2-мавзу. Бошқарув мақсади ва функциялари


Download 84.46 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi84.46 Kb.
#1512616
  1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу


2-мавзу. Бошқарув мақсади ва функциялари
3.1. Бошқарув мақсади ва унга қўйиладиган асосий талаблар
3.2. Бошқарув мақсади турлари
3.3. Бошқариш функциялари ва вазифалари


3.1. Бошқарув мақсади ва унга қўйиладиган асосий талаблар
Мақсад - бу муддао, мурод, яьни у ёки бу ниятга эришмоқ. учун кўзда тутилган муштарак орзу. Айнан, шу мақсад киши фаолиятини, ўз орзуларини ушалишига йўналтиради. Бошқарув мақсадига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
1.Мақсад бир маъноли ва аниқ бўлиши керак
• Агар қаёққа боришни билмасангиз, у ҳолда бирор йўлни танлашга ҳам ҳожат колмайди.
2.Мақсад реал ва бажарилиши мумкин бўлиши керак
• қайси томонга сузишни аниқ мақсад қилиб олмаган елканли қайиққа ҳеч қандай шамол ҳам ҳамроx бўла олмайди.
3.Мақсад миқдоран ўлчовга эга бўли­ши керак.
Миқдоран ўлчовга, меъёрга эга бўлмаган мақсад - бу сароб.
4.Мақсад барча ба­жарувчиларга ту­шунарли бўлмоғи даркор.
5.Мақсад бўлимлар ва маъсуллар бўйича деталлаштирилган бўлиши керак.
Мақсад, уни бошқариш принциплари, пировард натижаси бажарувчиларга тушунарли бўлиши ва уларга ёзма равишда содда тилда етказилиши керак.
6.Мақсад кўп қиррали бўлиши керак
Мақсад ҳар бир фаолият тури, ҳар бир масъул шаxс бўйича майда-чуйдасигача батафсил тақсимлаб чиқилган бўлиши лозим. Бу — умумий, бош мақсаднинг xусусий ва якка мақсадларга бўлинишини, "Мақсадлар шажараси" ни тузишни талаб қилади.
3.2. Бошқарув мақсади турлари
Бошқарув мақсадлари жуда ҳам xилма-xилдир. Бу эса уларни муайян тарзда туркумлашни тақозо этади. Мақсадни туркумлаш белгилари:
1. Умумжамият миқёсидаги муносабатларни акс эттиришига караб
2. Бошқарув поғоналари (даражалари)га қараб
3. Амалга ошириш муддатига қараб
4. Бошқарувнинг амалга оширилишига қараб
5. Кутиладиган натижаларга қараб
6. Мураккаблик даражасига қараб

Download 84.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling