2-маъруза. Бетон тўлдирувчиларининг турлари


Download 21.99 Kb.
bet1/2
Sana20.08.2023
Hajmi21.99 Kb.
#1668771
  1   2
Bog'liq
2 маъруза


2-маъруза.
Бетон тўлдирувчиларининг турлари

Жамиятда ҳар қандай техникага оид масалаларнинг ечимида, авваламбор унинг замирида ирқтисодий самарадорлик деган савол туғилади. Шу сабабли техник ҳисоб – китоб ишларида иқтисодий анализ бажарилади.


Иқтисодий анализ ечими, конкрет ишлаб чиқариш шароитини, пул харажатларини камайтиришга йўналтирилган меҳнат унумдорлигини ошириш ва узоқ масофадан маҳсулот келтириш ҳажмини камайтиришни инобатга олади.
Натижада халқ хўжалигида транспорт воситаларидан айниқса темир-йўл транспортидан кераклича фойдаланиш имконини беради.
Воситаларни иқтисод қилиш, бетон учун тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда ва қўллашда энг асосий талаб ҳисобланади.
Тўлдирувчиларнинг таннархи бетоннинг умумий таннархининг ўртача ярмини ташкил этади, бироқ бетон учун материаллар сарфида тўлдирувчилар улуши ўртача 70% ни ташкил этади.
Шундай қилиб, бетон қоришмасининг энг қиммат қисми бўлиб цемент эмас, балки тўлдирувчилар-оддий табиий қум, шағал, чақиқ тош ҳисобланади. Бу қуйидагилар билан тушунтирилади:
Биринчидан, бетонда тўлдирувчилар цементга нисбатан кўп сарфланади. Ҳозирги вақтда бетоннинг мустаҳкамлигига бўлган талаб ортмоқда, бироқ 1м3 бетон учун ўртача цемент сарфи камаяди, тўлдирувчилар сарфи эса ўз навбатида ортиб бормоқда. Бу йиғма темир-бетон ишлаб чиқариш технологиясининг замонавийлашгани, бетон ва темир-бетон буюмларни паст ҳаракатланувчан бетонлардан олиш имконияти, цемент активлигининг ортгани ва бошқа факторлар билан изоҳланади.
Иккинчидан, тўлдирувчилар таннархининг юқорилиги. Агар, саноатда цемент таннархини камайтиришга етарлича эришилган бўлса, тўлдирувчилар таннархини камайтириш мақсадида катта заҳиралардан тўлалигича фойдаланилган эмас.


Табиий қум, шағал ва чақиқ тош
Қум, шағал ва чақиқ тошнинг таннархини пасайтиришнинг асосий йўли, бу уларни ишлаб чиқаришни концентрациясидан иборат.
Замонавий юқори механизациялашган йирик корхоналарга нисбатан кичик корхоналарда ишлаб чиқарилган тўлдирувчилар таннархи қиммат бўлади. Натижада, катта қувват билан ишлайдиган корхоналарда 1м3 чақиқ тошнинг ўртача таннархи кам қувватли корхоналарга нисбатан икки марта арзон бўлади.
Қум ва шағални катта миқдорда қазиб олиш ва қайта ишлашда унинг таннархини пасайтириш учун конларни қайта ишлашнинг гидромеханизациялашган усулини кенг жорий этиш керак, натижада меҳнат маҳсулдорлиги қуруқ усулга нисбатан 3-5 баробар ортади ва маҳсулотнинг таннархи икки марта ва ундан ортиқ камаяди.
Энг муҳими конлардан комплекс фойдаланилган ҳолда чиқинди чиқишига йўл қўймаслик керак.
Қум-шағалли конларни қайта ишлашда бетон учун қум ва шағал билан бир қаторда сувоқ қоришмаларига майда қумлар қўшиш мумкин. Йирик шағални майдалашда олинадиган чақиқ тошга нисбатан арзон тушади.
Шағал ишлаб чиқариш корхоналарида чиқадиган майда фракциялар кўпинча ишлатилмай, чуқурларга кўмилади.
Бироқ бундай саноат чиқиндиларидан яхши майда тўлдирувчи-майдаланган қум, ҳамда тош кукуни олиш мумкин.
Айниқса тош кукуни қиммат маҳсулот бўлиб, асфальтобетон ва битумли мастиклар (тўлдирувчи сифатида) ишлаб чиқаришда қўлланилади. Карбонат жинсларини майдалашда олинадиган тош кукуни қишлоқ ўжалигида минерал ўғит сифатида ишлатиш мумкин. Тош ва тоғ жинсларини майдалашда олинадиган барча маҳсулотлардан тўлиқ фойдаланиш натижасида тўлдирувчилар таннархини пасайтиришга эришилади.
Истеъмолчига етиб боришда тўлдирувчилар таннархига транспорт харажатлар ҳам қўшилади.
Узоқ масофадан келтирилувчи тўлдирувчиларнинг таннархи у ишлаб чиқарилган жойдаги таннархидан бир неча баробар юқори бўлади.
Шу сабабли узоқ масофадаги конлардан марказлашган ҳолда йирик миқдорда тўлдирувчилар олиш самаралими ёки маҳаллий кичик конларни қайта ишлаш самаралими деган саволни ҳисобга олиш керак.
Штабелли омборхоналар, омбор ҳажмидан кам фойдаланиш (ҳаммаси бўлиб 15...25%) билан фарқланади. Яримбункерли, силосли омборхоналарда бу кўрсаткичлар анча юқори (яримбункерли омборхоналарда 75% гача, силосли омборхоналарда 90% гача).
Ёпиқ турдаги омборхоналарда иссиқ йўқотиш, тўлдирувчиларни эритиш ва иситишдаги ёнилғининг сарфи учун сарфланадиган маблағ кам ва тўлдирувчини қайта ишлаш таннархи анча пастдир. Шунинг учун янги заводларни лойиҳалашда ярим бункер ва айланма силосли омборхоналарнинг ёпиқ тури унумли. Завод шароитида ёпиқ ярим бункерли омборхоналар кенг кўламда фойдаланилади. Ҳозирги замонда тўлдирувчиларни сақлаш омборхоналарини ёпиқ ва очиқ турлари лойихаланган.

Download 21.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling