш шарт. 
Ўзбекистон тажрибаси курсатганидек, мулк шаклларининг амалдаги 
реализацияси таъминламагунча, рақобатбоп хўжалик юзага чикмайди. 
Рақобатнинг асосий воситаси нарх бўлади. Бозор иқтисодиётига ўтиш 
даврида нархсиз рақобатга шароит бўлмайди, шу боисдан нархларни 
либераллаш, яъни уларни эркин куйиб бориш ва бозорда шакллантириш 
рақобатнинг асосий талаби ҳисобланади. Ўзбекистон давлат назорати 
остидаги нархлардан, келишилган нархларга, улардан эркин бозор 
нархларига ўтиш юз беради.
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 
Мулкнинг фуқароларнинг шахсий ва хусусий мулки, жамоа мулки, 
давлат мулки, аралаш мулк, қўшма Бизнес фаолиятилар мулки каби 
шакллари мавжуд. 
Ўзбекистон Республикасида мулкнинг хамма шакллари тенг ҳуқуқлидир. 
Ўзбекистоннинг мулк тўғрисидаги қонунда мулкий ҳуқуқларнинг 
барчаси курстилган. Мазкур қонуннинг биринчи бандига мувофиқ, 
Ўзбекистон Республикасида молк-мулкнинг мавжуд эканлиги ва унга 
нисбатан эгалик ҳуқуқининг бўлиши тан олинади. 
Давлат тасарруфидан чиқариш-шуролар иқтисодий тизимини 
синдириб, унинг асоратларини бартараф этиш ва эркин бозор 
иқтисодиётига ўтишнинг энг самарали йўлларидан бири. Давлат 
тасарруфидан чиқариш-янги бошқаарув тизилмаларини барпо этиш 
демакдир. 


48 
Исталган тармокни давлат тасарруфидан чиқариш концепцияси, 
мамлакатдаги хукикий иқтисодий ахволни ва унинг хусусиятини ҳисобга 
олган холда ишлаб чиқарди. 
Тадбиркорлик ташкилик-ҳуқуқий шаклларининг қуйидаги: хусусий 
тадбиркорлик; кичик бизнес (кичик нархлр); хўжалик ва ижтимоий 
бирлашмалаар тадбиркорлиги; фермер хужалиги асосидаги тадбиркорлик; 
ижара ва жамоа хужалигидаги тадбиркорлик; чет эллик шериклар билан 
қўшма тадбиркорлик мавжуд. 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. 
Хусусийлаштириш, Давлат тасарруфидан чиқариш, Шахсий мулк, 
Фуқаролар мулки, Хусусий мулк, Аралаш мулк, Жамоа мулки, Давлат 
мулки, Мулкдор, Тадбиркорлик шакллари, Хусусий тадбиркорлик
Кичик бизнес, Хўжалик жамиятлари, Ҳамкорликдаги тадбиркорлик, 
Жамоа тадбиркорлиги, Хўжалик ширкатлари, Бизнес фаолиятилари,
Аралаш компаниялар, Давлат ишлаб чиқариш Бизнес фаолиятилари 
НАЗОРАТ ВА МУЛОХАЗА САВОЛЛАРИ 
1. Мулк шаклларининг қандай турларини биласиз? 
2. Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат таасаруфидан чиқариш 
жараени қандай амалга оширилади? 
3. Мамлакатимиз худудида нималар давлат таасаруфидан чикаарилиши ва 
хусусийлаштирилиши мумкин? 
4. Тадбиркорлик шаклларини қандай турларини биласиз? 
5. Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг энг мухим хусусияти нима 
ҳисобланади? 
6. Давла Бизнес фаолиятиалаари қандай гуруҳларга бўлинади? 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling