Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ўрқ-387 сонли қонунининг - 16-моддаси учинчи қисмига қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида, Солиқ кодексининг 158-моддаси иккинчи қисми 6-банд билан тўлдирилиб, унга кўра юридик шахсларнинг фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонидан келиб чиқиб, қонунчиликни мувофиқлаштириш мақсадида Солиқ кодексининг 179-моддаси 34-банд билан тўлдирилиб, унга кўра акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солинмайдиган даромадлар таркибига киритилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонидан келиб чиқиб, қонунчиликни мувофиқлаштириш мақсадида Солиқ кодексининг 179-моддаси 34-банд билан тўлдирилиб, унга кўра акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солинмайдиган даромадлар таркибига киритилди. ЎРҚ580-сонли Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 16 июлдаги 15/4-сон қарори билан тасдиқланган “Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, бир неча банклар банк синдикатини ташкил этиб, йирик инвестиция лойиҳасини биргаликда кредитлаши мумкин. Бунда умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали капиталининг 25 %идан ошадиган инвестиция лойиҳаси йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланади. - ЎРҚ580-сонли Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 16 июлдаги 15/4-сон қарори билан тасдиқланган “Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, бир неча банклар банк синдикатини ташкил этиб, йирик инвестиция лойиҳасини биргаликда кредитлаши мумкин. Бунда умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали капиталининг 25 %идан ошадиган инвестиция лойиҳаси йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |