2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги. - Давлат эса мамлакат фуқароларининг коллектив манфаатларини ифодалаб касалхоналар, мактаблар, театрлар, йўллар, ҳарбий аслаҳалар ва бошқа ижтимоий неъматларга эҳтиёж сезади.
- Агар эътибор билан назар солсак, истеъмолчилар, корхоналар ва давлатнинг (жамиятнинг) моддий эҳтиёжлари чексиз эканлигига амин бўламиз. Чунки, бу эҳтиёжлар нафақат сон-саноқсиз, балки вақт ўтиши билан тўхтовсиз янгиланиб, кўпайиб бораётгани маълум бўлади. Янги товарлар ва хизматлар турларининг пайдо бўлиши бизнинг эҳтиёжларимиз чегараларини тинимсиз кенгайтириб боради.
- Айрим эҳтиёжлар - масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой инсонларнинг биологик эҳтиёжлари туфайли, айримлари уларнинг яшаш манзили, маданияти, ижтимоий статуси, урф-одатлари ва қадриятлари таъсирида, айримлари эса техник тараққиёт ва глобал ривожланиш таъсирида вужудга келади.
- Иқтисодий фаолиятнинг бош мақсади – жамият аъзоларининг турли-туман ва чексиз эҳтиёжларини имконият доирасида максимал қондиришга эришишдир.
-
2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги. - Энди иккинчи фундаментал муаммо – чексиз эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги масаласини кўриб чиқамиз.
- “Иқтисодий ресурслар” деганда нимани тушунамиз? Иқтисодий ресурслар – товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ва инсон томонидан яратилган ресурсларни ўз ичига олади.
- Иқтисодий ресурсларга ер, фабрика ва заводлар бинолари, турли иншоотлар, асбоб-ускуналар, тракторлар ва машиналар, ишчи кучи, хомашё ва материаллар каби турли ишлаб чиқариш воситалари киради. Уларни шартли равишда учга ажратиш мумкин:
- 1. Моддий ресурслар – ер, ер ости қазилма бойликлари, капитал, хомашё ва материаллар.
- 2. Меҳнат ресурслари – ишчи кучи, мутахассислар ва тадбиркорлик қобилияти.
- 3. Ахборот ва номоддий активлар.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |