2 курс талабалари учун


Download 137.5 Kb.
bet15/16
Sana20.12.2022
Hajmi137.5 Kb.
#1036263
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Амалий куникма

19. Даволовчи хукна ўтказиш.
Беморни чап ён бош оёқларини буккан холда ётади.
-Қўлқоп кийинг.
-Муолажадан 30-40 дақиқа олдин ичани бўшатиш учун тозалов хуқнасини ўтказинг.
-Катетерга стерил вазелин суртинг.Беморнинг кўймичларини кериб,айланма харакатлар билан катетерни тўғри ичакка 10-15 см чуқурликка киритинг.
-Дори моддаси тортилган балончани катетерга улаб, унча катта бўлмаган босим остида дорини ичак ичига жўнатинг.
-20 дақиқа давомида бемор ёнбошлаб дори моддоси сўрилгунча ётиши керак.
-Хуқнадан сўнг ишлатилган ашёлпрни иссиқ сувда совун билан яхшилаб ювилади ва 3% хлоромин билан зарарсизлантиради.
20. Газ хайдовчи найчани қўйиш техникаси.
Ичак ичидаги газларни чиқариш учун юмшоқ , қалин деворлиги 30-50 см узунликдаги, бир учи юмалоқланган, ёнида тешиги бор резина найча қўлланилади.
Муолажани бажариш.
-Қўлқоп тақинг.
-Чап қўлингиз билан беморнинг қуймичларини керинг,ўнг қўлингизда айланма харакатлар ишлатиб, вазелин суртилган найчани тўғри ичакка 20-30-см чуқурликка киритинг. Найчанинг ташқи учини олдиндан тувакка тушириб қўйиш лозим.
-Ичак деворида ётоқ яра хосил бўлмаслиги учун.найчани 2 соатдан кўп бўлмаган муддат ушлаб туриш мумкин.
-Муолажа тугагач,найчани совунлаб иссиқ сувда ювиш ва қайнатиб,стериллаш лозим.
21. Кусишда, қорин огриганда, диареяда бирламчи ёрдам бериш.
а. Кайт килганда. Кўнгил айнаши ва қайд қилиш ошқозон мушакларининг тескари ҳаракати натижасида юзага келиб, қусуқ массаларини қизилўнгач, халқум, оғиз ва айрим ҳолларда бурун йўллари орқали чиқиб кетишига айтилади.
Тиббиёт ходимининг вазифаси бемор қусганда уни аҳволини имкон борича енгиллаштириш. Беморга қулай ҳолат бериб, ўтказиб, кўкракига сочиқ ёки клёнка тутиб, оғзига тоза лоток, тоғора ёки челак тутиб туриш керак. Агар бемор дармонсиз ёки ўнга ўтириш тақиқланган бўлса, бошини гавдасидан пастроқ қилиб, бир ён томонга ётқизиш керак ва оғиз бурчагига лоток тутиш керак. Ёстик билан ич кийимлар ифлос бўлмаслиги учун бир неча марта тахланган сочиқ ёки пелёнка тутса бўлади. Ҳамшира беморнинг ёнида туради. Беморнинг қусганлиги ҳақида дарҳол шифокорни хабардор қилиш керак. Касал қусиб бўлганидан кейин оғзини илиқ сувда чайиш, лаблари билан оғиз бурчакларини артиб қўйиш керак. Дармонсиз болаларни қусгандан сўнг оғзини докага уралган пахтада дезинфекцияловчи эритмалар билан ( фурацилин, калий перманганат) артиб туриш керак.Қусуқ массаларни шифокор келгунча сақлаб қўйиш керак, кейин уларни лабараторияга юборилади, банкага бемор тўғрисида зарур маълумотлар ва текшириш мақсади ёзиб қўйилади. Агар лабараторияга тезда юбориш иложи бўлмаса қусуқни совуқ жойда сақлаш лозим.
Корин огриганда. Ичакларда газ микдори ошиб секин ҳаракат қилганида қоринни дам бўлишига олиб келади- метеоризм. Бунда газ чиқарувчи трубкани қўллаш касал аҳволини бирмунча яхшилайди,.бу трубка резинали бўлиб, узунлиги 30-35 см, кенглиги эса 3-5 мм. ичакка юбориладиган қисми тумтоқ бўлиб, иккинчи учи эса кесилган. Трубкани қайнатиб, вазелин ёки бошқа мой билан суртилиб, орқа чиқарув тешигига 20-30 см узунликда юборилади.ташқи қисми орқа чиқарув тешигидан 5-6 см чиқиб туриши керак. Трубкани ташқи қисмини суднага ёки тўрт букланган чойшабга чиқариб қўйилади. Бу ўринни ифлос килмайди, чунки трубкадан газ билан бирга суюқ ҳолдаги аралашмалар ҳам чикади. Газ чиқарув трубкаси касални қорнидаги ҳамма газлар чиқиб, қоринни шиши кетгўнга қадар қолдирилади.

Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling