2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
9.2. Таваккалчилик турлари. Хатоликларга йўл қўймаслик ва шу жиҳатларни яхшилаш мақсадида турли-туман таваккалчиликка борадилар. Шундай шароитда қайси бир турдаги таваккалчиликни танлаш, қайси бири кўпроқ, самара бериши мумкинлигини аниқлаш кўп жиҳатдан таваккалчилик турларининг илмий асосланган тавсифномасини билишни тақоза этади: -Соф,чайқовчилик (спекулятив) таваккалчилик, табиат билан боғлиқ таваккалчилик, экология билан боғлиқ таваккалчилик, сиёсат билан боғлиқ таваккалчилик, транспорт билан боғлиқ таваккалчилик, тижорат билан боғлиқ таваккалчилик. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ таваккалчилик—бу ишлаб чиқариш жараёнининг тўхтаб қолиши ёки бир маромда ишламаётганлиги, технологиянинг бузилиши, сифатсиз хом ашё оқибати ёки ходимларнинг сифатсиз ишлашлари эвазига эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки қўшимча харажатлардир. Тизимли таваккалчилик—бу, у ёки бу бозорда коньюнктуранинг ёмонлашиши ёки тушиб кетиши оқибатида эҳтимол қилинадиган зарар. Бу таваккалчилик инвестицияни аник, бир объектга эмас, балки муайян бозор 96 (масалан, валюта бозори, кузгалмас мулк бозори ва бошқалар) учун барча қуйилган маблағ бўйича таваккалчиликни ифодалайди. Бунда инвестор катга зарар етказмасдан туриб ўз маблағини қайтара олмайди. Тизимли таваккалчилик усулида инвестицияни қайси бир активга (айтайлик, қимматли қоғозларгами ёки кузгалмас мулкка) таваккал қилиб сарфлаш мақсадга мувофиқлиги аниқланади. Селектив таваккалчилик—бу у ёки бу бозорда инвестиция объектини нотўғри танлаб олиниши оқибатида кўриладиган таваккал зарар ёки бой берилган наф. Масалан, қимматли коғозлар) портфелини шакллантиришмизда фонд биржасидаги қимматли қоғозлар турини нотўғри танлаш оқибатида кўриладиган зарар таваккал турига киради. • рақобатнинг камаишида кўриладиган таваккал зарар; • кузда тутилмаган харажатларнииг вужудга келиши ва даромаднинг камайиш оқибатида кўрладиган таваккал зарар; • корхона маблағининг талофати туфайли кўрладиган таваккал зарар. Таваккал капитал эгаси маълум иқтисодий хафвни ўз зиммасига олади, чунки янги ишга солинган капиталнинг нақадар фойда бериши ёки бермаслири олдиндан аниқ, маълум бўлмайди. Лекин капитал тусмолланиб, кўр-кўрона қўйилмайди, балки у янгилик-ка бўладиган талабни, бозорнинг умумий ҳолатини ҳисобга олади, бизнес соҳаси талабни ўзгаришига эътибор берувчи фирмалар хизматидан фойдаланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling