2-мавзу. Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни Режа


-чизма. Маблағлар таркиби


Download 469 Kb.
bet5/6
Sana24.03.2023
Hajmi469 Kb.
#1292532
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Sadullayev Sanjar Buxgalteriya

2-чизма. Маблағлар таркиби.
Ноишлаб чиқариш соҳасидаги маблағларга мазкур корхана ихтиёридаги уй-жой хўжалиги, маданий - маиший мақсадларга мўлжалланган ва соғлиқни сақлаш воситалари киради. Булар турар-жой бинолари, кино-театрлар, болалар боғчалари ва яслиси, болалар оромгоҳи, болалар дам олиш жойлар, ҳаммомлар, кир ювиш ва сартарошхоналар, амбулаторийлари, тиббиёт пунктлари, бинолари, шу биноларда (корхонага қарашли) жойлашган асбоб-ускуналари ва инвентар ҳамда улардан фойдаланиладиган (корхонанинг мулкини ҳосил қиладиган) материаллар, дори-дармонлардан иборат. Бу маблағларининг барчаси корхона ходимларига хизмат қилиш ҳамда уларга зарур бўлган маиший шароитларни яратиш учун мўлжалланган.
Бухгалтерия ҳисобида капитал иккига бўлиб ҳисобга олинади: актив (ҳаракатдаги) капитал ва ҳаракатдаги актив капиталнинг манбаини кўрсатувчи пассив капитал.
Ҳар бир корхона ташкил қилиниш дақиқасида ўз фаолиятининг ҳажми ва ҳарактерига қараб маблағларини шакллантиради. Агар уларда қўшимча маблағга вақтинчалик эҳтиёж туғилиб қолса, унда маблағларни муайян манбалардан олишлари мумкин. Ишлаб чиқариш натижасида олинган фойданинг бир қисми ёки махсус мақсадларда жамғарилган фондлардан, давлат грантлари ва субсидияларидан фойдаланади. Шундай қилиб, корхона маблағларини ҳосил қилиш режали характерга эгадир. Корхона томонидан ҳар қандай манбадан олинадиган маблағлар маълум мақсадлар учун мўлжалланган бўлади.
Корхона маблағларини ташкил топиш манбалари ва қандай мақсадларга мўлжалланганлиги уларни ушбу корхонага келиб тушиш даражасига қараб амалга оширилади. Маблағлар манбаларининг туси (характери) мулкчиликнинг шаклини акс эттиради. Корхоналар энг аввало ўзининг бутун яшаш даври учун умумдавлат фондидан (давлат корхоналари) ёки ўзларининг муассисларидан, банклардан, бошқа корхона, ташкилотлардан вақтинчалик фойдаланиш учун маблағлар олади.
Шундай қилиб, корхона маблағларининг ташкил топиш манбалари ва қандай мақсадларга йўналтирилганлигига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ўз маблағлари, қарзга олинган (жалб қилинган) маблағлар.
Ўз маблағлари давлат корхоналарида, фолиятининг ҳамма даврида берилади ва унга бириктириб кўйилади.
Давлат корхоналарининг маблағларидан фарқли ўлароқ, бошқа мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг ўз маблағлари айрим юридик ва жисмоний шахсларнинг қўшма ёки индивидуал мулкидан иборат бўлади.
Капитал (фонд)лар - бозор иқтисодиёти шароитларидан келиб чиққан ҳолда корхонанинг ихтиёри билан шакллантириладиган устав капитали (фонди) ва заҳира (резерв) капиталидан ташкил топади.
Устав фонди, корхонага уни ташкил қилиш пайтида умумдавлат фондидан (давлат корхоналарининг капитали) келиб тушган маблағларни ифодалаб, у давлат корхоналари миқёсида фойдаланиладиган бухгалтерия атамасидир. Устав капитал эса аксинча, муассислардан (мулкчиликнинг бошқа шаклларида) келиб тушган маблағлардан иборат бўлиб, у нодавлат секторидаги корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида фойдаланиладиган иқтисодий атамадир.
Қарзга олинган (жалб қилинган) маблағлар корхонага вақтинчалик фойдаланиш учун маълум бир вақтга, маълум шартлар асосида берилади ва унинг муддати тугагандан кейин улар ўз эгаларига қайтарилиши лозим. Уларнинг манбаи узоқ муддатли кредитлар ва қарзга олинган маблағлар, қисқа муддатли кредиторлик қарз ва тақсимотга доир мажбуриятлар ҳисобланади.
Кредитлар ва жалб қилинган маблағларга банкларнинг қисқа муддали, узоқ муддатлари ҳамда юридик, жисмоний шахслардан қарзга олинган маблағлари киради. Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзга олинган маблағлар корхонанинг вақтинчалик эҳтиёжлари учун қўшимча маблағларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бу товар - моддий бойликлар, йўлдаги ҳисоб-китоб ҳужжатлар ва бошқалар юзасидан олинган кредитлардир. Улар қисқа муддатли кредитлаш тартибида, яъни унча узоқ бўлмаган муддатга (бир йилгача), шу муддатнинг ўтиши билан уларни банкка албатта қайтариш шарти билан берилади.
Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлари корхонага вақтинчалик истеъмоли узоқ муддатли маблағлари (асосий воситалар ва ҳ.к.)га учун, лекин узоқроқ бўлган муддатга олинадиган қўшимча маблағлар манбаини кўрсатади. Бундай кредитлар, янги техникани жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва ишлаб чиқариш технологиясини яхшилаш; янги маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш тадбирларига, буюмларнинг сифатини, ишончлилигини ва чидамлилигини кўтариш; ўз маблағлари ҳисобидан молиялаш ўрнига капитал сарфларга ва бошқа эҳтиёжларга харажатлар қилиш учун берилади.
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзга олинган маблағлар ҳам муддатли ва қайтариладиган хусусиятларга эга бўлиб, бир неча йилга берилади.
Кредиторлик қарзларининг гуруҳи - мол етказиб берувчилар ва бошқа кредиторларга бўлган қарзларни ўз ичига олади.
Мол етказиб берувчилар деб, корхонага моддий бойликларни сотадиган ташкилотларга айтилади. Моддий бойликлар бўйича қилинадиган ҳисоб - китоб тизимига биноан, бойликларни олиш вақти билан уларга ҳақ тўланиши ўртасида бирқанча вақт ўтади. Шу давр давомида мазкур корхона ўзларининг мол етказиб берувчилари олдида қарздор бўлиб қоладилар. Натижада мол етказиб берувчиларга бўлган қарз ушбу корхона маблағлари учун вақтинчалик қўшимча манбага айланади.
Бошқа кредиторлар - корхонага бошқа (товарсиз) муомалалар бўйича қарздор бўлган ташкилотлар (ёки шахслар) киради. Уларга ижтимоий суғурта органларига, пенсия, иш билан таъминлаш жамғармаларига ва ҳоказоларга қарзлар, бошқа ҳисоб-китоблар киради. Булар - ишчи ва хизматчиларга уларнинг ўз (индивидуал) эҳтиёжлари учун берилган ссудалар бўйича, суд органларининг қарори асосида ишчи ва хизматчиларнинг иш хақларидан ҳар хил ташкилот ва айрим шахслар фойдасига ушлаб қолинган суммалар бўйича, ишчи ва хизматчилар томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган иш ҳақлари бўйича корхонанинг қарзларидир.
Маълумки, ялпи фойда амалда маҳсулот сотишдан соф тушум ва ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлар ўртасидаги фарқ сифатида намоён бўлади. У марказлаштирилган давлат соф даромади ва корхона соф даромадига бўлинади. Марказлаштирилган давлат соф даромади қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва фойдадан ажратмалардан ҳосил бўлади. Қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи корхона маҳсулотининг реализацияси жараёнида қатъий меъёрлар бўйича ундирилади, фойдадан ажратмалар корхона томонидан уни тақсимлаш пайтида давлат бюджетига киритилади. Фойданинг бошқа қисми корхонанинг ихтиёрида қолдирилади ва давр ҳаражатлари, молиявий фаолиятдан талофотлар, дивидендларни тўлаш ва бошқа эҳтиёжлар ҳаражатларини қоплаш учун ишлатилади. Шундай қилиб, корхона томонидан олинган ялпи фойда икки томонлама йўналишга эга: унинг бир қисми давлат даромадига ажратилади, бошқа қисми эса корхона ихтиёрида қолдирилади. Бухгалтерия ҳисоби мазкур корхона ва унинг хўжалик бўлинмалари эга бўлган маблағлари ва улардан фойдаланишнинг самарадорлиги керакли ахборот билан таъминлаган ҳолда, уларнинг самарасини оширишга ёрдам бериши керак.
Қуйида маблағлар манбалари чизмасини келтирамиз.


Download 469 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling