2-Мавзу. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ТАҲЛИЛИ АСОСЛАРИ РЕЖА: - 1. Талаб ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили.
- 2. Талаб функцияси ва қонуни.
- 3. Таклиф ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили.
- 4. Таклиф функцияси ва қонуни.
- Маърузачи: Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),
- доцент Таджиев Б.У
- Талаб ва таклифни иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш бир қатор муаммоларни ҳал қилишда универсал восита бўлиб хизмат қилади. Бундай муаммоларга қуйидагиларни кириши мумкин:
- Жаҳондаги иқтисодий шароитлар ўзгаришининг маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг самарадорлигига таъсири;
- Нархларни тартибга солиш бўйича давлат томонидан кўриладиган чора-тадбирларни баҳолаш;
- Иқтисодий рағбатлантириш ва минимал иш ҳақи даражасини белгилаш;
- Солиқлар, дотациялар, субсидиялар, импортга қўйиладиган пошлиналарнинг товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларга таъсири ва ҳоказо.
- Талаб ва таклиф таҳлили асослари
Талаб нима? What is demand? - Талабнинг эҳтиёждан фарқлари:
- Талаб чекли, эҳтиёж чексиз;
- Талаб мавсумий, эҳтиёж номавсумий;
- Талаб психологик, эҳтиёж нопсихологик;
- Демак, эҳтиёжнинг пул билан таминланган қисмини талаб дейишимиз ҳам мумкин.
- Талаб – бу маълум вақт оралиғида, турли нархлар даражасида истеъмолчиларнинг маълум миқдордаги товарлар ва хизматларни харид қилишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттирувчи иқтисодий категориядир.
- «Истеъмолчилар хоҳиши» шуни англатадики, харидорлар бозорда талаб қилинган миқдордаги товарлар ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлганда уларга ҳақ тўлашга имкониятлари етади ва тайёрдирлар.
- Талаб ҳажми ва ҳақиқатда харид қилинган товарлар ҳажми ўртасида фарқ мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Талаб ҳажми фақат харидорларнинг бозордаги ҳатти-ҳаракатини ифодалайди, ҳақиқатда харид қилинадиган товарлар ҳажми эса – харидорлар ва сотувчилар томонидан биргаликда аниқланади.
- Нархлар талабнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Кузатишларнинг кўрсатишича, бошқа омиллар ўзгармаганда, нархлар ошганда талаб ҳажми камаяди ва аксинча нархлар пасайганда талаб ҳажми ошади. Бу ҳолат қуйидаги учта сабаб билан изоҳланади:
- Биринчидан: нарх қанча паст бўлса, товарни харид қилишга мойил бўлган харидорлар сони шунча кўп бўлади;
- Иккинчидан: нархларнинг арзонлашуви истеъмолчиларнинг харид қобилиятини кенгайтиради;
- Учинчидан: бозорнинг тўйиниши қўшимча харид қилинадиган маҳсулотларнинг нафлилик даражасини пасайтиради, шу сабабли истеъмолчилар қўшимча маҳсулотларни фақатгина уларнинг нархлари пасайсагина харид қилишга мойилдир.
-
-
Do'stlaringiz bilan baham: |