2-мавзу. Киберхавфсизлик эволюцияси интернет Электрон тижорат Муаммолар Махсулдорлик Интернет


Ўзбекистонда электрон тижоратнинг ривожланиш истиқболлари


Download 57.68 Kb.
bet4/6
Sana02.02.2023
Hajmi57.68 Kb.
#1146365
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-ma\'ruza

Ўзбекистонда электрон тижоратнинг ривожланиш истиқболлари
Шуни бемалол таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон ўзининг юқори даражали интеллектуал имкониятлари билан ахборот технологиялари тамаддунининг қирғоғида қолиб кетмаслиги зарур.
Електрон тижоратни ривожлантириш жамиятимиз учун қандай натижалар беради?
• электрон тижоратнинг ривожланиши Ўзбекситон меҳнат бозори структурасига ижобий таъсир кўрсатади. Юқори ахборот технологияларини саноатлаштириш минглаб янги иш ўринларини яратади.
• Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлашиши, товар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги кучайиши ва электрон тижорат ривожланишининг бир пайтда содир бўлиши экспорт имкониятларимизнинг ошишига олиб келади.
• электрон тижорат аҳоли турмуш даражасининг яхшиланишини, маркетинг, менежмент каби соҳаларнинг ривожланишини таъминлайди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш имкониятлари йилдан йилга ўсиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Унинг ривожланиши миллий ишлаб чиқарувчиларимизга янги бозорлар очиш, янги мижозлар топиш имкониятларини яратади. Электрон тижоратни ривожлантириш бўйича танланган ва амалдаги йўлдан тўғри бориш, келажакда Ўзбекистон иқтисодиётини жаҳон бозорининг етакчи вакилларидан бирига айлантиради. Ўзбекистонда электрон тижорат бўйича мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг тўғри йўли танланганлиги халқ фаровонлигида, жамиятимизнинг тараққий топишида, иқтисодий ривожланишимизда ўз аксини топади.

Хавфсизликнинг асосий йўналишлари


Ахборот хавфсизлиги. Ахборот хавфсизлигининг долзарблашиб бориши, ахборотнинг стратегик ресурсга айланиб бориши билан изоҳлаш мумкин. Замонавий давлат инфратузилмасини телекоммуникатсия ва ахборот тармоқлари ҳамда турли хилдаги ахборот тизимлари ташкил этиб, ахборот технологиялари ва техник воситалар жамиятнинг турли жабҳаларида кенг қўлланилмоқда (иқтисод, фан, таълим, харбий иш, турли технологияларни бошқариш ва х.к.)
Иқтисодий хавфсизлик. Миллий иқтисодда ахборотларни яратиш, тарқатиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёни ҳамда воситаларини қамраб олган Янги тармоқ вужудга келди. «Миллий ахборот ресурси» тушунчаси Янги иқтисодий категория бўлиб хизмат қилмоқда. Давлатнинг ахборот ресурсларига келтирилаётган зарар ахборот хавфсизлигига хам таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатимизда ахборотлашган жамиятни шакллантириш ва унинг асосида жаҳон ягона ахборот майдонига кириб бориш натижасида миллий иқтисодимизга турли хилдаги зарарлар келтириш хавфи пайдо бўлмоқда.

Download 57.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling