2-маъруза ёрдамчи сўзлар таърифи ва турлари


) бош келишикдаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар


Download 39.5 Kb.
bet2/8
Sana31.01.2024
Hajmi39.5 Kb.
#1831008
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 МАВЗУ (4) (4)

1) бош келишикдаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар:
билан (қисқа шакллари: -ла, ила) кўмакчиси биргалик, восита, тез бошланиш, пайт, иш-ҳаракат объекти, ҳолат, мақсад маъноларини билдиради: Укаси билан келди. Қалам билан ёзди. Эшик очилиши билан киришди. Туни билан ухламади. Бахтиёрлик билан жилмайди.
Учун (қисқа шакли: -чун) кўмакчиси мақсад, сабаб, аташ, эваз маъноларини ифодалайди: Болалар учун қурилди. Ўқимагани учун билмади. Сен учун олдим. Ёрдамингиз учун раҳмат.
Каби, сингари, янглиғ (баъзан мисоли сўзи) кўмакчилари ўхшатиш, қиёслаш маъноларини ифодалайди: Шамол каби елди. Чўл сингари бепоён. Ой янглиғ чиройли.
Сайин кўмакчиси пайт, изчиллик, давомийлик маъноларини ифодалайди: Совуқ кун сайин кучайди.
Сари, ёқалаб кўмакчилари йўналиш маъносини ифодалайди: Дала сари кетди. Дарё ёқалаб юрди.
Сабабли, туфайли кўмакчилари алоқадорлик, сабаб маъносини ифодалайди: Чақирилмаганлиги сабабли келмади.
Орқали кўмакчиси восита маъносини, чоғли, чамаси кўмакчилари чама, тахмин, маъноларини, оша, бўйлаб кўмакчиси макон бўйлаб содир бўлиш маъносини, бўйича кўмакчиси мослик маъносини, узра кўмакчиси бирор сатҳ бўйлаб йўналиш маъносини, ичра кўмакчиси бирор предметнинг ичида содир бўлиш маъносини, деган кўмакчиси аташ маъносини, бўйи кўмакчиси давомлилик маъносини, ҳақида (тўғрисида) кўмакчилари фикр қаратилган предмет маъносини, ҳолда (йўсинда) кўмакчилари ҳолат маъносини ифодалайди: Почта орқали жўнатди. Ўн чоғли одам тўпланди. Асрлар оша етиб келди. Ариқ бўйлаб юришди. Уруш ҳақида сўзлади.
2) жўналиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар:
Томон кўмакчиси ҳам жўналиш, ҳам бош келишикдаги сўзларга боғланиб, йўналиш маъносини, қадар кўмакчиси чегара маъносини, кўра кўмакчиси сабаб, таъкидлаш, қиёслаш маъноларини, қарши кўмакчиси зидлик маъносини, қараб, қарата кўмакчиси йўналиш, ўлчов маъносини, қараганда кўмакчиси таъкидлаш, қиёслаш маноларини, қарамасдан, қара¬май кўмакчилари тўсиқсизлик маъносини, яраша кўмакчиси мослик маъносини, доир кўмакчиси алоқадорлик маъносини, асосан, биноан, мувофиқ кўмакчилари таянч маъносини ифодалайди: Уй томон кетди. Кечга қадар кутиб ўтирди. Унинг топшириғига кўра йетиб келишди. Билимига қараб баҳо қўйилади. Унинг қаршилигига қарамай вазифа бажарилди. Шу фикрга асосан қарор қилишди. Одамларга қарата нутқ сўзлади.

Download 39.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling