2-мавзу. Эксперт-ўргатувчи тизимлар, автоматлаштирилган ўргатувчи тизимлар
Download 57,91 Kb.
|
1 2
Bog'liq2-maruza (2)
2-мавзу. Эксперт-ўргатувчи тизимлар, автоматлаштирилган ўргатувчи тизимлар. Режа:
Замонавий жамиятда тобора ўсиб бораётган ахборот оқими, ахборот технологияларининг турли-туманлиги, компьютерда ечиладиган масалаларнинг мураккаблашуви ушбу технологиялардан фойдаланувчининг олдига бир қатор вазифаларни қўйди. Керакли вариантларни танлаш ва қарор қабул қилиш ишларини инсондан ЭҲМга ўтказиш масаласи юзага келади. Бу вазифани ечиш йўллардан бири – бу эксперт тизимларини яратиш ва фойдаланиш саналади. Эксперт ўзидан келиб чиқиб шароитни таҳлил этади ва нисбатан фойдали ахборотни аниқлаб олади, чорасиз йўллардан воз кечган ҳолда қарор қабул қилишнинг энг мақбул йўлларини вужудга келтиради. Эксперт тизимида маълум бир предмет соҳасини ифодалайдиган билимлар базасидан фойдаланилади. Эксперт тизими – бу айрим мавзу соҳаларида билимларни тўплаш ва қўллаш, уюштириш усуллари ҳамда воситалари мажмуидир. Эксперт тизими мутахассисларнинг юқори сифатли тажрибасига суянган ҳолда қарорни танлаш чоғида муқобил вариантлар кўплиги учун янада юқори самарага эришади. Стратегияни тузиш пайтида янги омилларни баҳолаб, уларнинг таъсирини таҳлил этади. Эксперт тизимлари сунъий интеллектдан фойдаланишга асосланган. Сунъий интеллект деганда ақлий ҳатти–ҳаракатларга нисбатан компьютер тизимининг жавоб бериш қобилияти тушунилади. Эксперт тизимларини ахборот тизимлари синфи сифатида кўриб чиқиш мумкин. У фойдаланувчининг розилигидан қатъий назар маълумотларни таҳ-лил ва таҳрир эта олувчи, қарорни таҳлил этиб қабул қиладиган, таҳлилий-таснифий вазифаларни бажара оладиган маълумотлар ва билимлар базасига эга. Жумладан, эксперт тизимлари келадиган ахборотларни гурухларга бўлиб ташлай олади, хулоса чиқаради, идентификациялайди, ташхис қўяди, башо-ратлашга ўргатади, шарҳлаб беради ва ҳоказо. Эксперт тизимининг бошқа ахборот тизимларидан афзалликлари қуйидагича:
Download 57,91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling