2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Мамлакатлар, халқлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

5. Мамлакатлар, халқлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик 
ўрнатиш функцияси. Бу функцияни давлатлараро ёки жахон бозори 
бажаради. Бозор иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиб боришини талаб 
қилади. Азалдан бозор кўпгина мамлакатлар, миллатлар ва элатларни 
яқинлаштириб, улар ўртасида манфаатли алоқаларга кумаклашган. Бунга 
мисол қилиб, савдо-сотиқ орқали Шарқ билан Ғарбни боғлаган Буюк ипак 
йўлини олиш мумкин. Бозор кенгайгач, янгидан-янги мамлакатлар ва 
халқлар ўзаро иқтисодий алоқаларга тортилади. 
 
2.2. Бозорнинг турлари. 
Бозорга ғоят хилма-хил товар ва хизматлар чиқарилади, улар бозор 
объектини ташкил этади. Ўз объекти жихатидан бозорни 6 турга бўлиш 
мумкин: 
1) Истеъмол товарлари бозори
2) Ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслари бозори; 
3) Иш кучи ёки мехнат бозори; 
4) Молия бозори; 
5) Интеллектуал товарлар бозори
6) Қурол-аслаха бозори. 
Истеъмол товарлари бозори-кишилар тирикчилиги учун зарур 
бўлган товарлар ва хизматлар бозорларидир. Бу бозорда кенг истеъмол 
буюмлари, маданий-маиший ва коммунал хизматлари олди-сотдиси олиб 
борилади. Бу бозорда деярли барча фуқаролар иштирок этади. Бу 
бозорнинг Ўзбекистонда аниқ куринишлари бор: магазинлар, савдо 
уйлари, фирмалар, супермаркет, дукон, ошхона, нонвойхона, хар хил 
устахоналар, салонлар, нихоят, деҳқон бозорлари ва буюм бозорларидир. 
Ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслари бозори- ишлаб чиқариш 
учун зарур бўлган нарсалар бозоридир. Бу бозорда улгуржи савдо сотиқ юз 


22 
беради. Мазкур бозор савдо фирмалари, савдо уйлари, биржалар 
фаолиятида, ер ва бошқа кучмас мулк савдосида намоён бўлади. Бундай 
бозорда ресурсларга талабгорлар ресурс етказувчилар билан контракт-
шартномалар асосида алоқа қиладилар. Ресурс бозорининг бош бугини 
товар биржаси ҳисобланади. Товар биржаси улгуржи савдо билан 
шуғулланувчи тижорат бизнес фаолиятисидир. Биржада товарларни 
етқазиб бериш ҳақида битим тузилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling