2– лаборатория иши бтда ясалган уэ кучайтиргич схемасини тадқиқ этиш


Download 91.43 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi91.43 Kb.
#1537070
  1   2   3
Bog'liq
0Co48rTJbIaf2xxpRmIUrXZyOP0l71r1us0ux8h6


2– ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
БТда ясалган УЭ кучайтиргич схемасини тадқиқ этиш
Ишнинг мақсади: Умумий эмиттер схемасида уланган биполяр транзисторда ясалган содда кучайтиргич схемаси параметрларини ўлчаш.
1. Лаборатория ишини бажаришга тайёргарлик кўриш:
Транзистор актив режимда ишлайди. RБ ва RK резисторлар ўзгармас ток бўйича иш режимини таъминлайдилар. Бу вақтда RБ ёрдамида база токининг ўзгармас ташкил этувчиси ўрнатилади.
, (2.1)
демак, коллектор токи ҳам
, (2.2)
RK резистор коллектор токи ўзгарувчан ташкил этувчисини кучланиш манбаи орқали қисқа туташувдан ҳимоя қилади. RK>>RЮ бўлиши тавсия этилади. Бир вақтнинг ўзида RK катталиги коллектордаги кучланиш ўзгармас ташкил этувчисига таъсир кўрсатади, чунки
. (2.3)
Берилган EK ва RK қийматларида ўзгармас ток бўйича транзистор ишчи нуқтаси иккита параметр билан эмас, балки битта параметр IБ (0) ёки IK(0) ёки UКЭ(0) орқали берилади. Ўлчашда UКЭ(0) дан фойдаланган қулай.
Сигнал манбаи uГ ва юклама ўзгармас ток режимида транзисторга таъсир кўрсатмаслиги учун, UБЭ(0) ишчи диапазонда кичик қаршиликларга эга бўлган бўлувчи конденсаторлар СБ ва СК уланиши керак.
Кучайтиргич босқичи асосий параметрларини ҳисоблаш учун қуйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин:
; (2.4)
Бу ерда ; .
Эмиттер занжирида манфий тескари алоқа юзага келтирувчи RЭ резистор мавжуд бўлганда
; (2.5)
2. Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ:
2.1. Ўзгармас ток бўйича транзистор режимини ўрнатиш.
2.1.1. 2.2 – расмда келтирилган схемани йиғинг (бу 2.1 – расмда келтирилган кучайтиргич босқичи схемасининг транзистор ишчи нуқтасини аниқловчи қисми).

2.1-расм. Кучайтиргич ишчи режимини ўрнатиш.

Е2 =10В


RK =3,3 кОм
RБ =10-56 кОм ўрнатинг.
Ўзгармас , кучланишларни ўлчаш учун вольтметрларни уланг.
2.1.2. Е1 катталикни ўзгартириб бориб, (*) бўлган ҳол учун транзистор ишчи нуқтасини танланг.
кучланишни ўлчанг ва ўзгармас ташкил этувчиларини аниқланг.
База токи
(2.6)
коллектор токи (2.7)
ва база токини статик узатиш коэффициенти
(2.8)
(*) Реал схемаларда Е1 = Е2 қилиб ҳамда мос RБ катталиклари танланади


Download 91.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling