2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Бизнесда молиявий ҳолатни таҳлил қилиш ва молиявий қарор


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

7.4. Бизнесда молиявий ҳолатни таҳлил қилиш ва молиявий қарор 
қабул қилиш асослари. 
Ҳар қандай бизнес фаолиятининг, хиссадорлик жамиятининг 
молиявий ахволи барча учун бефарқ эмас. Чунки, уларнинг молиявий 
ахволи давлат, хиссадорликлар ва таъсисчиларнинг манфатларига 
бевосита таъсир этади. Шунинг учун бизнес фаолиятиларнинг молиявий 
ахволини баҳолаш катта аҳамиятга эга. 
Бизнес фаолиятиларда мулкий ва молиявий муносабатларни расмий 
хужжатлаштириш учун бухгалтерия ҳисоби олиб борилади. Давр охирида 
у молиявий ҳисобот тузиш билан якунланади. Хужжатнинг молиявий 
ҳисоботлари эса хар бир хўжалик йили охирида хиссадорликларнинг ёки 
уларнинг вакилларининг умумий йигилишида мухокама этилади ҳамда 
тасдикланади. 
Хужжатнинг таъсис хужжатлари ва таъсис шартномасида кузда 
тутилган тақдирда унга кредит ажратувчи банк муассасасига, жамият 
ихтиёрий аъзо бўлган ассоциацияларга, биржаларга ва бошқа 
ташкилотларга бухгалтерлик ҳисобининг нусхаси топширилади. 
Янгича ҳисобот балансида активлар ва пассивларнинг тавсифи бозор 
иқтисодиёти муносабатларига мувофиқ келадиган даражада уз ифодасини 
топган. Хужжатнинг активлари балансда жамият томонидан ҳисобот 
даврида тасарруфида бўлган ва унинг назоратига олинган воситалар ҳамда 
берган қарзларнинг қиймати сифатида ифодаланган. 
Пассив узилиши воситалар қиймати ва тушадиган даромадларнинг 
камайишига олиб келадиган қарз ҳамда кредиторлик қарзи бўйича жамият 
зиммасидаги мажбуриятлардир. Активлар қийматининг пассивлар 
қийматидан ошиши жамиятнинг узига қарашли воситаларини товарлар
этади ва унинг қиймати ҳисобот балансининг пассивида, узига қарашли 
воситалар манбаи булимида ифодаланади. Шу ерда жамият фойдаси хам 
уз фойдасини топади. Хужжатнинг янгича баланси активларнинг 3 та 
булими ва пассивларнинг 3 та булимидан иборат. Баланс активларининг 1-
булимида асосий воситалар номатериал активлар, сармоя сарфлари ва 
пудратчиларга берилган аванслар, ўзоқ муддатли молиявий куйилмалар 
қиймати ифодаланади. Шу ерда фойданинг ишлатилиши, зиёнлар, 
хиссадор куйган воситалар амалга оширилган ҳисоб китоблар хам 
ифодаланади. 
Баланснинг актив қисми 2-бўлимида жамият ихтиёридаги
моддийлашган айланма воситалар: ишлаб чиқариш захиралари қиймати, 
тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр махсулотлар ва бошқалар 


83 
тўғрисидаги маълумотлар берилади. Ишлаб чиқаришдаги арзон воситалар,
махсус жихозлар ва мосламалар, махсус кийимлар ва пойафзал дастлабки 
қийматида ифодаланади. Жамгарилган емирилиши, эскириш қийматига 
эса алохида модда шаклида баланс пассивида ифодаланади. 
Баланс активларининг 3-бўлимида газнадаги ва банк счетидаги
мавжуд пу л маблағлари, қисқа муддатли кийматли қоғозлар сотиб олишга 
қилинган сарфлар ва бошқа сармоя сарфлари, товарлар ва хизматлар 
бўйича дебиторлик қарзлари тўғрисида маълумотлар жамланган. 
Баланс пассивининг 1-бўлимида хужжатнинг узига қарашли 
активлари манбаи тўғри маълумотлар уз ифодасини топган. Бу ерда устав 
фонди, махсус фондлар, таъминлаш фонди, келгуси давр даромадлари ва 
баланс фойдаси, ҳисоб-китоблар ва молиявий капитал куйилмалари 
бўйича кредиторлик қарзларининг ҳажми қайд этилади. Ушбу булимда 
асосий фондлар ва номатериал активларининг эскиришига қилинган 
ажратмалар, кам кийматли воситалар, кутилаётган харажатлар ва 
тўловларни коплашига ажратилган резерв маблағлари, хам сотилмаган 
товарлар савдо устамасининг жамланган қиймати фойдаланилади. 
Баланс пассивларининг 2-бўлимида банклардан ва бошқа 
маблағлардан олинган кредит тўғрисидаги маълумотлар ифодаланади. Шу 
булимда барча турдаги узайтирилган ссудалар бўйича жамиятнинг 
банкдан қарзи тўғрисидаги маълумотни хам ифода этилади. Балансда банк 
кредитлари 3 модда бўйича турларга ажратилади: 
 қисқа муддатли кредитлар (1йилга); 
 ўрта муддатли кредитлар (1 йилдан 3 йилгача); 
 ўзоқ муддатли кредитлар (3 йилдан ортиқ муддатга олинган кредитлар) 
Баланс пассивларининг 3- бўлимида тўлаш муддати юзага келган 
кунидан бошлаб, бир йил мобайнида тугайдиган қисқа муддатли 
кредиторлик қарзлари ифодаланади. Ушбу булимда тўлаш муддати бир 
йилдан ошмайдиган вексель эвазига олинган қарзлар хам курсатилади. 
Ўзоқ муддатли векселлар билан расмийлаштирилган қарзлар эса баланс 
пассивининг 
2-бўлимида 
«ўзоқ 
муддатли 
қарзлар» 
таркибида 
ифодаланади. 
Баланс фойда хўжалик фаолиятининг молиявий натижаси сифатида 
хар қандай жамоа учун катта ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Баланс 
фойда мазмунан брутто курсаткич бўлиб, хужжат ундан фойдага қўйилган 
солиқни тулаган қолган соф фойдага эгалик қилади.
Бозор 
иқтисодиёти 
шароитида 
хужжатнинг 
барқарорлиги 
сармоядорларнинг диккатини тортиши, бошқа бизнес фаолиятилар билан 
рақобатлашга олиши унинг рентабеллик даражасига боғлиқ. Хўжаликнинг 
рентабеллиги унинг фойдалилиги бўлиб, фойда суммасининг воситалар 
қиймати ва сармояга нисбатан фоиз ҳисобидаги даражасини билдиради. 
Таҳлил амалиётида 3 турдан иборат рентабеллик курсаткичлари: 


84 
 махсулот рентабеллиги; 
 ишлаб чиқариш фондлари рентабеллиги; 
 бизнес фаолиятига қўйилган куйилмалар рентабеллиги ҳисобланади. 
Рентабеллик кўрсаткичлари соф фойда бўйича ҳисобланади. 
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР. 
Бозор иқтисодиёти шароитида товар-пул муносабатлари амал 
қилиши молиявий заруратни ифодалайди. Молия бозори-бу пул 
бозоридир. Молия бозори сармояларнинг сафарбар этилишини 
рагбатлантириб, буш турган пул маблағларини иқтисодиётдаги турли 
соҳалар ўртасида қайта таксимланишини таъминлаб беради. Республика 
халк хужалиги тармоклари Бизнес фаолиятиларини кредитлашнинг энг 
мухим 
манбаларидан 
бири- 
хусусийлаштиришдан 
тушадиган 
маблағлардир. Ўзбекистон-хусусийлаштиришдан 
тушган 
барча 
маблағни давлат бюджетига эмас, балки хусусийлаштирилган Бизнес 
фаолиятиларни қўллаб- кувватлашга, ҳамда бозор инфратузилмасини 
ривожлантиришга йўналтирилган дунёдаги камдан-кам давлатлардан бири 
ҳисобланади. Кредитлар қисқа муддатли, ўрта муддатли, ўзоқ муддатли 
кредит турларига бўлинади. Лизингни асосий хусусияти шундан 
иборатки, лизинг объекини олувчи унинг қийматини тезда тўлаши шарт 
бўлмайди, балки уни тўлашга керакли микдорда пули булмаслиги мумкин. 
Баланс фойда хўжалик фаолиятининг молиявий натижаси сифатида 
хар қандай жамоа учун катта ижтимоий- иқтисодий аҳамиятга эга. Бозор 
иқтисодиёти шароитида асосий самарадорлик курсаткичи хўжаликнинг 
рентабеллиги бўлиб, у фойда суммасининг воситалар қиймати ва сармояга 
нисбатан фоиз ҳисобидаги даражасини билдиради. Рентабеллик 
курсаткичлари соф фойда бўйича ҳисобланади. 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Молия, Молиявий бозор, Инфляция, Таваккалчилик омили, Кредит, 
Кредит турлари, Кредит операцияларни суғурта қилиш, Акция, Акция 
турлари, Дивиденд сиёсати, Лизинг, Лизинг операциялари, Молиявий 
хужжатлар, Баланс, Баланс таҳлили, Рентабеллик таҳлили. 
НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА САВОЛЛАРИ. 
1. Бизнес фаолияти молиявий соҳаси деганда нима? 
2. Бизнес фаолияти молия бозори, функцияларини тушунчаси. 
3. Кредитни қандай турларини биласиз? 
4. Кредит операцияларини суғурта қилиш қандай? 
5. Лизинг нима? 
6. Лизинг контрактини асосий булимлари нимадан иборат? 
7. Акция чиқариш ва жойлаштириш қандай? 
8. Акцияларни қандай турларини биласиз? 
9. Бизнеснинг молиявий ахволини баҳолашнинг аҳамияти? 


85 
10. Бизнеснинг асосий молиявий хужжатсига нима киради? 
11. Молиявий курсаткичлар таҳлили қандай олиб борилади? 
12. Баланс ва рентабеллик таҳлили қандай?. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling