2-mavzu: Pul aylanmasi va uning tarkibi. Pul muomalasini tashkil qilish va pul massasi reja


Download 142.15 Kb.
bet9/12
Sana19.06.2023
Hajmi142.15 Kb.
#1600094
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Pul aylanmasi va uning tarkibi.

3


11


10
4 6 13 2

Mol yetkazib beruvchi

Sotib oluvchi
5
1

1-тўловларни олди сотди қилиш шартномасини имзолаш. 2-сотиб олувчи ўз банкига аккредитив очиш тўғрисида ариза беради. 3-аккредитивни очиш, сотиб олувчининг банки мол етказиб берувчининг банкига аккредитив телеграммасини жўнатади. Бу аккредитивнинг очилганлигини билдиради. Мана шу вақтдан бошлаб сотиб олувчининг банки тўлов юзасидан кафилга айланади.4-мол етказиб берувчининг банки мол етказиб берувчини аккредитив очганлиги ҳақида хабардор қилади. 5-мол етказиб берувчи товарларни жўнатади. 6-мол етказиб берувчи товарлар билан боғлиқ ҳужжатларни ўзининг банкига узатади. 7- мол етказиб берувчининг банки ҳужжатларни текширадива қабул қилиб олади. 8-мол етказиб берувчи банки товар ҳужжатларини сотиб олувчининг банкига тўлов учун жўнатади. 9-сотиб олувчининг банки аккредитив бўйича тўловни амалга оширади. 10-сотиб олувчининг банки сотиб олувчига товар ҳужжатларини беради. 11-сотиб олувчи банки мол етказиб берувчи банкини тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. 12-мол етказиб берувчи банки тўлов суммасини мол етказиб берувчининг жорий ҳисоб рақамига ўтказади. 13-мол етказиб берувчининг жорий ҳисоб рақамидан кўчирма.


Ҳужжатлаштирилган аккредитивнинг авзаллиги – тўловнинг кафолатланганлиги. Камчиликлари:

  1. Ҳужжатларнинг айланиши жуда мураккаб, кўп вақтни талаб қилади.

  2. Бу нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг қиммат шакли ҳисобланади.

Ҳужжатлаштирилган аккредитивларнинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб уларнинг ичда жуда кенг тарқалгани Стенд Бай аккредитивидир. Бу аккредитив биринчи марта 1934-йилда АҚШ банк амалиётида пайдо бўлган. Бу аккредитивнинг бошқа аккредитивлардан фарқи шундаки, бунда аккредитивни очган банк фақатгина тўловчи тўловга ноқобил бўлиб қолгандагина кафил ҳисобланади.
Инкассода мол етказиб берувчи товарларни жўнатиб бўлгандан сўнг товар билан боғлиқ ҳужжатларни ўзининг банкига узатади. Банк эса бу ҳужжатларни сотиб олувчининг банкига инкассога қабул қилиш учун жўнатади. Сотиб олувчининг банки ҳужжатларни инкассога қабул қилади. Шунинг учун сотиб олувчининг банки инкассо қилувчи банк деб аталади. Ундан кейин сотиб олувчининг банки сотиб олувчининг ҳужжатларини келиб тушганлиги ҳақида хабар қилади. Сотиб олувчининг банки тўлов амалга оширилмасдан туриб ҳужжатларни сотиб олувчига беришга ҳақли эмас. Инкассонинг асосий камчилиги тўловнинг кафолатланмаганлигидир. Инкассонинг авзаллиги шундаки у сотиб олувчига тўловни тезлаштириш борасида тазйиқ ўтказиш имконини беради.

3.Pul muomalasini tashkil qilish asoslari.


Пул муомаласи бу пулларнинг нақд ва нақд бўлмаган шакллардаги доиравий айланиши бўлиб, бунда пуллар тўлов воситаси ва муомала воситаси функсияларини бажаради. Пул муомаласи жараёнида иштирок этадиган пуллар 2 га бўлинади.


1. Актив пуллар-бевосита тўлов жараёнидаги пуллардир. Шу пуллар туфайли Т-П (товар пул) ёки П-Т жараёни ниҳоясига етади.
2. Пассив пуллар-деганда аҳолининг, корхоналарнинг ва давлатнинг банкларидаги ҳисоб рақамларида турган пуллар ҳамда аҳолининг қўлидаги нақд пуллар тушунилади.
Пул муомаласи давлат-ҳуқуқий мазмунга эга. Давлат дейилишига сабаб шундаки, пул муомаласи барча давлатларда фақат давлат томонидан ташкил қилинади. Ҳуқуқий дейилишига сабаби пул муомаласи бўйича қабул қилинган меъёрлар ва қоидаларнинг талаблари пул муомаласида иштирок этувчи барча субектлар учун мажбурдир.
Дунёнинг барча мамлакатларида пул муомаласини амалга ошириш ва тартибга солиш Марказий банкларга юклатилган. Бу ерда Марказий банкларнинг мустақиллик даражаси муҳим ўрин тутади. Айрим давлатларда мисол: Испанияда Марказий банкнинг мустақиллик даражаси паст. Шу жумладан Англияда ҳам паст. Шу сабабли пул муомаласига оид муҳим қарорларни қабул қилишда ҳукуматнинг розилиги талаб қилинади. Марказий банк пул муомаласини амалдаги қонунчиликларга қатъий риоя қилган ҳолда бошқаради. Бунда энг асосий қонун ҳужжати бўлиб “Марказий банк” тўғрисидаги қонун ҳисобланади.
Бир гуруҳ рус иқтисодчи олимларининг фикрига кўра пул муомаласи фақат нақд пулларга хос. Уларнинг фикрига кўра, “нақд пулларнинг тижорат банкларининг кассасидан чиқиб бир субектдан бошқасига ўтиши пул муомаласи” дейилади. Аммо жуда машҳур бўлган дарсликлар Ф. Мишкиннинг пуллар, банк иши ва молия бозорининг иқтисодий назарияси” номли дарслигида ва эдвин Доланнинг “пуллар, банк иши ва пул кредит сиёсати” дарслигида пул муомаласи пулларнинг муомала воситасида талқин қилинган. МДҲга аъзо мамлакатларнинг банк амалиётида пул муомаласи деганда фақат нақд пуллар билан боғлиқ тартиботлар тушунилади. Пул муомласини ташкил қилиш ва тартибга солиш бир нечта омилларга асосланади:
1. Ана шундай муҳим омиллардан бири пул-товар муносабатларининг мавжудлиги ҳисобланади.
2. Яна бир омил пул маблағларининг товарсиз ҳаракатланиши ҳисобланади. М-н Х.Ю.С лар ва аҳоли давлатга солиқ тўлаши.
3. Пул муомласининг меёрий ҳуқуқий асосларининг мавжудлиги.
4. Пул муомаласини ташкил қилувчи ва тартибга солувчи институтларнинг мавжудлигидир. Одатда пул муомласини Марказий банк томонидан ташкил қилинади ва тартибга солинади. Лекин пул муомналасини ташкил қилишда банк тизимининг 2-чи поғонасида турувчи тижорат банклари рол ўйнайди.
Пул массаси- юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда давлатга тегишли бўлган нақд ва нақдсиз кўринишдаги пул маблағларининг йиғиндисидир.
Пул мултипликатори – муомаладаги пул массасини қай даражада ўсиб ёки камайиб бораётганини кўрсатади.

ПМ – пул мултипликатори
Пул базасига қуйидагилар киради:

  1. Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган нақд пуллар

  2. Тижорат банклари томонидан Марказий банк фойдасига қилинган мажбурий захира ажратмалари.

Марказий банклар тижорат банклари жалб қилган ресурсларнинг бир қисмини мажбурий тартибда олиб қўяди. Ўзбекистонда тижорат банкларининг мажбурий захира ажратмалари суммасини Марказий банк уларнинг балансидан олиб қўяди. АҚШда ва Европада мажбурий захира ажратмалари суммаси тижорат банкларининг балансида қолади.

  1. Тижорат банкларининг Марказий банкнинг балансида очилган ностро вакиллик ҳисоб рақамидаги пул маблағлари

Пул мултипликатори пул массасиниқандай суратларда кўпаётганлигини кўрсатади. Шу сабабли Марказий банк пул массасининг динамикасини ва инфлятсия даражасини кузатиш учун унга пул мултипликатори керак.
Пул массасини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири пул айланиш тезлиги ҳисобланади.
Яим-номинал Яим инфлятсия ҳисобга олинган.
Пул айланиш тезлигини аниқлашда бошқа формулалар ҳам мавжуд:

н- тугаган ёки ўтган ойлар сони
Пул массаси даражасини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан яна бири монетизатсия коеффитсиенти:

МК- монетизатсия коеффитсиенти
Халқаро валюта фонди экспертлари фикрича бу кўрсаткич 30% бўлиши керак.
Жаҳон банкининг экспертлари фикрига кўра бу кўрсаткич 40% бўлиши керак. Ўзбекистонда 2013-йил 1-январ ҳолатига монетизатсия коеффисенти 22.3%ни ташкил қилади.

Download 142.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling