2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Бизнесни қайта ташкил этиш ва ёпиш тартиби
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
3.4. Бизнесни қайта ташкил этиш ва ёпиш тартиби.
Бизнес фаолиятини тугатиш ва қайта ташкил этиш (бирлаштириш, кушиш, бўлиб юбориш, ажратиш, қайтадан тузиш), Бизнес фаолияти мол- мулки эгасининг ёки шундай Бизнес фаолиятиларни утзишга ваколатли булшагн идоралар қарорига биноан ёхуд суд ёки хакамлик судининг қарорига биноан амалга оширилади.Синган Бизнес фаолиятиларни тугатиш қонун хужжатлари билан тартибга солинади. Бизнес фаолияти давлат рўйхати реестридан чиқариб юборилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳисобланади. Бизнес фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш давомида ишдан бушатилаётган ходимларга меъёрий хужжатларда белгиланганга мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишига кафолатлар берилади. Бизнес фаолияти бошқа Бизнес фаолияти билан кушилган тақдирда мазкур Бизнес фаолиятиларнинг хар бирига тааллукли барча мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар кушилиш натижасида вужудга келган Бизнес фаолиятига утади. Бунда унинг барча мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қўшиб олган Бизнес фаолиятига утади. Бизнес фаолияти бўлиб юборилган тақдирда қайтадан ташкил этилган Бизнес фаолиятининг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ана шу бўлиб юбориш натижасида вужудга келган янги Бизнес фаолиятиларга бўлиб юбориш хужжатлари (баланси) га мувофиқ тегишли кисмларда утади. 41 Агар Бизнес фаолиятидан битта ёки бир нечта янги Бизнес фаолиятини ажратиб чиқарилса, қайтадан ташкил этилган Бизнес фаолиятининг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлиб юбориш хужжатлари (баланси) га мувофиқ тегишли кисмларда уларнинг хар бирига утказилади. Тадбиркорлик Бизнес фаолиятилари учун кадрлар тайёрлашни давлат томонидан қўллаб-кувватлаш тадбирлари. Давлат тадбиркорлик Бизнес фаолиятилари учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришни таъминлайди. Қишлоқ жойлардаги кичик ва хусусий тадбиркорлик учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи муассасалар ва ташкилотлар меъёрий хужжатда белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланадилар. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР Бизнес фаолияти хакида тушунча, хусусий мулкка асосланган Бизнес фаолиятилар, давлат мулкига асосланган Бизнес фаолиятилар, мулкчиликнинг аралаш шаклига асосланган Бизнес фаолиятилар, қўшма Бизнес фаолиятилар, тадбиркорлик тушунчаси, тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий қоидалари, Бизнес фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тартби, Бизнес фаолиятининг устави, Бизнес фаолиятини бошқаришни ташкил этиш, Бизнес фаолиятининг молия ва кредит муносабатлари, Бизнес фаолиятининг ташки иқтисодий фаолияти. НАЗОРАТ ВА МУЛОХАЗА УЧУН САВОЛЛАР. 1. Бизнесни ташкил этиш хуқуқий асослари нимадан иборат? 2. Бизнес фаолияти тушунчаси, аҳамиятини изохлаб беринг. 3. Бизнесни ривожлантиришни қоидалари нималардан иборат? 4. Бизнес фаолиятини ташкил этиш, бошқариш тартиби. 5. Тадбиркорнинг ҳуқуқ ва бурчлари нималардан иборат? 6. Бизнесда молия-кредит муносабатлари қандай? 7. Давлат томонидан бизнесни рағбатлантириш ва қўллаб-кувватлаш йўналишлари нималардан иборат? 8. Бизнеснинг ташҳи иқтисодий фаолият юритиш тартиби? 9. Бизнес фаолияти фаолиятини назорат қилиш, тугатиш ва қайта ташкил этиш шартлари нималардан иборат? Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling