2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
банкларининг ўрни ва аҳамияти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
банкларининг ўрни ва аҳамияти.
Бозор иқтисодиётига утилиши туфайли жамиятда янги молиявий сиёсат ишлаб чикилди ва хукумат томонидан реал ҳаётда амалга оширилмокда. Жамиятдаги хар бир иқтисодий фаолиятни бошланиши давлатнинг яқиндан туриб берган молиявий ёрдами туфайли ривожланиб, такомиллашиб бориши мумкин. Жумладан «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги 1995 йил 25 декабрда қабул қилинган қонунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб кувватлашда банкларни ролини ошириб боришга алохида эътибор берилган. 1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятиларини асосий фаолияти банклар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар олиб бораётган фаолият хом ашёни сотиб олиш, ишлаб чиқарилган товарлар, курсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш, иш ҳақи билан ишловчиларни таъминлаш, турли тоифадаги бизнес фаолиятилар, фирмалар, юридик шахслар билан бўладиган иқтисодий муносабатлар яъни олинган фойдадан, даромаддан солиқ тўлаш, транспорт, коммунал хизматлар учун тўловларнинг барча турлари, уз навбатида олинадиган кредитлар хам бошқа ҳисоб-китиоблар хам банклар орқали амалга ошади. Умуман банк операциялари пассив ва актив операциялардан иборат бўлиб, пассив операциялар пул маблағларини маълум бирор йўналишга сафарбар этишга қаратилган. Банклар пассив операциялар орқали жамгармаларни ва вақтинчалик буш турган маблағларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиб фойда олади. Актив операциялар турли характердаги кредитларни бериш операциялари билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги элементлари бўйича туркумланади: 1.Муддатлар бўйича кредитлар 1 йиллик, 5 йиллик 7-10 йилга мулжалланган бўлиши; 87 2.Кредитларни ҳажми бўйича кичик, ўрта, йирик микдорда хар бир мижозга индивидуал ва молиявий имкониятларини ҳисобга олган холда амалга оширилади; 3.Айрим турлари бўйича махсус кафолатни танлаб танлаб килмайдиган, гаров эвазига берилмайдиган кредитлар; 4.Кредиторларни турлари бўйича яъни давлат, тижорат, хусусий ва бошқа турлари бўйича бериш; 5.Заёмни турлари бўйича юридик шахслар ва ҳақозоларга бериш; 6.Вақтинчалик фойдаланиш учун инвестиция, истеъмол учун, қарзларни тўлаш асосан экспорт ва импорт операцияларини бажариш учун бериладиган кредитлар. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling