2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Кредит турлари ва кредит операцияларини суғурта қилиш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet48/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

7.2. Кредит турлари ва кредит операцияларини суғурта қилиш. 
Кредит деганда уз эгалари кулида вақтинча бўш турган пул 
маблағларини бошқалар томонидан маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти 
билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан 
муносабатлари тушунилади. 
Кредит муносабати икки субъект ўртасида юзага келади: бири пул 
эгаси, яъни қарз берувчи; иккинчиси пулга мухтож, яъни қарз олувчи. 
Кредит товар ва пул кўринишидаги маблағларни: 
 қайтариб беришлик; 
 муддатлилик ва 
 фоиз тўлаш шартлари асосида бериш натижасида юзага келади. 


79 
Кредит ва молия тушунчалари ўртасида бир томондан умумийлик 
бўлса, иккинчи томондан фарқли жиҳатлари мавжуд. 
Агар молия барча хўжалик субъектларининг ўзига тегишли пул 
маблағлари хусусидаги алоқаларини англатса, кредит, бундан фарқлироқ, 
ўзга мулки бўлган пулни қарзга олиб ишлатиш борасидаги 
муносабатларни билдиради ва бозор муносабатларининг бир унсури 
ҳисобланади. 
Молия билан кредитнинг умумийлиги шуки, уларнинг ҳар ҳил 
бўлишидан келиб чиқади. 
Молияда ўз мулки бўлган пул ресурсларини хохлаган вақтда, ҳеч 
бир харажатсиз ишлатиши мумкин. Кредит эса ўзгалар мулкини ишлатиш 
учун фоизлар тўлаш шарти билан ва қайтариб бериш шарти билан 
ишлатилади. Республика миллий иқтисодиёт тармоқлари бизнес 
фаолиятиларини кредитлашнинг энг мухим манбаларидан бири-
хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардир. 
Ўзбекистон-хусусийлаштиришдан тушган барча маблағни давлат 
бюджетига эмас, балки хусусийлаштирилган бизнес фаолиятиларни 
қўллаб-қувватлашга ҳамда бозор инфратузилмасини ривожланишига 
йўналтирилган дунёдаги камдан-кам давлатлардан бири ҳисобланади. 
Шундай қилиб, хусусийлаштирилган бизнес фаолиятларини маблағ 
билан таъминлашнинг биринчи хусусияти шундаки, маблағлар давлат 
тасарруфидан чиқариш ҳисобига ҳосил бўлади ва Давлат мулки 
қумитасининг махсус ҳисоб варағида жамғарилади. 
Иккинчи хусусияти шундан иборатки, Республика Молия Вазирлиги 
билан келишилган холда кредитдан фойдаланишнинг имтиёзли сурилувчи 
фоиз ставкалари белгиланади. Фоиз ставкаси миқдорининг ўзгариши хар 
чоракда юз беради, лекин у хар доим республика ўртача банк фоиз 
ставкасидан паст бўлади. Шундай қилиб, мулкчилик шаклини нодавлат 
мулкчилик шаклига ўзгартирган бизнес фаолияти янги шаклларда фаолият 
кўрсатишининг биринчи куниданек уз бизнес дастурини амалга ошириш 
учун давлат бизнес фаолиятиларига нисбатан фойдалироқ шартларда 
маблағ олиш имконига эга бўлади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling