2-маъруза. Метеорологик маълумотлар режа


Бутунжаҳон об-ҳаво хизмати


Download 87 Kb.
bet5/6
Sana14.05.2023
Hajmi87 Kb.
#1460491
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
СМ 2 Мавзу Метеорологик маълумотлар

Бутунжаҳон об-ҳаво хизмати


Ўтган асрнинг 60-йилларида илмий-техника имкониятларининг мислсиз ривожланиб, метеорология фанининг таррақиётида янги имкониятлар очилиши муносабати билан, Бутунжаҳон об-ҳаво хизматини ташкил этиш ҳақида фикрлар юзага келди. Бутунжаҳон об-ҳаво хизматини ташкил этиш режаларини ишлаб чиқишда дунёдаги барча йирик олимлар, шу жумладан, В.А.Бугаев, Е.К.Федоров, К.Я.Кондратьев ва бошқалар иштирок этди.
Бутунжаҳон об-ҳаво хизмати олдида саноат, қишлоқ хўжалиги, авиация, сув ва қуруқликдаги транспортларнинг метеорологик таъминотини яхшилаш ва ўта хавфли об-ҳаво ҳодисаларини янада аниқроқ ва вақтида огоҳлантириш имкониятларини яратиш мақсад қилиб қўйилган.
1967 йилда Бутунжаҳон метеорологик анжумани Бутунжаҳон об-ҳаво хизматини ташкил этиш ҳақидаги режани қабул қилди.
Ҳозирги вақтдаги Бутунжаҳон об-ҳаво хизмати фаолияти Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти томонидан мувофиқлаштириладиган миллий молиялаштириш ва ҳизматлардан ташкил топган жаҳон метеорологик тизимидир. Бу тизим Бутунжаҳон метеорологик ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларнинг илмий ва оператив ишлари учун керак бўлган бирламчи ва қайта ишланган метеорологик маълумотлар билан таъминлайди.
Бутунжаҳон об-ҳаво хизмати учта асосий таркибий қисмлардан иборат.

  1. Кузатишлар глобал тизими. Бунга синоптик ва аэрологик станциялар тармоғи ва метеорологик маълумотларни етказиб берадиган бошқа воситалар киради.

  2. Метеорологик маълумотларни қайта ишлаш глобал тизими. Бунга маълумотларни қайта ишлайдиган ва сақлайдиган хизматларни ўз ичига олган метеорологик марказлар киради.

  3. Телеалоқа глобал тизими. Бу тизим кузатиш ва қайта ишланган метеорологик маълумотлар билан тезкор алмашиш мақсадида тузилган.

Кузатишлар глобал тизими 4000 га яқин синоптик ва аэрологик станцияларни ўз ичига олади. Ердаги станциялар орасидаги масофа 500 км дан ошмайди. Океанларда станцияларнинг бундай зичлигига эришиш мумкин эмас. Океанлардан метеорологик маълумот ороллардан, кемалардан, стационар ва сузувчи платформалардан келади. Аэрологик маълумотларга алоҳида катта эътибор берилаяпти. Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти ҳозир махсус АСАМ дастурини амалга ошираяпти (автоматик аэрологик кузатишлар тизими). Бу мақсадда денгиз кемалари автоматик аэрологик зондлаш станциялар билан жиҳозланмоқда.
ЕСЙ дан олинаётган метеорологик маълумот катта аҳамиятга эга. Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг режалари бўйича камида 5 та гелиостационар ва 2 та қутбий орбитали йўлдошлар учирилиши керак. Бундан ташқари “Тайрос” Ер сунъий йўлдошидан атмосферани тезкор вертикал зондлаш режаоаштирилган.
Маълумотларни қайта ишлаш глобал тизими уч хил метеорологик марказлардан иборат: жаҳон метеорологик марказлар (ЖММ), регионал метеорологик марказлар (РММ) ва миллий метеорологик марказлар (МММ).
Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти қошида учта жаҳон метеорологик марказлари ташкил қилинган – Вашингтон, Москва ва Мельбурнда. Жаҳон метеорологик марказлари бутун Ер шаридан метеорологик маълумотларнинг барча турларини қабул қилади, синоптик таҳлил ва прогнозларни тайёрлаб, телеалоқа глобал тизими орқали бошқа метеорологик марказларга тарқатади. Метеорологик маълумотларни бошқариш вазифаси ҳам (стандартларга мувофиқлигини текшириш, кодлаш, сақлаш ва тегишли манзилларга тарқатиш) ЖММ ларга юклатилган.
Регионал метеорологик марказларининг вазифалари ЖММларнинг вазифалари билан бир хил. Фарқ шундаки, РММлар фақат ўз ҳудуди бўйича хизмат кўрсатади. Жаҳон метеорологик марказларига қарашли 24 регионал метеорологик марказлар ташкил қилинган, улардан 4 таси МДҲ ҳудудида жойлашган – Москва, Тошкент, Новосибирск ва Хабаровск. Мисол тариқасида Тошкент регионал метеорологик марказига қарашли ҳудудни кўрсатайлик: Ўрта Осиё, Кавказорти, Шимолий Кавказ, МДҲ нинг Европадаги катта қисми, Сибирнинг бир қисми, Туркия, Яқин Шарқ мамлакатлари, Покистон, Афғонистон, Ҳиндистоннинг бир қисми.
Миллий метеорологик марказлар миллий метеорологик дастурлар билан белгиланадиган вазифаларни бажаради. Миллий метеорологик марказлар ўзи бўйсинувчи регионал метеорологик марказ билан боғланиб, у билан метеорологик маълумотлар, таҳлил ва прогнозлар билан алмашади.
Телеалоқа глобал тизими метеорологик кузатиш натижаларини йиғиш ва тарқатиш, қайта ишланган маълумотлар билан марказлараро алмашиш мақсадида тузилган.
Телеалоқа глобал тизими уч поғонали асосда ташкил қилинган.

  1. Бош магистрал занжир жаҳон метеорологик марказларини бошқа метеорологик марказлар билан боғлайди.

  2. Регионал телеалоқа тармоқлари.

  3. Миллий телеалоқа тармоқлари.

Бош магистрал занжир марказлараро метеорологик маълумотлар билан тез ва ишончли алмашувни таъминлаб беради. Барча метеорологик марказлар Бош магистрал занжир билан боғланган.
Регионал телеалоқа тармоғи пунктлараро алоқани таъминлаб бериш тизимидир. Бу тармоқ ёрдамида ҳудуд ичида метеорологик маълумотларни йиғиш ва тарқатилиши, қайта ишланган маълумотлар билан алмашинув амалга ошади.
Миллий телеалоқа тармоғини тузиш тегишли мамлакатларнинг зиммасига юклатилган. Лекин, миллий телеалоқа тизими шундай ташкил қилиниши керакки, магистрал ва регионал телеалоқа тармоқлари билан боғланиш ҳеч қандай қийинчиликсиз бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасида об-ҳаво ҳизмати бўйича бош ташкилот – бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Хизмати Марказидир (Ўзгидромет). Ўзгидромет гидрометеорология ва атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини кузатиш соҳасида тармоқлараро бошқарувни амалга оширади.
Ўзгидрометнинг асосий вазифаларига гидрометеорологик кузатишлар давлат тизимини ривожлантириш ва таккомилаштириш, ҳалқ хўжалигининг барча тармоқларини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш, об-ҳаво ва атроф-муҳит ҳолатини прогнозлаш ва бир қатор бошқа вазифалар киради.
Ўзгидромет кузатув тармоғига 400 га яқин турли - метеорологик, авиаметеорологик, агрометеорологик, аэрологик, гидрологик, баланд метеорологик комплекс - гидрометеорологик станциялар ва постлар киради.
Ўзгидрометга гидрометеорология бўйича 13 вилоят бошқармаси, об-ҳаво прогнозлари билан ҳалқ ҳўжалиги ва аҳолини таъминлайдиган Гидрометеорология Таъминоти Хизмати (Гидрометеомарказ), метеорологик маълумотларни йиғадиган, қайта ишлов берадиган ва тарқатадиган муассаса – информацион-техник бошқарма “Метеоинфосистем”, Ўрта Осиёда ягона гидрометеорологик асбобларни ишлаб чиқарадиган корхона – “Гидрометасбоб”лар киради.
Ўзгидромет қошида “Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти” (ГМИТИ) ва ягона ўрта махсус ўқув юрти – Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи мавжуд. 1994 йилдан бошлаб гидрометеорология коллежи БЖМТ га қарашли регионал метеорологик ўқув маркази сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Ўзгидромет учун олий маълумотли мутахассислар Ўзбекистон Миллий университетида “Атмосфера физикаси” ва “Қуруқлик гидрологияси” кафедраларида тайёрланади.



Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling