2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
9.3.Таваккалчиликни бошқариш. Юқорида таъкидлаганимиздек, аксарият ҳолларда иқтисодий баҳолашлар ва бошқарув қарорлари кўп вариантли бўлиб, эҳтимоллик характерига эга. Шу сабабли хато янглишиш бу жараёнда табиий бўлганда, барибир нохуш ҳолдир. Қуйидаги шароитда менежер: • таваккалчиликдаги хавф эҳтимолини; · у хавф даражасини пасайтириш чораларини; · эҳтимол қилинаётган зарарни қоплаш йўлларини олдиндан ҳисоб- китобини қилиши лозим. Таваккалчиликни áîøқàðèøнинг моҳияти ҳам ана шунда. Таваккалчиликни бошқариш фаолияти менежмент соҳасида энг тез ривожланиб бораётган профессионал фаолият ҳисобланади. Ғарб фирмаларининг штатида айнан шу хавфни камайтиришга жавоб берувчи таваккалчилик бўйича лавозим мавжуд (таваккалчи-менежер). Улар фирма раҳбарлари билан бир қаторда хавф-таваккалчилик бўйича қабул қилинадиган қарорларда қатнашадилар ва унинг оқибати учун баб-баравар жавоб берадилар. Таваккалчилик корхонаси банкротликка олиб борадими ёки аксигами— бунинг миқдорий ўлчовни билиш ўта зарурдир. 97 ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР. Бозор иқтисодиёти шароитида таваккалчиликлар ва уларни турлари. Таваккалчиликлар (рисклар)нинг тарифи ва уларни доимий мавжудлиги ҳақида. Таваккалчиликлар, хавф-хатарлар (рисклар) ҳаётда мавжудлигини тан олиш. Таваккалчилик фойдадан маҳрум бўлиш ва бошқа сабабларга кўра зарар кўриш сингари ёмон оқибатлар рўй бериш эҳтимоли билан ифодаланади. Шу маънода: Таваккалчилик-бу оқибатнинг яхши бўлишига умид боғлаб, хавф эҳтимоллигини зиммасига олинган ҳолда қилинадиган ҳаракат. Таваккалчилик— бу ресурс ёки даромаддан тула ёки қисман йўқотиш хавфи. Таваккалчилик— бу ноаниқлиқ шароитида ҳар қандай довюрак менежер учун табиий ҳолат, вазият. Таваккал—ботирнинг иши. Таваккалчилик— бу омадсиз оқибатнинг миқдорий баҳоланиши. Хавф—бирор кунгилсиз ҳодиса ёки фалокат юз бериш эҳтимоллиги, хатар; кўрқинч. Хатар—бирор бахтсизликка, фалокатга олиб келиши мумкин бўлган шароит; хавф; таҳлика. Хавф-хатар—хавф ва хатар, бирор нарсадан қўрқиш. Кўриб турибмизки, хавф тушунчаси эҳтимоллик билан боғланилаётган бўлса, хатар иборасида эса асосий урғу шароитга, вазиятга бериляпти. Учинчисида ҳар иккала тушунча бир хил маънода талқин қилиняпти. Бизнинг фикримизча, бошқаришда, хусусан, таваккалчиликда хавф тушунчасини қўллаш маъқулроқдир. Чунки айнан бу тушунча эҳтимоллик, ноаниқлик тушунчалари билан ўзаро ҳамо-ҳангдир. Бизнеснинг барча ташаббускорлари таваккалчиликка боришлари зарур. Кредитлар қисқа муддатли, ўрта муддатли, ўзоқ муддатли кредит турларига бўлинади. Кредитлар олишдаги рисклар уларни бошқариш. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: Таваккалчилик, Хавф турлари, Хатарлар, Инфляция хавф хатарлари, Таваккалчилик омили, Кредит билан боғлиқ хавфлар, Кредит операцияларни суғурта қилиш, Акция турлари ва акция бозоридага таваккалчиликлар, Дивиденд сиёсатидаги таваккалчиликлар, Лизинг операциялари таваккалчиликлар, Лизинг операциялари, Молиявий таваккалчиликлар. НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА САВОЛЛАРИ. 1. Бизнесда таваккалчилик омили деганда нимани тушушнасиз? 2. Бизнесда таваккалчилик, функцияси ҳақида тушунча беринг? 3. Кредит таваккалчиликларининг қандай турларини биласиз? 4. Таваккалчиликни суғурта қилиш қандай амалга оширилади? 5. Лизинг билан боғлиқ таваккалчилик тури нимадан иборат? 6. Қимматли қоғозлар бозори таваккалчилиги ва уларни бошқариш қандай амалга оширилади? 98 7. Акцияларни қандай турларини биласиз? 8. Бизнесда таваккалчиликни баҳолашнинг аҳамияти нимада? 9. Таваккалчиликни молиявий таҳлили қандай олиб борилади? 10. Таваккалчиликларни бошқариш қандай амалга оширилади?. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling