2-mavzu: Pul aylanmasi va uning tarkibi. Pul muomalasini tashkil qilish va pul massasi reja


Pul muomalasi qonuni va uldan kelib chiqadigan talablar. Pul massasi va uni tavsiflovchi ko`rsatkichlar


Download 142.15 Kb.
bet10/12
Sana19.06.2023
Hajmi142.15 Kb.
#1600094
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Pul aylanmasi va uning tarkibi.

4.Pul muomalasi qonuni va uldan kelib chiqadigan talablar. Pul massasi va uni tavsiflovchi ko`rsatkichlar.



  1. Пул агрегатлари, уларга тавсифнома ва пулни тартибга солиш амалиёти ва унга таъсир қилувчи омиллар.

  2. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида пул муомаласини тартибга солиш ва барқарорлаштиришда Марказий банкнинг роли.

  1. Пул муомаласи қонуни

Қиймат қонуни ва унинг муомала доирасида юзага чиқиш шакли – пул муомаласи қонуни товар-пул муносабати мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларга хосдир. Қиймат шакллари ва пул муомаласи тараққиёт йўлини таҳлил қилаётиб, К. Маркс пул муомаласининг қо-нунини очди. Бу қонунга асосан муомала воситаси функтсиясини амалга ошириш учун керак бўлган пул миқдори аниқланади.
Металлик пул муомаласида муомаладаги пул миқдори стихияли тарзда, пулларнинг хазина функтсияси ёрдамида тартибга солиб турилган. Агар пулга эҳтиёж камайса, ортиқча пуллар (олтин танга) муомаладан хазинага оқиб ўтиши кузатилган ёки аксинча. Шундай қилиб, муомаладаги пул миқдори керакли даражада ушлаб турилган. Кейинчалик, муомалага банкноталар чиқарилиши ва уларнинг метал-лар (олтин ёки кумуш)га эркин алмашиниши ҳам муомалада пулнинг ортиқча миқдори бўлишини инкор этади.
Агар муомалада олтинга алмашинмайдиган банкноталар ёки қоғоз пуллар (хазина билетлари) амал қилса, у ҳолда нақд пул муомаласи пул муомаласи қонунига асосан амалга ошади.
Қоғоз пуллар миқдори муомала учун керак бўлган олтин пул-ларнинг назарий миқдорига тенг бўлганда пул муомаласида ҳеч қандай салбий жараёнлар юз бермайди. Юқорида кўрсатилган талаб пулнинг барқарорлигини таъминлайди, шунингдек, пул муомаласи мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларда ўз кучига эга.
Пул муомаласи қонуни муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нарх даражаси ва пул муомаласи тезлиги орасидаги иқтисодий алоқа-дорликни акс эттиради. Бу қонунга асосан муомала учун зарур бўлган пул миқдорини қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:

Шундай қилиб, муомала учун зарур бўлган пул миқдорига ишлаб чиқариш ривожи ва шарт-шароитларига боғлиқ бўлган турли хил омиллар таъсир кўрсатади. Муомала учун зарур бўлган пул миқ-дорига таъсир кўрсатувчи асосий омил – бу товарлар ва хизматлар баҳоси ҳисобланади. Пул миқдори товарлар ва хизматлар баҳосига тўғри пропортсионал, яъни товарлар ва хизматлар баҳосининг ошиши муомалага кўп пул чиқаришни талаб қилади. Пул миқдорига таъсир қилувчи иккинчи омил – бу пулнинг айланиш тезлиги ҳисобланади. Бу омил пул миқдорига тескари таъсир кўрсатади. Одатда, пул қанчалик тез айланса, муомала учун зарур бўлган пул миқдори шунча кам талаб қилинади ва аксинча.


Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини камайтириш учун қуйидаги чораларни амалга ошириш муҳимдир. Булар:–истеъмол кре-дитни ривожлантириш; кредитга қанчалик кўп товар сотилса, шунча кам миқдорда пул муомалада керак бўлади;
– нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг ривожланиши;
– пулларнинг муомала тезлигини оширишга эришиш ва бош-қалар.
Ҳар бир жамият пул муомаласи қонуни талабларини ҳисобга ол-ган ҳолда иш юритиши зарур. Чунки пул муомаласи қонунининг бузилиши пул барқарорлигига путур этказади. Бу ҳолда муомалага чиқарилган пул миқдори муомаладаги товарлар баҳосидан ошиб ке-тиши, яъни инфлятсия бўлишига ёки пул танқислигига (етишмов-чилигига) олиб келиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, пул муомаласини ушлаб туриш шарт-шароитлари ва қонуниятлари икки омилнинг ўзаро таъсири билан, яъни хўжаликнинг пулга бўлган эҳтиёжи ва амалда пулларнинг муомалага бориб тушиши билан белгиланади. Амалиётда кўпроқ учрайдиган ҳол бу айланмада хўжаликка керак бўлганидан кўпроқ пулнинг бўлишидир. Бу, албатта, пулнинг қадрсизланишига – пул бирлиги харид қобилиятининг тушишига олиб келади.
Пул агрегатлари – бу пул массасини муқобил ўлчаш имкониятини берувчи кўрсаткичлардир. Халқаро амалиётда қуйидаги пул агрегатларидан кенг фойдаланилади:
1. М0 – бу агрегатни ҳисоблаш учун Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган яъни эмиссия қилинган барча нақд пуллар суммасидан банклар ва корхоналарнинг кассасидаги нақд пулларнинг қолдиғИ айириб ташланади. Тарққий этган мамлакатлар банк амалиётида М0 ҳисобга олинмайди.
2. М1 = М0 + талаб қилиб олинадиган депозитлар + йўл чеклари. Айрим мамлакатларда кредит карталари ҳам М1 таркибига киритилади.
3. М2 = М1 + муддатли депозитлар + жамғарма депозитлар. М2 ҳисоблашда суммаси унча катта бўлмаган муддатли ва жамғарма депозтлар олинади.
4. М3 = М2 + йирик суммадаги муддатли депозитлар + депосит сертификатлари + жамғарма сертификати.
М4 (L- АҚШда) = М3 + давлатнинг қисқа муддатли облигатсиялари + корпоратив облигатсия + жамғарма облигатсиялар + банк аксептлари + пул бозори ўзаро фондлари пайлари.
Таниқли олим Ф.Мишкеннинг фикрига кўра Марказий банк пул агрегатларининг қисқа муддатли даврий орқалидаги ўсишини эътиборга олмаслиги лозим, чунки пул агрегатларининг қисқа даврда ўсиши мавсумий омиллар таъсисирида бўлади. Шунинг учун пул массасининг йиллик ўсиш суръатларини назорат қилиш лозим.
Пул муомаласининг муҳим кўрсаткичи пул массаси ҳисобланади. Пул массаси хўжалик айланмасидаги нақд пуллик ҳисоб-китобларни аҳоли, корхоналар, давлат муассасаларига тегишли харид ва тўлов воситаларининг ялпи ҳажмини ўзида ифодалайди.
Пул муомаласининг белгиланган муддат ва белгиланган даври учун миқдорий ўзгаришларини билиш учун, шунингдек, пул массаси ҳажми ва ўсиш суръатларини тартибга солиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқариш учун турли хил кўрсаткичлар ( пул агрегатлари) дан фойдаланилади.
Саноати ривожланган мамлакатларнинг молия статистикасида пул массасини аниқлашда қуйидаги асосий пул агрегатлари тўпламидан (гуруҳидан) фойдаланилади:
М-1 агрегати – муомаладаги нақд пуллар (банкноталар, тангалар) ва жорий банк счётларидаги маблағларни ўз ичига олади;
М-2 агрегати – М-1 агрегати ва тижорат банкларидаги муддатли ва жамғарма қўйилмаларидан (тўрт йилгача) таркиб топган;
М-3 агрегати – ўз ичига М-2 агрегати ва ихтисослашган кредит муассасаларидаги жамғарма қўйилмаларини киритган;
М-4 агрегати – М-3 агрегати ҳамда йиллик тижорий банкларининг депозитли сертификатларидан иборат.
АҚШ да пул массасини аниқлаш учун 4 та пул агрегати, Япония ва Германияда – 3 та, Англия ва Франтсияда – иккита пул агрегатидан фойдаланилади.
Пул массаси таркиби ва динамикасини таҳлил қилиш Марказий банк томонидан тўғри пул-кредит сиёсати олиб боришда муҳим аҳа-мият касб этади.
Россия Федератсияда муомаладаги жами пул массаси ҳисоб-ки-тоби учун қуйидаги пул агрегатлари қўлланилади.
М-О агрегати – нақд пуллар;
М-1 агрегати – М-О агрегати ва ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар (махсус счётлар, капитал қўйилмалар счётлари, аккредитив ва чек счётлари, маҳаллий бюджет счётлари, бюджет, касаба, уюш-малари, жамоат ва бошқа ташкилотларнинг счётлари, давлат суғурта маблағлари, узоқ муддатга кредитлаш фонди) даги маблағлар ти-жорат банкларига қўйилмалар ва жамғарма банкларидаги талаб қилиб олинадиган депозитларнинг йиғиндисига тенг;
М-2 агрегати – М-1 агрегати ва жамғарма банкларидаги муддатли қўйилмалардан иборат;
М-3 агрегати – М-2 агрегати ҳамда депозитли сертификатлар ва давлат заём облигатсиялари йиғиндисидан иборат.
Пул массаси таркибини унинг ҳаракатига қараб иккига бўлиш мумкин, яъни пул массасининг актив қисми – бу пул маблағларининг хўжалик фаолиятидаги турли хил шаклдаги ҳисоб-китобларни олиб бориш билан боғлиқ қисми ва иккинчиси пассив қисм – жамғар-мадаги пуллар ва ҳисоб рақамлардаги қолдиқлар ҳисобланади.
Пул массаси нақд пуллардан ташқари муддатли ҳисоб рақамдаги маблағ ва жамғармаларни, депозит сертификатлари, инвеститсион фондларнинг акцияларини ўз ичига олади. Пул массасининг юқоридаги эле-ментлари «квази» - “қарийб пуллар” деб ҳам юритилади. Квази - пуллар ликвид активлар бўлиб, улар тез орада пулга айланиши мумкин.
Ўзбекистонда пул массаси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат.
М0 – нақд пуллар;
М1 – М0 + счётлардаги пул қолдиғи + маҳаллий бюджет маблағлари + бюджет, жамоа ва бошқа ташкилот маблағлари;
М2 –М1 + тижорат банкларидаги муддатли жамғармалар;
М3 – М2 + сертификатлар + мақсадли заём облигатсиялари + давлат заём облигатсиялари + хазина мажбуриятлари.
Пул агрегатлари М1 ва М2 нинг бир-биридан фарқи М2 нинг ўз таркибига яқин орада пулга айланиши мумкин бўлган «квази» - қарийб пулларни олишдадир.
Пул массасининг турли хил кўрсаткичларини ишлатиш пул муо-маласи ҳолатини таҳлил қилишга турли томонлардан ёндашишга им-кон беради.
Мамлакат миқёсида пул массаси ҳажмининг ўзгариши муомала-даги пул массасининг ўзгариши натижаси ва пулнинг айланиш тез-лашганлигининг натижаси бўлиши мумкин.
Пулнинг айланиш тезлиги – пул муомала ва тўлов воситаси сифа-тида амал қилгандаги унинг ҳаракат кўрсаткичидир. Унинг миқдори ни ҳисоблаш қийин, шунинг учун уни ҳисоб-китоб қилишда бил-восита маълумотлардан фойдаланилади.
Саноати ривожланган мамлакатларда асосан пул айланиш тез-лиги ўсишининг икки кўрсаткичи ҳисобланади:
– даромадлар айланмаси пулнинг муомалада бўлиш тезлиги кўрсаткичи. Бу кўрсаткич ялпи миллий маҳсулот (ямм) ёки миллий даромаднинг пул массасига, аниқроғи М-1 ёки М-2 пул агрегатига нисбати билан аниқланади. Бу кўрсаткич пул муомаласи ва иқтисодий ривожланиш жараёни орасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатади;
– тўлов айланмасида пулнинг айланувчанлик кўрсаткичи. Бу кўрсаткич жорий банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган маблағлар йиғиндисининг пул массаси ўртача қийматига нисбати сифатида аниқланади.
Пулнинг айланиш тезлиги ўзгариши умумиқтисодий (иқтисодиёт-нинг даврий ривожланиши, иқтисодий ўсиш, нархлар суръатлари), ҳам тўла монетар (тўлов айланмаси таркиби, кредит оператсиялари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг ривожланиши, пул бозорида фоиз ставка-ларнинг даражаси ва ҳ.к. лар) омилларига боғлиқ.
Пул айланишининг тезлашувига металл пулларнинг кредит пул-лар билан алмашиши, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимининг ривожла-ниши, банклар ишига ЭҲМнинг киритилиши, пуллик ҳисоб-китоб-ларда электрон воситаларнинг ишлатилиши ёрдам беради.
Пул қадрсизланган ҳолларда истеъмолчилар пулларининг тўлов қобилиятини сақлаб қолиш учун кўпроқ товарлар кўпроқ харид қиладилар. Бу эса пул айланишини тезлаштиради. Бошқа кўрсаткичлар ўзгармас бўлганида пул айланишининг тезлашиши пул массаси ошишини билдиради.
Пулларга бўлган талаб 2 асосий йўналишда шаклланади:
1. Пулларга бўлган актив талабнинг шаклланиши. Корхоналар ўзини фаолиятини янада ривожлантириш учун ишлаб чиқаришни кенгайтиради, яъни қўшимча сеҳлар қуради. Ҳамда янги техника ва технологияларни сотиб олади. Бунда қўшимча пул маблағларига талаб юзага келади.
2. Пассив талабнинг юзага келиши. Аҳоли, компаниялар ва давлат келгусидаги жиддий тадбирларни амалга ошириш учун пул жамғара бошлайди.
Пул муомаласи қонунлари муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш имконини беради.
И. Фишер томонидан таклиф қилинган пул муомаласи қонуни қуйидагича
М =P*Q/V
Бунда, М-муомала учун зарур бўлган пул миқдори; П-товарлар баҳоси; Қ-товарлар ҳажми; В-пулнинг айланиш тезлиги.
Фишер айтадики, товар ҳажми кўрсаткичи ўрнига ЯММ кўрсаткичини қўллаш мақсадга мувофиқ. Чунки ЯММнинг ўсиши муомала учун зарур бўлган пул миқдорини белгилайдиган асосий омилдир.
К. Маркс томонидан таклиф қилинган пул муомаласи қонуни қуйидаги кўринишга эга.
ПМ = (ТХБС-КСТС+МКТС)/ПБАТ
ПМ-муомала учун зарур бўлган пул миқдори,
ТХБС-товарлар ва хизматлар баҳолари суммаси
КСТС-кредитга сотилган товарлар суммаси
МКТС-муддати келган тўловлар суммаси
ПБАТ-пул бирлигининг айланиш тезлиги
Карл Маркс айтадики, товарлар ва хизматлар баҳосининг ўсиши муомалада қўшимча пулларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Нобел мукофоти лаурияти М.Фридмен эса буни тескарисини айтади. Муомалада ортиқча пулларнинг пайдо бўлиши товарлар ва хизматлар баҳосининг ўсишига олиб келади.
Маркс айтадики мамлакатда товарларни кредитга сотиш тизимини қанчалик ривожланган бўлса пулларга бўлган талаб шунчалик паст бўлади.
Инфлятсия юқори бўлган шароитда товарлар ва хизматлар баҳосининг инфлятсия таъсирида ўсиши юз беради.
Натижада иқтисодчи олимлар томонидан инфлятсия даражаси ҳисобга олинган пул муомаласи қонуни таклиф қилинади.
М=Й*П/В
М-муомала учун зарур бўлган пул миқдори
Й-реал ЯИМ
П-Инфлятсиянинг ўсиш суръати
В-пулнинг айланиш тезлиги
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида дунё бўйича вексел муомаласининг жадал ривожланиши юз берди. Бу иқтисодчи олимларни пул муомаласи қонунларига нисбатан муносабатини бир мунча ўзгартирди. Чунки векселлар пулнинг тўлов воситаси функсиясини бажара олади. Шу сабабли иқтисодчи олимлар пулларга бўлган талабни аниқлашда векселлар муомаласини ҳисобга олиш керак деган хулосага келди.
Пул массасини миқдорий ўлчашга нисбатан 2 хил ёндашув мавжуд:

  1. Трансаксион ёндашув-бунда пулларнинг тўлов воситаси ва муомала воситаси сифатида ҳаракатланиши кўзда тутилади. Шу сабабли трансаксион ёндашувда пул массасининг актив қисми эътиборга олинади.

  2. Ликвидли ёндашув – бунда пуллар энг юқори ликвидли актив сифатида тан олинади.

Активларнинг ликвидлилиги деганда тез пулга айлана олиш қобилияти тушунилади. Ликвидли ёндашувга кўра нафақат актив пуллар балки пассив пуллар ҳам пул массасининг таркибига киритилади.
Пулларга бўлган талаб назариялари ичида Ж.Кейнснинг ликвидликка ихлос қўйиш назарияси муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу назарияга кўра пулларга бўлган талабни 3 та омил белгилайди:
1. Трансаксион омил-товарлар хомашё ва материаллар сотиб олиш учун, иш ҳақи тўлаш учун компанияларга пул керак. Аҳоли маълум турдаги товарларни харид қилиш учун, хизматлар ҳақини тўлаш учун пул керак. Шу сабабли улар даромадларининг маълум қисмини пул шаклида сақлайдилар.
2. Эхтиёткорлик омили-аҳоли ҳам компаниялар ҳам келгусида юз бериши мумкин бўлган, кўзда тутилмаган ҳолатлардан ҳимояланиш мақсадида пул жамғарадилар.
3. Спекулятив (чайқовчилик) омили-аҳоли ва компаниялар пул маблағларини келгусида даромад олиш мақсадида активлар сотиб олиш учун сақлайди.
Нобел мукофотининг лауреати америкалик иқтисодчи олим М.Фридман айтадики пулларга бўлган талаб ўзгариши номинал даромадларнинг ўзгариши оқибатидир. Фози ставкалри эса пулларга бўлган талабга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун у % ставкаларнинг эластиклигини 0.15 га тенг деб олади.
Фридменнинг фикрига кўра пулларга бўлган талаб иқтисодий конюктуранинг ўзгаришларига боғлиқ эмас. Марказий банк пул базаси орқали пулларга бўлган талабга таъсир кўрсата олади.
Кўпчилик иқтисодчи олимлар пулларга бўлаган талаб ва инфлятсия ўртасида бевосита алоқадорлик мавжулигини эътироф этишган. Масалан: Самуелсон, Бланшер, Фишер.
Сўнгги йиларда дунёнинг қатор мамлакатларида давлат бюджети дефитсити ва давлат қарзи даражасини ўсиши кузтилмоқда. Гретсия, Испқния, Португалия ва Ирландияда давлат қарзи ЯИМ га нисбатн 120-150% гача етди. Аслида меъёрий даражада 60%дан ортмаслиги лозим.
2014 йил январ ҳолатига кўра Ўзбекистонда 17% ташқи қарз, 0.6% ички қарз (ЯИМга нисбатан).
Давлат бюджети дефитситининг ЯИМга нисбатан аниқланадиган меъёрий даражаси 3% қилиб белгиланган, 3% дан ошмаса нормал дефитсит ҳисобланади.
Пул таклифи – бу нқд ва нқдсиз кўринишдаги пул маблағларининг муомлада пайдо бўлиши бўлиб, пулнинг тўлов воситаси ва муомала функсиялари билан боғлиқ.
Тараққий этган мамлакатларда нақдсиз пул айланмасининг ривожланганлиги нақд пуллар таклифининг кўпайишига тўсқинлик қилади. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида эса нақд пулларга бўлган талабнинг юқори эканлиги нақд пуллар таклифи ошишига сабаб бўлади. Тараққий этган давларда пуллар таклифининг тартибга солиниши, такомиллашган инструментлар ёрдамида қўлланилади. Масалан АҚШда Марказий банк очиқ бозор оператсиялари орқали банк тизимидаги ртиқча пулларни олиб қўяди.
М.Фридман 1-чи бўлиб пул массасини аниқроғи М2 пул агрегати ўсиш суръатини назорат қилишини таклиф қилган. Бу таклифнинг амалиётга тадбиқи АҚШда, Европа малакатларида пул массасининг барқарор ўсиш суръатини таъминлаш имконини берган. Урушлар, табиий офатлар пуллар таклифининг кескин осишига сабаб бўлади. Капиталларнинг спекулятиб ҳаракати пуллар таклифида бевосита ва кучли таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

1.“Pul aylanmasi” tushunchasining mazmuni va pul aylanmasining tarkibiy tuzilishini aytib bering.


2. Naqd pul aylanmasi va uni tashkil qilish printsiplarini sanab bering.
3.Naqd pullarni muomalaga chiqarish va muomaladan olish tartibini tushuntiring.
4.Naqdsiz pul aylanmasi va uni tashkil qilish printsiplarini sanab bering.
5.Naqd pulsiz hisob-kitoblar tizimi va uning elementlarini sanab bering.
6.Naqd pulsiz hisob-kitob shakllari.
7.To`lov aylanmasining tarkibi tushuntiring.
8.Pullarning naqd pulsiz aylanmadagi harakat yo`nalishlarini aytib bering.
9.Pul muomalasini tashkil qilish asoslarini tushuntiring.
10.Pul muomalasi qonunlari va ulardan kelib chiqadigan talablarni tushuntiring.
11.Pul massasi va uni tavsiflovchi ko`rsatkichlarni aytib bering.
12.Pullarga bo`lgan talab va pullar taklifini tushuntiring.
13.Pul muomalasi tushunchasini tushuntiring.
14.Pul muomalasi qonunlarining mazmuni va maqsadini tushuntiring.
15.Muomala uchun zarur bo`lgan pul miqdorini aniqlash uslublarini tushuntiring. 16.I.Fisherning “almashuv tenglamasi”ni tushuntiring.
17.K.Marksning muomala uchun zarur bo`lgan pul miqdorini aniqlash formulasini tushuntiring.
18.Pul muomalasi qonunlarining buzilishi hamda uning ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlarini tushuntiring.
19.Umumiy to`lov aylanmasi” tushunchasi va uning tarkibini tushuntiring.



Download 142.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling