2-мавзу: Жаҳон иқтисодиётни глобаллашуви концепцияларининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва йўналишлари


Download 1.69 Mb.
bet1/4
Sana20.10.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1711258
  1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзуЖаҳон иқтисодиётни глобаллашуви концепцияларининг шаклланиши (1)

2-мавзу: Жаҳон иқтисодиётни глобаллашуви концепцияларининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва йўналишлари

  • Глобаллашувга бағишланган илмий қарашларнинг вужудга келиши ва ривожланиши.
  • Жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви тўғрисидаги илмий концепциялар асосий йўналишлари.
  • “Жаҳон савдосини ислоҳ этишнинг 10 тавсияси.

XIX аср саноатнинг шиддатли ривожланиши, катта шаҳарларда таълим ва транспорт тармоқларининг тараққий этиш даври бўлди. Бу жараён алоҳида мамлакат ва ҳудудлар доирасида рўй берди. Бутун дунё бўйлаб иқтисодиётнинг турли сфераларида интеграция жараёнлари кузатилди.
  • Турли билим сохаларидаги олимлар глобаллашув феноменини(интеликтуал мушохада) аниқлаш ҳақида бош қотиришди. XIX асрдан бошлаб глобаллашув ҳаётимизнинг барча жабҳаларида намоён бўлди.

1. Глобаллашувга бағишланган илмий қарашларнинг вужудга келиши ва ривожланиши.
Иқтисодчилар глобаллашув жараёнларини трансмиллий молия бозорлари, Сиёсатчилар эса демократик институтларнинг кенгайиши орқали кўриб чиқдилар.
Р. Робертсон, И. Валлерстайн, Э. Гидденс(инг.соц), М. Кастельс(исп.соц), У. Бек(нем.соц), Дж. Сорос(амер.молиячи), К. Поппер(авс.брит.фил.соц), А. Уткин(рус.тарих,сиёсатчи)лар ушбу тушунчанинг мазмунини аниқлашга ўз хиссаларини қўшдилар.
Глобализация атамаси биринчи марта Буюк географик кашфиётлар даврида қайсики, халқаро транспорт йўллари (асосан денгиз йўллари) очилиши билан қўлланилган.
Америкалик социолог-тадқиқотчилар Р. Робертсон ва М. Уотерс(санъаткор)лар «Глобаллашув – тарихий жараён давомийлиги бўлиб, у XV ва XVI асрда дунёга намоён бўлди» деб ҳисоблайдилар.
Америкалик тадқиқотчи Г. Терборн(Швецияда туғилган), тарихдаги глобуллашувни тўлқини, энг дастлабкиси дунёда динларнинг тарқалиши, яъни милоддан аввалги III-VII асрлар билан боғлайди.
Оксфорд луғатига асосан, «глобаллашув» сўзи биринчи марта 1952 йил «Новое Образование»даги мақолада таълим сохасидаги тажрибанинг бутун дунёга тарқалишини тушунтириш учун ишлатилган.
Америкалик машҳур социолог 1970-йилларда замонавий ҳамжамиятга глобаллашув назариясини олиб киради. Инсоният буни дунё миқёсида ўзаро боғлиқлик сифатида қабул қилди. Валлейстайннинг назариясидан шундай хулоса қилиш мумкин, инсоният доимо глобаллашувга интилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling